8.3.Инвестиция муҳитига таъсир этувчи омиллар.
Инвестицион муҳит - инвестицион фаолиятни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ва жозибадорлигини аниқлайдиган иқтисодий, ижтимоий, ташкилий, ҳуқуқий, сиёсий ва бошқа шарт-шароитларнинг йиғиндисига айтилади.Ҳар қандай давлатга инвестицияларнинг кириб келишига таъсир этувчи омиллар қуйидагилардан иборат:
- сиёсий ва иқтисодий барқарорлик;
- бозор ҳажми ва унинг кенгайиш истиқболлари;
- маҳсулот қиймати;
- иш кучи масаласи;
- мамлакатдаги қонунчилик.
Мамлакатимиздаги инвестицион муҳитга таъсир этувчи омиллар уч гуруҳга бўлинади:
1) Сиёсий омил. Бунга давлатнинг хорижий инвестицияларга бўлган сиёсий муносабати, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви даражаси, давлатнинг сиёсий барқарорлиги ва бошқалар киради.
2) Иқтисодий омил. Бу иқтисодиётнинг умумий ҳолати,инфляция даражаси, валюта курсининг барқарорлиги, солик ва божхона имтиёзлари, ишчи кучларининг қиймати, товар ва хизмат турларига бўлган талаб ва таклиф, кредит баҳоси ва бошқаларни ўз ичига олади.
3) Ижтимоий омил. Бунда эса жамият аъзоларининг хорижий капитал ва хусусий мулкчиликни шаклланишига муносабати, аҳолининг билим даражаси, ишчи кучларининг ташкилотчилик қобилияти, урф-одат, анъаналар ва бошқалар эътиборга олинади. Шу нуқтаи назардан ҳам хорижий инвестицияли корхоналар фаолиятини жонлантириш ва бевосита хорижий инвестициялар оқимини мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга оширилиши керак:
1. Мамлакат инвестиция иқлимини яхшилаш ва ечимини топиш мақсадида, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар мутахассислари, ҳудудий ҳоқимликларининг мутахассис вакиллари, инвестиция имкониятига эга бўлган йирик компания ва корхоналар раҳбарлари ҳамда республиканинг инвестициялар соҳасидаги етук олимлари иштирокида, кенг жамоатчилик ўртасида очиқ мулоқот ташкил қилиниб, мавжуд муаммолар ошкоралик билан ҳар томонлама муҳокама этилиши лозим. Шу асосда масалага кенгжамоатчилкк фикрини жалб қилган ҳолда, мутахассислар, олимлар ва амалиётчилар ўртасида илмий ва иқтисодий асосланган ягона инвестиция сиёсатини, шунингдек, қабул қилинган қонун ва қарорларни амалда ишлаш механизмини ишлаб чиқиш ва ҳаётийлигини таъминлаш лозим.
2. Инвестициялар оқимига (нафақат хорижий, балки кўп томонлама ички инвестициялар тааллуқли) таъсир қилувчи омиллардан бири сифатида маркетинг тадқиқотини заиф олиб борилаётгани, натижада кўплаб ишлаб чиқарилган маҳсулотлар омборларда қолдиқ бўлиб қолаётганлиги кўрсатилмоқда. Бу муаммони фақат инвестицияларнинг ўзига боғлиқ қаратилиб, ечим изламасдан, аҳоли ва корхоналарнинг истеъмол қобилиятини кўтариш, ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларга иисбатансоғлом талаб даражасини ошириш нуқтаи назаридан қаралиши мақсадга мувофиқ бўлади.
3. Корхоналарнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда иқтисодий индикаторлар ҳақида ҳолис ва ишончли ахборот таъминоти ҳамон яхши йўлга қўйилгани йўқ. Бу масалани ҳал қилиш учун муқобил ва мустақил нодавлат ахборот агентларини ташкил қилиниши лозим. Ўзбекистон инвестицион муҳитни такомиллаштириш хорижий капитални жалб қилиш қулай макроиқтисодий сиёсатни шакллантириш бўйича иш олиб бориш муҳим ҳисобланади. Бунинг учун инфляция даражасини паст даражада ушлаб туриш, инфляциянинг инвестицион лойиҳаларни қийматини ўсишига таъсирини камайтириш, хорижий инвестициялар таркибида бевосита хорижий инвестициялар миқдорини кескин кўпайтиришга кўпроқ эътибор қаратиш керак. Инвестицияларни реал ишлабчиқариш соҳасига, биринчи навбатда хом-ашёни қайта ишловчитармоқларга жалб этиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |