Сегментлашнинг асосий мақсади бозордаги хатти-ҳаракатларни ўрганиб, уларнинг образини (моделини) ва келажакдаги еҳтиёж талабларни тасаввур қилишдан иборат.
Ҳозирги рақобатда ютиб чиқишнинг асосий шарти янги, юқори сифатли товар ва комплекс сервис теҳника хизматларни ҳамда самарали сотиш усулларини қўллашдан иборат бўлиб қолди. Ана шу талаблар асосида маркетинг тадқиқотларининг устувор тури истеъмолчиларни ўрганиш навбатида бозорни сегментлашдан бошланади, чунки бозор бир хил субъектлардан ташкил топган емас.
Истеъмолчиларни ўрганишда харидорлар турлари қуйдагича тафсифланади:
Товарндан фойдаланиш бўйича
Индивидуал харидорлар
8.2. Бозор сегментациясининг хусусиятлари
Бозорни сегментлаш, бозорни ўрганишнинг асосий усулидир.Унинг ёрдамида бозор (унинг таркибий қисмлари) сегментларга бўлинади.
Бозор сегменти-бу истеъмолчилар, товарлар, рақобатчиларнинг шундай ажратилган қисмики , улар учун умумий хусусиятлар хосдир. Бозорни тўғри сегментлаш, шу сегментнинг специфик еҳтиёжларига қатъий риоя қилинган ҳолда қам харажатлар билан товар етказиб беришни тўғри ташкил қилишдан иборатдир. Истеъмол товарлари бозорини тадқиқ етишда маркетингга оид адабиётларда икки турдаги мезонлар қабул қилинади. Биринчиси харидорларнинг даромади, ёши, жинси, турар манзилгохи, оиланинг хаёт цикли, қасби, турмуш тарзи ва шунга ўхшаш умумий белгиларни ҳисобга олади.
Мезонларнинг иккинчи тури сегментлашни ижтимоий гурухларнинг қадриятлари тизими ёки уларнинг маркетинг стратегиясининг, масалан, янги маҳсулот, янги сотиш тизими каби воситаларига кўрсатадиган қизўқишлари асосида олиб боради.
Амалиётда биринчи усул кўпроқ қўлланилади, иккинчи усулни қўллаш қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқаради, чунки ижтимоий социология ва псиҳология соҳаларида бевосита тадқиқотлар олиб бориш йўли билан махсус ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш талаб етилади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бозорни сегментларга ажратиш ва Кишиларни гурухлар бўйича ўрганиш ўз-ўзидан хеч нарса бермайди, чунки хар бир Қиши бир гурух емас, балки кўпроқ гурух аъзоси ҳисобланади. Ж. Қарвер бу муаммони шундай баён етади: “ўрта истеъмолчи” тушунчаси хато, чунки фақат такрор-такрор тасниф натижасигина гурухий ўхшашликларни аниқлаш мумкин, даромадлар даражаси, ирқ, миллат, еътиқод ва шу каби хар қандай мезонлар билан қўшилгандагина аҳамият қасб етади.
Масалан, миллат мезонини унинг атрофидаги масалалар комплексидан ажратиб олинадиган бўлса, истеъмолчи одатларини таҳлил қилишда унинг салмоғи йўқолиб боради. Унинг ўзи ёнма-ён турадиган даромадлар, нархлар ва бошқалар даражаси мезонлари билан биргаликда олинганда бу мезон муҳит таъсирига ега бўлади.
Бозорни сегментларга ажратиш харидорларнинг талаб ва еҳтиёжларини аниқлаш масаласини ҳал етишнинг идеал воситаси бўла олмайди, аммо шунга қарамай бу усул ишбилармонларни бу борадаги ишларга қизиктириш учун қимматли маълумотлар беради.
Истеъмол бозори ва техник-ишлаб чиқариш мақсадидаги маҳсулот бозорларини сегментлаш, харидорнинг сифат марқа, нарх, реклама, товар ҳаракати шартлари сақлаш ҳақидаги фикрлари асосида амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |