8-Мавзу. Экология соҳасидаги жиноятчиликнинг криминологик тавсифи ва олдини олиш



Download 27,11 Kb.
bet2/5
Sana26.04.2022
Hajmi27,11 Kb.
#583444
1   2   3   4   5
Bog'liq
маълумот (1)

Экология соҳасидаги жиноят – бу жиноят қонунида назарда тутилган атроф муҳит ва унинг унсурларига тажовуз қилувчи ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик). У табиат объектларидан бевосита ғайриҳуқуқий фойдаланиш ёки уларга зарарли таъсир кўрсатиш натижасида уларда салбий ўзгаришлар ясалишида ифодаланиши мумкин.
Миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг экстенсив методлари жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири соҳасида эҳтиёжлар билан уларни қондириш имкониятлари (усуллари) ўртасида қарама-қаршилик юзага келишига сабаб бўлган. Кўп йиллардан бери мавжуд бўлган бу зиддиятлар ижтимоий борлиқ ва ижтимоий онгдаги салбий ҳодисаларни акс эттиради ва экология соҳасида жиноятларни юзага келтиради.
Орол фожиаси, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига зарар етказилиши, ҳаво ва сув ҳавзаларининг ифлосланиши, зарарли химикатлардан назоратсиз фойдаланиш, нитратларнинг одамлар соғлиғига салбий таъсири инсон жиноий фаолиятининг экологияда ўз ифодасини топган оқибатларининг тўлиқ бўлмаган рўйхатидир.
Мисол тариқасида Орол минтақасини оладиган бўлсак, бу ҳудудда атроф-муҳитнинг салбий таъсирида 96% ҳомиладор аёллар ва 78% болалар камқонлик касалидан азият чекишаётган бўлса, 80% дан ошиқ ҳомиладор аёллар бошқа экстрагенитал касалликларга чалинишган.
Экология соҳасидаги жиноятлар жумласига (бугунги кунда ва қонунга биноан) қуйидагилар киради: экологик хавфсизлик нормалари ва талабларининг бузилиши; атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши ҳақидаги маълумотларни атайлаб яшириш ёки бузиб кўрсатиш; атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини тугатиш чораларини кўрмаслик; атроф табиий муҳитни ифослантириш; ердан, ер ости бойликларидан фойда­ланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш; экинлар, ўрмонларни нобуд қилиш; ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандаларига қарши кураш талабларини бузиш; ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш; зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш; ҳайвонот ёки ўсимликлар дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш; сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш талабларини бузиш; алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар режимини бузиш.
Табиийки, кўрсатилган нормалар атроф муҳитга ғайриҳуқуқий тажовузларнинг ҳаммасини қамраб олмайди. Экология соҳасидаги жиноятлар жиноят қонунида бевосита кўрсатилган белгилар бўйича етарли даражада қайд этилмаган. Бу камчиликни бартараф этиш амалда мумкин эмаслиги туфайли шуни эътиборга олиш лозимки, ЎзР ЖКнинг бир қанча моддаларида оқибатлари экологик аҳамият касб этиши мумкин бўлган муа­йян ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Шу тариқа жиноят қонуни, бир томондан, экология соҳасидаги жиноятларни бевосита акс эттиради, бошқа томондан – атроф муҳитга ҳам зарар етказиши мумкин бўлган қилмиш учун жавобгарлик ўрнатади.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни табақалаштириш ҳам муҳим криминологик аҳамиятга эга. Бундай ҳуқуқбузарликлар ижтимоий хавфлилик даражасига қараб жиноий ёки маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик ҳақида махсус боб (VIII боб) киритилган.
