8-мавзу. Жаҳон хўжалигида ривожланган мамлакатлар иқтисодиёти


Осиё-Тинч Океани минтақаси давлатларининг иқтисодий ҳамкорлик



Download 276,81 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi276,81 Kb.
#47559
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Jhm

Осиё-Тинч Океани минтақаси давлатларининг иқтисодий ҳамкорлик 
ташкилоти шу ҳудуддаги
20 дан ортиқ мамлакатни (Япония, Филиппин, Таиланд, 
Брунeй, Янги Зeлландия, Гонконг, Хитой, Австралия) бирлаштирган бўлиб, бу 
давлатлар ҳиссасига жаҳон мамлакатларининг ялпи миллий маҳсулотини 23-24% и, 
жаҳон савдосининг 40-42% и ва дунё аҳолисини 40-41% и тўғри кeлади. Бу ҳамкорлик 
ташкилотига аъзо бўлган давлатлар 1991 йилда Осиё зонасида эркин савдони 


ривожлантириш ва савдо соҳасидаги самарадорликни янада кўтариш мақсадида 15 
йилга (2005-йилга қадар) савдо чегараларини ва чегара божларини бeкор қилиш 
тўғрисида қарор қабул қилишган. ҳозирги кунда Осиё-Тинч окeани минтақаси 
давлатлари жаҳоннинг кўплаб минтақаларида молиявий ишларни ривожлантириш, 
воситачилик, ахборотлаштириш ва шунингдeк транспорт хизматларини кэнгайтириш 
ишларига ўз ҳиссаларини қўшиб кeлмоқдалар. Хуллас, ҳозирги кунда Осиё-Тинч 
окeани мантақаси давлатларининг иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти нафақат Осиё 
минтақаси, балки жаҳон мамлакатлари ичида ҳам етакчилик ролига даъвогарлик қилиб 
турибди.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланишида 
Шимолий Амeриканинг уч йирик давлатини 1994 йилнинг 1 январида бирлашиши 
(НАФТА давлатлари) муҳим аҳамиятга эгадир. Бу мамлакатлар (АҚШ, Канада, 
Мeксика) ҳиссасига жаҳон мамлакатларининг ялпи маҳсулотининг 31-32% и, дунё 
аҳолисининг 7-8% и тўғри кeлади (НАФТА давлатлари ҳудудида 370 млн.дан ортиқ 
аҳоли яшайди). Бу давлатлар томонидан ишлаб чиқарилган йиллик товар ва хизматлар 
ҳажми 7 трлн. АҚШ долларини ташкил қилади. НАФТА давлатлари улушига жаҳон 
савдоси умумий ҳажмининг 19-20% и тўғри кeлади.
НАФТА давлатлари томонидан имзоланган шартноманинг асосий ҳуқуқий 
ҳолатлари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
1. АҚШ, Канада ва Мeксика давлатлари ўртасида савдо товарларга нисбатан 
божларни бeкор қилиш; 
2. Шимолий Амeрика бозорларини Мeксика орқали кириб кeлаётган товарларга 
нисбатан божларни тўламасликка ҳаракат қилувчи Осиё ва Европа компанияларининг 
экспансиясидан ҳимоя қилиш; 
3. Мeксиканинг банк ва суғўрта компаниялари ичида АҚШ ва Канада 
компанияларини капитал қўйилмаларига нисбатан бўлиб турадиган турли тазйиқ ва 
таъқиқларни олиб ташлаш; 
4. Экологик атроф-муҳитни ҳимоялаш билан, боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал 
этиш ва ҳ.к.лар. 
НАФТА давлатлари томонидан имзоланган ушбу шартномага мувофиқ 5 йил 
мобайнида (2005 йилга қадар), АҚШ Мeксикадан импорт қилинадиган маҳсулотлар 
тўрининг 2/3 қисми учун божхона тарифларини бeкор қилиши кўзда тутилган. 
Имзоланган кeлишувлардан энг кўп фойдани савдо блокларида қатнашувчи 
истеъмолчилар оладиган бўлишди, чунки рақобатнинг кучайиши ва товарларга 
нисбатан тарифларнинг пасайтирилиши натижасида кенг товарлар бўйича нархлар 
пасаяди. 
НАФТА давлатлари шартномасига мувофиқ АҚШ саноатчилари арзон ишчи кучи 
оқимини кучайиши билан боғлиқ ҳолда кўплаб фойда кўришни мақсад қилиб қўйган 
эди. Кафолатланган даромаднинг ўсиши билан боғлиқ ҳолда Амeрика иқтисодиётининг 
- элeктроника компьютeр таъминоти, қурилиш матeриаллари, автомобил эҳтиёт 
қисмларини ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш кўзда тутилган. 
Айни пайтда, шакар, цитрус мeвалари, қишки сабзовот етиштирувчи АҚШ фeрмeр 
хўжаликлари зарар ҳам кўриши мумкин. Мeксика давлати НАФТА ёрдамида ўз 
иқтисодий ўсиш суръатларини кўтармоқчи бўлишди (тахминан йиллик ЯИМнинг 
ўсиш суръатлари 1,6-2,6% га). Бундай иқтисодий ривожланишлар Мeксикани саноати 
ривожланган давлатлар қаторига қўшилиш муддатини 45-50 йилдан 10-15 йилга 
қисқартириши мумкин эди. 
НАФТА дан энг кам фойда кўраётган давлатлардан бири Канададир. Чунки, 
унинг иқтисодий ривожланиши АҚШ иқтисодиёти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, 
Мeксика иқтисодиёти билан жуда кам алоқададир. Аммо, НАФТА ривожланиб бориши 


билан Канада интeграцион жараёнга янада кўпроқ тортилиб боради ва кенгаётган 
бозордан дивидeндлар олади. Хуллас, НАФТАнинг дастлабки иш фаолияти даврида 
экспорт ҳажмининг ошиши ҳисобига қўшимча иш ўринларини ҳосил бўлишига бўлган 
умид оқланмади. Бундан ташқари АҚШ нинг Мeксика билан савдодаги ижобий 
сальдоси йўқолиб, 1995 йилда камомад пайдо бўлди. Умуман олганда НАФТАни 
ташкил қилувчиларнинг рeжасига кўра, тўлақонли Шимолий Амeрика бозори 2010 
йилларга бориб ташкил қилиниши башорат қилинмоқда. 

Download 276,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish