8-Мавзу. Экология соҳасидаги жиноятчиликнинг криминологик тавсифи ва олдини олиш



Download 27,11 Kb.
bet5/5
Sana26.04.2022
Hajmi27,11 Kb.
#583444
1   2   3   4   5
Bog'liq
маълумот (1)

Махсус профилактика чоралари жумласига қуйидагилар киради: экологик аҳамиятга молик хулқ-атвор, шу жумладан жиноят-ҳуқуқий тақиқларга риоя этиш устидан назоратни такомиллаштириш; экология соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида тегишли идораларга ахборот бериш; махсус режим ўрнатиш ҳамда технология ва бошқарув вазифалари ва жараёнларини қайта қуриш; экология учун зарарли бўлган муайян ҳаракатларни амалга оширишни норматив йўл билан тақиқлаш ва ҳ.к.
Айрим табиий комплекслар, ҳудудлар, участкалар, сув ҳавзалари, атмосфера ҳавоси, ҳайвонот олами, ўрмон массивлари ва шу кабилар назорат объектлари ҳисобланади. Бундан ташқари, айрим одамлар гуруҳлари ва фуқароларнинг хулқ-атвори устидан назорат олиб бориш лозим.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, табиатни муҳофаза қилувчи инспекциялар, жамоат ташкилотлари, маҳкамавий на­зорат органлари назорат субъектлари ҳисобланади. Назорат усуллари табиий объектлар ҳолатини бевосита кузатиш, рейдлар, текширувлар ўтказиш, объектларни ғайриқонуний киришдан қўриқлаш, ўтказиш режимини ўрнатиш, экология соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарлик қуролларини олиб қўйиш, ғайри­ҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатиш ва ҳоказоларни қамраб олади.
Экология соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларига риоя этилишини назорат қилиш алоҳида ўрин эгаллайди. Булар: табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигининг ижро этилишини устидан прокурор назорати; рухсат берувчи тизим фаолияти; маъмурий назорат.
Табиатни муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш муҳим профилактик аҳамиятга эга. Экология соҳасидаги жиноятларга қарши кураш қонунларга ҳамда уларга мувофиқ қабул қилинган қонун ости ҳужжатларига биноан ва уларнинг доирасида олиб борилади. Бу қонун ҳужжатларида экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш ҳаракатлари атрофлича баён этилган, экология соҳасида хавфсизликни таъминлашга қаратилган муҳим тадбирларни ўтказиш юзасидан кўрсатмалар берилган. Улар экология соҳасидаги жиноят аломатлари бўлган фактларга доир материалларни ИИБ ва прокуратура органларига топшириш тартибини белгилайди.
Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг ҳуқуқий базасини муттасил такомиллаштириш экология соҳасидаги жиноятларга қарши кураш самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан биридир. Бу йўналишда катта қонун ижодкорлиги ишлари олиб борилмоқда, бу жиноятларга қарши курашда кўмаклашишга қодир бўлган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, мавжудларини эса такомиллаштириш учун қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари, жамоат бирлашмалари, олимлар ва тадбиркорлар куч-ғайратини бирлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Экология соҳасидаги турли муаммоларни ечишни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш топшириғини назарда тутувчи давлат илмий-техникавий дастурлари ҳам экология соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашнинг ҳуқуқий негизини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Экология соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашда илмий-амалий конференциялар, кенгашлар, давра суҳбатлари ҳам муҳим роль ўйнайди. Улар турли соҳа мутахассисларининг куч-ғайратини бирлаштиради, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиришни янада яхшилайди.
Экология соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи органлар тизимида ихтисослашган табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси муҳим роль ўйнаши лозим.
Экология соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш мустаҳкам ҳуқуқий негизга эга бўлиши керак. Масалан, экология соҳасида қонунни бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини ошириш билан боғлиқ барча муҳим қоидалар бир махсус қонунда жамланса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Экология соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашда у ҳаётнинг биологик асосларига, инсоннинг саломатлиги ва ривожланишига амалда хавф туғдиришини доимо ёдда тутиш муҳимдир.
Download 27,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish