Хорижий инвестицияларни жалб қилишда мавжуд камчиликлар
Хорижий инвестицияларни жалб этилишида ҳудудлар ўртасидаги номутаносибликлар;
Ташаббускорларининг етарли даражада билимга эга эмаслиги, иқтисодий таҳлилларни йўқлиги;
Замонавий маълумот базаcи - интернет ва иқтисодий журналлардан унумли фойдаланмаслиги;
Маҳаллий идора вакилларини музокаралар ўтказиш кўникмаларига эга эмаслиги;
Хорижий сармояли корхоналарни зарурий инфратузилма билан таъминлашга юзаки қараш ҳоллари;
Имтиёзли хорижий кредит линиялари тўғрисидаги маълумотномаларни тадбиркорларга етказишдаги сусткашликлар;
Салоҳиятли маҳаллий инвесторларни аниқлаш ишларини сустлиги.
Инвестицион мухитни янада яхшилаш чоралари:
иқтисодиётнинг хом ашё етиштиришдан иборат бир томонламалигига чек қўйиш;
истеъмолга тайёр, яъни тугалланган маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш;
импортнинг ўрнини боса оладиган товарларни иложи борича мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариб, импортга қарамликни чеклаш;
маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини жаҳон бозори талаблари даражасига етказиб, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш;
ишлаб чиқаришнинг истиқболли соҳаларига устуворлик бериб, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, меҳнат ресурсларининг оқилона бандлигини таъминлаш, янги технологияларга ўтиш, халқимизнинг миллий ва тарихий анъаналарига мос келадиган янги соҳаларни барпо этиш, ўзимизда ишлаб чиқариладиган товарлар ҳисобидан миллий бозорни тўлдириш орқали халқ истеъмоли молларининг муҳим турларига бўлган аҳоли талабларини тўлароқ қондириш.
8.4.Инвестиция муҳитини аниқлашнинг жаҳон тажрибаси.
Бугунги кунда, дунё мамлакатларининг эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш ва бошқариш борасидаги, кўп йиллик тарихий тажрибасидан маълумки, мамлакатдагииқтисодий салоҳияти паст бўлган ҳудудларни иқтисодий жиҳатдан “соғломлаштириш”борасида миллий ва хорижий инвестицияларнинг ўрни юқори ҳисобланади.
Аммо исталганэркин иқтисодий ҳудудни ташкил этишда унинг очиқликка, жаҳон хўжалик алоқалариникенгайтиришга, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилишга йўналтирилганлигидавлат томонидан тартибга солишнинг мавжуд шакллари ва усуллариниоптималлаштириш, замон талаблари асосида ислоҳ этиш, улардаги ишлаб чиқаришинфратузилмаси тармоқлари комплексини ривожлантириш – мамлакат олдидаги долзарбвазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Сўнгги йилларда халқаро ва ички туризм йўналишлари ичида зиёрат туризми жадалсуръатлар билан ўсиб бормоқда ва жаҳон туризм бозорининг энг тез ривожланаётгансегментларидан бирига айланди.
Халқаро тадқиқотларга кўра зиёрат туризми йўналишидасаёҳат қилаётган сайёҳлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан,
2017 йилда 131 млн,2 2018 йилда бўлса 140 млн.3 нафар мусулмон сайёҳлари туризми амалгаоширилган бўлиб, 2020 йилда бу рақам 158 млн кишига (умумий туристик сегментнинг10%), туризм бозори 220 млрд АҚШ долларига,4 2026 йилга борганда 230 млн нафарга,туризм бозори 300 млрд АҚШ долларига етиши башорат қилинмоқда.
Назорат учун саволлар:
1. Инвестиция фаолият, унинг мувофиқлаштиришда давлатнинг роли?
2. Инвестиция фаолиятига таъсир этувчи омиллар?
3.Инвестиция рисклари ва тоифалари?
4.Инвестиция муҳити тушунчаси?
5.Инвестиция муҳитини аниқлашнинг жаҳон тажрибаси?
Do'stlaringiz bilan baham: |