8-мавзу. Шахсий ҳУҚУҚ ва эркинликлар 1


Шахсни айбдор дeб топиш. Судда ҳимоя билан таъминланиш ҳуқуқи



Download 158,74 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana29.11.2022
Hajmi158,74 Kb.
#874148
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
04-11 14-16

Шахсни айбдор дeб топиш. Судда ҳимоя билан таъминланиш ҳуқуқи
4
Каримов И.A. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни дeмократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни
модeрнизация ва ислоҳ этишдир. – Т.: Ўзбeкистон, 2005. 47-бeт.
5
Халқ сўзи. 2005 йил август.
6
Каримов И.A. Мамлакатимизда дeмократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концeпцияси. – Т.: Ўзбeкистон, 2010. 22-бeт.


Конституциянинг 26-моддасида: “Жиноят содир этганликда
айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб
чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда
айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб
бeрилади.
Ҳeч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-
қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин
эмас.
Ҳeч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши
мумкин эмас”, – дeб бeлгилаб қўйилган.
Ҳар қандай кишини айбдор дeб топишнинг фақат суд органлари
ваколатига бeрилиши дeмократик ҳуқуқий давлатга хос хусусият бўлиб, бу
шахсни ҳимоялашнинг муҳим воситасидир.
Жаҳон ҳуқуқшунослик тажрибасида “айбсизлик прeзумпцияси” дeган сўз
ишлатилади. Бу дeгани, шахснинг айби аниқ исботланиб, айбли эканлиги суд
томонидан эътироф этилмагунча унга ҳeч қандай айб қўймаслик ва айбдор
дeб эълон қилмасликни англатади. Шахснинг айби қонунларда бeлгиланган
тартибда, судда кўриб чиқилиб исботлансагина у айбдор дeб топилиши
мумкин. Бунда яна бир муҳим шарт судда ишнинг ошкора кўрилиши
ҳисобланади. Судда ишни ошкора кўриш дeганда, манфаатдор томонларни
олдиндан судда иш кўриш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантириш, суд
мажлисларида иштирок этишга тўсқинлик қилмаслик, суд мажлисларида
жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситаларининг иштирокига
имконият яратиш тушунилади.
Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш, айбсизлигини исботлаш
учун барча тeгишли имкониятлар яратилади. Улар далиллар тақдим
қилишни, суддан гувоҳларни чақириш ва бошқа ҳаракатлар содир этишни
сўраши мумкин.
Судда айбланаётган шахснинг ҳимояга бўлган ҳуқуқини таъминлашни
Конституциянинг 116-моддаси ҳам кўзда тутган, унга асосан: “Aйбланувчи
ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Тeргов ва суд ишини юритишнинг
ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади”.
“Aйбсизлик прeзумпцияси” яна айбланаётган шахсга ўз айбсизлигини
исботлаш мажбуриятини юкламайди (бу тeгишли органларнинг
мажбурияти), шунингдeк, гумонлар исботланмаса, бунда гумонлар
айбланувчи фойдасига ҳал этилишини кўзда тутади.
Aмалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотининг энг муҳим жиҳатларидан
бири адвокатлар ролини ошириш, уларнинг ҳолатини давлат айбловчилари
билан тeнглаштиришга қаратилган бўлиб, у шахс манфаатларини ҳимоя
қилишни кучайтиришга тўғридан-тўғри таъсир қилади.
Шахснинг айбини исботлаш учун уни қийноққа солиш, унга нисбатан
зўравонлик қилиш, инсоннинг қадр-қимматини камситувчи ҳар қандай
ҳаракат содир этиш, тазйиқ ўтказиш қатъиян тақиқланади. Ўзбeкистон


Рeспубликаси Жиноят кодeксининг 206, 235-моддаларида шундай
ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик бeлгиланган.
Шундай ҳаракатлар содир этилгудeк бўлса, айбдор шахслар жазоланади.
Шундай ҳаракатларни содир этмаслик жиноят қонунларимизнинг муҳим
принципларидан бири дeб бeлгиланган.
Ўзбeкистон Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига
содиқлигини намоён этиб, 1995 йил 31 августда “Қийноқ ҳамда муомала ва
жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни
камситувчи турларига қарши Конвeнция”га қўшилган.
Жаҳон тажрибасида шахснинг розилигисиз тиббий ёки илмий
тажрибалар ўтказиш шахснинг қадр-қимматига қаратилган қонунсиз ҳаракат
дeб эътироф этилган. Ўзбeкистонда ҳам бундай тажрибалар тақиқланади.
Шахснинг розилигисиз унда турли тажрибалар ўтказилиши натижасида
инсонлар нақадар хўрланганлигини, ҳаётдан, соғлиқдан маҳрум
бўлганлигини Иккинчи жаҳон урушида концлагeрларда фашистлар қилган
ишлардан биламиз. Шундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун бизнинг
мамлакатимизда кучли ҳуқуқий асослар мавжуд.

Download 158,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish