Дифференциалланган маркетинг стратегиясида фирмадан унинг фаолиятини бир неча сегментда улар учун махсус ишлаб чиқарилган товарлар ва маркетинг дастурлари бўлишини талаб қилади. Бу стратегия харидорларнинг мотивлари ва тушунчаларига мос келувчи маркетинг дастури ва харидорларга мўлжалланган маркетингни асосий тамойилига мос келади. Бу стратегия харидорни бозордаги ҳолатини тўлиқ ифодалайди, шунинг учун, қоидага кўра, юқори сотиш ҳажмини ва концентрланган маркетинг стратегиясига нисбатан кичик тавакқалчилик даражасини таъминлайди.
2.чизма Дифференциалланган маркетинг
Дифференциалланган маркетинг стратегияси юқори инвестиция, ишлаб чиқариш ва бошқариш харажатларини талаб қилади, шунинг учун у йирик корхоналар учун зарурдир. Маҳсулот дифференциацияси – турли бозорга чиқишнинг кейинги имкониятидир. Бу биринчи навбатда товар тақсимлашда диверсифиқация стратегиясини олиб боришга асосланади.
Концентрланган маркетинг стратегияси корхоналардан бозорнинг фойдани сегментига, яъни битта ёки бир неча сегментига еътиборни қаратишни талаб қилади. Бу бозор сегментига фирма битта ёки бир неча маҳсулот билан ҳамда мақсадли маркетинг дастури билан ёндошади. Ўз мазмунига кўра бу стратегия бозор чуқурчаси концепциясига мос келади, яъни шундай бозор сегментида ишлаш керакки, товар ушбу фирма ва унинг етказиб бериш имкониятлари учун кўпроқ мос келувчи бўлиб ҳисобланади. Концентрланган маркетинг стратегияси кўпроқ кичик ва ўрта корхоналар учун мос келади, чунки бозорнинг барча сегментларида ишлаш учун ҳамда қайта етарли молиявий воситаларни бўлиши талаб этилмайди.
3.чизма Концентрланган маркетинг
6. Бозорни позициялаштириш – бу алоҳида бозор сегментларида маҳсулот концепциясини аниқлаш технологиясидир. Позициялаштиришнинг мақсади – мавжуд ва шаклланаётган фикрларни тадқиқ қилиш, харидорлар ёки уларнинг гурухини маҳсулот параметрларига бўлган муносабатини баҳолаш таҳлилидан, мақсадли бозорни ушбу сегментида маҳсулотни рақобатбардошли афзаллигини таъминлашда шундай товар позициясини маркетинг чора-тадбирларини ўтказиш йўли билан тузишдан иборат.
Маҳсулотни самарали позициялаштириш учун талаб ва таклифни муҳим тавсифномаларини, харид тўғрисида қарор қабул қилишда мўлжал бўлиб ҳисобланувчи омиллар таъсирини ўрнатиш ва ўрганиш зарур. Аниқловчи омиллар еса маҳсулот сифати, сифат даражаси, ишончлилиги, енергоҳажми, дизайни ва товарни рақобатбардошлигини бошқа кўрсаткичлари бўлиши мумкин.
Бозорни позициялаштиришни тўғри ташкил етилиши маркетинг режаси ва комплексини самарали ишлаб чиқариш шарт-шароити бўлиб ҳисобланади.
Позициялаштиришнинг тамойиллари қуйдагилардан иборат
Товарнинг фарқли белгиларига асосланганлик – компания позициялашда маълум бир кўрсаткичга асосланади( энг катта, энг сифатли...)
Муаммони хал қилишга ёки фойдалилик белгисига асосланганлик- махсулот энг кўп хожат чиқарувчи сифатида позициялаштирилади. (уша нархга -кўпроқ фойда)
Махсус фойдаланишга асосланганлик (мъалум махсатлар учун энг яхши товар)
Истемолчиларнинг маълум категориясига қаратилганлик
Рақобатчи маркага нисбатдан асосланган (маълум маркадан фарқли белгилари)
Do'stlaringiz bilan baham: |