Экологик-ҳуқуқий жавобгарлик ўрнатиш жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки экология соҳасидаги ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зиён кўп миқдорда бўлиб, баъзан орқага қайтариб бўлмайдиган хусусият касб этади. Экологик-ҳуқуқий жавобгарликка хос бўлган жиҳат шундан иборатки, ҳуқуқий муносабатларда тарафлардан бири сифатида иштирок этувчи орган­лар жумласига, умумий давлат органлари (суд, прокуратура,ИИБ ва ш.к.дан ташқари), экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни бевосита кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган махсус органлар киради. Экологик-ҳуқуқий жавобгарлик институти комплекс хусусиятга эга, чунки ҳуқуқнинг турли тармоқлари (ер, кончилик, сув, ўрмон ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи ва б.) нормаларини ўз ичига олади.
Экология соҳасидаги жиноятчилик – экологик жиноятлар, яъни атроф табиий муҳитга ва инсон соғлиғига зиён етказувчи, жиноят қонунига биноан тақиқланувчи ва жиноий жазога тортилувчи ижтимоий хавфли қилмишларнинг мураккаб мажмуи.
Экология соҳасидаги жиноятчилик ўзининг демографик, экологик, ижтимоий хусусиятга эга бўлган салбий оқибатларининг оғирлик даражасига кўра бугунги кунда миллий хавфсизликка реал хавф туғдиради. Бу хавф қуйидаги ҳолатларда айниқса яққол намоён бўлади:
яшаш муҳити ҳаётнинг давомийлиги пасайишига, касалланиш, ўлим ҳолларининг кўпайишига ва аҳоли генофондининг заифлашувига сабаб бўладиган даражада ёмонлашувида;
экологик танглик ҳудудларининг юзага келишида;
тикланмайдиган табиий ресурслар (минерал хом ашё, углеводородли энергия манбалари)нинг камайишида;
йирик техноген ҳалокатлар юз бериш хавфининг ошишида;
ер устидаги ҳамда сизот сувлар сифатининг ёмонлашувида;
радиоактив ифлосланишнинг тарқалишида;
ҳаво ҳавзасининг ифлосланиши ҳамда иқлимнинг хавфли даражада ўзгаришида;
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфли даражада ифлосланишида.
Экология соҳасида энг кўп аниқланадиган жиноятлар жумласига одатда ўрмонни ғайриқонуний кесиш, тупроқ ҳамда ўсимликлар тўшамини ифлослантириш киради. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида ушбу турдаги жиноятларнинг хавфлилик даражаси айниқса ортади. Сўнгги йилларда экология соҳасида янада оғирроқ оқибатларга сабаб бўлаётган жиноятларнинг янги турлари кўпайиб бораётир. Булар: тикланмайдиган табиий ресурсларни талон-торож қилиш; қазиб олинган минерал хом ашёдан ғайриқонуний фойдаланиш; инсон учун зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа истеъмол товарлари олиб кириш; Ўзбекистон ҳудудида табиий муҳит учун зарарли бўлган хорижий технология ва ишлаб чиқаришларни жойлаштириш.
Экология соҳасидаги жиноятлар ўзининг бир қанча муҳим хусусиятларига кўра иқтисодий (табиий ресурслардан ғайриҳуқуқий фойдаланиш), зўравонлик (инсон соғлиғига бевосита шикаст етказиш билан боғлиқ) ёки тамагирлик (ғайриқонуний ов, балиқ овлаш) жиноятлар ҳамдир, бироқ ўз салбий оқибатлари, етказадиган зиён даражасига кўра деярли доим улардан оғирроқ ҳисобланади.
Экология соҳасидаги жиноятчилик яширинлик даражасининг юқорилиги билан тавсифланади. Бу соҳада содир этиладиган жиноятларнинг оз қисми статистикада акс эттирилади. Бунда мазкур жиноятларнинг нафақат яширин, балки яшириладиган қисми ҳам каттадир: аниқланган жиноятлар бўйича ҳар йили қўзғатиладиган жиноят ишларининг умумий миқдори улар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум бўлган хабарлар сонига мос келмайди. Экология соҳасидаги жиноятчиликда жиноятчи шахсининг криминологик тавсифи
Экология соҳасидаги жиноятчиликда жиноятчи шахси бу ўзининг ғайриижтимоий қарашлари, ижобий ижтимоий манфаатларга салбий муносабати оқибатида жиноят содир этган, ўзининг нияти ёки салбий оқибатларга эришишнинг ижтимоий хавфли усулини танлаган кишининг шахсидир.

Download 27,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish