8-Мавзу: РАҚОБАТ ВА МОНОПОЛИЯ.
Дарс ўқув мақсади: Бозор иқтисодиёти ўзининг етуклик даражаси ва ривожланиш хусусиятларидан қатъи назар, рақобатнинг мавжуд бўлишини лақозо қилади. Шунингдкк. бозор иқтисодиёти ривожланиб бориши билан рақобатчилик муносабатлари ҳам такомиллашиб, ўз шаклларини ўзганириб боради. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов рақобатнинг бозор иқтисодиётидаги аҳамиятини кўрсатиб: «Рақобат бўлмаса, бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Рақобат - бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир», деб таъкидлайди. Бу муҳим амалий аҳамиятга эга бўлган жиҳатларни ёритиб бериш мазкур мавзунинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Тушунча ва таянч иборалар:
Рақобат – бозор субектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпрок нафликка эга бўлиш учун курашни англатади.
Товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат – товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашдан иборат.
Рақобат шакллари – ракобатчилик муҳитининг етуклик даражаси билан фарқланиб, соф (еркин) рақобат, монополистик рақобат, монополия ва олигаполияни ўз ичига олади.
Асосий саволлар:
Рақобатнинг моҳияти ва турлари.
Рақобатлашиш усуллари.
Монополиянинг мохияти ва турлри.
Асосий ўқув материали қисқача баёни:
1-савол. Рақобат умумижтимоий категория бўлиб, ижтимоий жараёнлар қатнашчилари ўртасида яхширок яшаш шароити учун бўладиган курашни англатади. У кишилик жамияти ҳаётининг ҳамма жабҳаларига хос бўлиб, одамлар ўртасидаги ўз имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш, айрим соҳаларда ўз устунликларини намоён қилиш, фаровон ҳаёт кечириш, жамоа ўртасида обрўлик бўлиш учун бўлган курашни акс эттиради. Кишиларнинг иқтисодий фаолияти бошқа фаолиятларнинг асосини ташкил қилгани учун кишилик жамияти ҳаётида иқтисодий соҳадаги рақобат муҳим рол ўйнайди. Иқтисодий соҳадаги рақобат ишлаб чиқариш муносабатларининг субектлари (ишлаб чикарувчилар, истеъмолчилар, тадбиркорлар, ёлланма ишчилар ва ҳоказолар) ўртасида қулайроқ ишлаб чиқариш шароитига, арзон ишлаб чиқариш ресурслари ва ишчи кучи эга бўлиш, унумлироқ технология, иш жойи, яхши бозорни қўлга олиш, умуман, юқори даромад олиш имконияти учун олиб бориладиган курашдан иборат.
Иқтисоддаги рақобат кўп қиррали ҳодиса бўлиб, яхши даромад кўриш, ўз қобилиятини тўлароқ ишга солиш, ўзи машғул ишни ривожлантириш, ўз соҳасида мижозга эга бўлиш учун курашни билдиради.
Қайси мамлакатда рақобатга кенг йўл очилган бўлса, шу мамлакатда иқтисод тез суратлар билан ривожланади. Ишлаб чиқарувчилар рақобат курашида синиб кетмаслик учун ҳамма чора-тадбирларни кўрадилар, аввало фан-техника янгиликларини, илгор технологияларни жорий қиладилар. Бу эса арзон ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради. Арзон ва сифатли маҳсулотлар бозорда тез ва юқори нархларда сотилади, юқори фойда олиш имконини беради. Янгиликларни жорий қилмаган ишлаб чиқарувчилар рақобатга бардош беролмасдан синиб кетадилар.
Еркин рақобат даврида рақиблар курашнинг икки асосий шакли амал қилади. Тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобат.
1. Тармоқ ичидаги рақобат деганда биз тармоқка кирадиган фирмалар ўртасида товарларни ишлаб чикариш ва сотишнинг қулай шароитлари ва яхши фойда олиш учун курашилади. Ҳар бир тармок корхонанинг техник даражаси ва меҳнат унумдорлиги даражалари турлича бўлганлиги сабабли, улар чиқараётган товарларнинг индивидуал қиймати ҳам ҳар ҳил булади. Бироқ бизга маълумки, товар хўжлигида қиймат конунининг амал қилиши сабабли турли индивидуал киймат ижтимоий бозор қийматига келтиради. Бунга сабаб тармоқ ичидаги ракобат курашидир. кўриниб турибдики, тармоқ ичидаги рақобатга ғолиб чиқишнинг биргина йўли, яъни фан техника ютуқларини ишлаб чикаришга жорий этиб, меҳнат унумдорлигини ошириши орқали ҳаражатларни камайтириш йўли бор. Демак, тармоқ ичидаги рақобат фан-техника тараққиётини рағбатлантириш вазифасини бажарар экан.
2. Тармоқлараро рақобат. Тармоқлараро рақобат деганда турли тар-моқ ўртасида энг юқори фойда олиш учун олиб бориладиган курашни тушунамиз. Капиталнинг хусусияти шуки, у доимо ҳаракатда бўлиб, ўз соҳибига фойда келтириб туриши керак. Капитал соҳиблари эса уларни фойдалироқ соҳаларга жойлаштиришга ҳаракат киладилар. Улар учун нимани бозор кўтарса, шуни ишлаб чикариш кўпрок фойда олиш муҳимдир.
Рақобат эса товар ишлаб чиқарувчилар мустақил бўлиши ва ўз манфаати учун курашга интилишидан иборат. Рақобат бозор иктисодиётини ҳаракатлантирувчи кучдир, чунки рақобат ғолиб келиши учун ишлаб чикариш ҳаражатларини камайтириш, товар сифатини ошириш, товар сотилишини ҳаридор учун қулайлаштириш зарур, акс ҳолда товарларни пуллаб, катта фойда кўриб бўлмайди. Монополия рақобатга зид, чунки у товар ишлаб чиқариш танҳо хукмронликни таъминлаб ўзаро беллашув учун шароит қолдирмайди. Рақобат демонополизацияни талаб қилади, ўзаро беллаша оладиган кўпгина корхоналар улишини тақазо этади. Рақобатнинг асосий соҳаси – бозор, бозорда турли корхоналар товарлари рақобатга киришади. Рақобат фақат товарларни сотувчилар эмас, балки ҳаридорлар ўртасида ҳам юз беради. Корхоналарни керакли восита, хом-ашё, материаллар сотиб олиш, иш кучини ёллаш учун ҳам курашадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |