8-маъруза. XIII-XIV асрларда Мовароуннаҳр ва унга туташ минтақаларда этносиёсий жараёнлар



Download 94 Kb.
bet5/5
Sana24.02.2022
Hajmi94 Kb.
#208325
1   2   3   4   5
Bog'liq
8-маъруза. XIII-XIV асрларда Мовароуннаҳр ва унга туташ минтақаларда этносиёсий жараёнлар

Исломий тариқатлар. Шундай қилиб, Чингизхон истилолари туфайли бир томондан эндигина шаклланган ўзбек халқининг талай қисми қирилган, ватанлари вайрон этилган бўлса, иккинчи томондан Ўрта Осиё ҳудудларига XIII-XIV асрлар давомида талайгина кўчманчи турк-мўғул қабилалари кириб келди ва минтақанинг турли вилоят ва туманларига жойлашиб олдилар. Туб жойли ўтроқ аҳоли иқтисодий хўжалик ва этномаданий таъсирида улар аста-секин ўтроқлашиб, жойларда маҳаллий аҳоли билан қаришиб, ўзбек халқи этник таркибини бир мунча бойитди. Бу жараёнларнинг юз беришида исломий тасаввуф илмининг Нажмиддин Кубро, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд каби намояндаларининг таълимоти, айниқса Нақшбандининг “Дил ба ёр, даст ба кор” таълимоти, Марказий Осиёда ҳар жабҳада қайтадан уйғониш даврини очиб берди. Шу билан бирга, бу таълимот мўғуллар истилоси туфайли қирилган, она-Ватани вайронага айланиб, қўли ишга бормай, тумтарақай бўлган ўзбек халқининг бирлаштиришга, амалий ва эркин ижодий меҳнат қилишга чорлаб, ўзбек ва тожик қардошларининг қаддини қайта ростлаб олишга хизмат қилди.
Дарҳақиқат, ўша кезларда қўли ишга бормай қолган кенг халқ оммасини меҳнатга чақириш, ҳаётий тушкинликдан чиқариш, аҳлоқий пок, фикрий етук, маънавий юксак, умумбашарий ғояларга бой комил инсонларга жамиятда катта эхтиёж туғилади. Ана шундай вазиятда Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг жамиятни руҳий тушкинликдан ҳаётий тетикликка чорловчи “Даст ба кор, дил ба ёр” (қўлинг ишда бўлсин, дилинг Оллоҳда бўлсин) таълимоти тарих майдонига кириб келди. Бу таълимот туб моҳияти билан халқчил, пок исломий аҳлоқ қоидаларини амалиёт билан бирлаштириб, жамият манфаати йўлида ҳалол меҳнат қилишга, қайғу-аламларни унитиб келажакка интилишга чорловчи илоҳий чақириқ эди21.
. Бу таълимот туб маънода мавжуд дунёнинг сиру асрорларини билишга интилишдир, Инсонни меҳнат орқали жамиятга фойда келтириш руҳида тарбиялаштир.
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд таълимоти ислом маънавиятининг тасаввуф илмига асосланган. Тасаввуф инсонда орқага чекинмайдиган ирода кашф этади. Тасаввуф мақомлари инсонни доноликка, донишмандликка чорлайди. Ақл-идроқ орқали кишилик ҳуқуқига эришиб, қуллиқдан, зулмдан ўзини озод этади, умуман олганда, инсонни руҳий эркинликка эриштиради. Тасаввуф фалсафасини илми шариат, илми тариқат, илми маърифат ва илми ҳақиқат каби таълимотлар ташкил этади. Илми шариат ва илми тариқат амал қилиш шарт бўлган исломий қонунлар ва мужассамлашган қатьий одобу аҳлоқ қоидалари бўлса, илми маърифат ва илми ҳақиқатлар тасаввуф авлиёларининг ўзларига хос йўлидир.
Шарқнинг буюк тасаввуф дарғалари Муҳаммад Ғаззолий, Юсуф Ҳамадоний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Хожа Баҳоуддин Нақшбандийларнинг илмий таълимотларига суяниб, Жалолиддин Румий, Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий каби мутафаккурлар жамиятга бўлган ўз муносабатларини бадиий асарларида баён этганлар. Бироқ, у асарлардаги ғоявий йўналиш совет даврида мистик, хурофий қараш деб тушинилди. Бу мутаффаккурларнинг бадиий ижоди замонамизнинг илм аҳли томонидан буюк истиқлол даврида тўғри тушинила бошланди22.
Тасаввуф фалсафасида илми маърифат биринчи навбатда ўзликни англашни кўзда тутади, яъни инсон ўзини билиш орқали ўзидаги барча иллатларни йўқатишга интилмоғи кераклиги уқтирилади. Гапни индаллосини айтганда, унинг туб моҳияти, мақсад ва вазифаси инсонни нафсни тийишга ўргатиш, ҳалол меҳнат билан яшашга чорлаш, харом ва халолни фарқига бориш руҳида тарбиялашга қаратилган. Шахсий нафсни тийиш заминида халқ, ватан ва жамият манфаати туради. Бу барода Ф. Атторнинг “Маърифатнома” асарини эслаш мумкин23. Илми ҳақиқат кишиларни комил инсон бўлиб етишишга чорлайди. Бунинг заминида эса яна фойдали меҳнат, жамиятга хизмат этиш ётади. Тасаввуф фалсафасида Ватанни севиш, уни ардоқлаш ва дахлсизлиги йўлида қатьиятли бўлишга интилиш алоҳида аҳамият касб этади. Ватанни севиш йўлида фидоийлик қилишгача бориб етиш кераклигини амалда намойиш этган Кубровийлик тариқатининг асосчиси Нажмиддин Кубро 76 ёшда бўлишига қарамай, бир қўлида қилич, бир қўлида ҳасса билан мўғул босқинчиларига қарши жангга чиққан. Авлиё Бобо Хокий 110 ёшида отга миниб ёв билан жанг қилган24. Тасаввуф фалсафасида яна шуниси аниқки, Нажмиддин Кубро, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқалар таълимотида тариқатни амалий ҳаёт билан бирлаштиришга, боғлашга қаратилган ғоялар таълимот туб маъно ва мазмунини ташкил этган.
Айниқса, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ўзидан олдинги тасаввуф дарғаларидан фарқли ўлароқ, унинг таълимоти ва мақом илмлари ўз тариқи қоидаларига кўра, амалий ҳаёт билан узвий боғлиқ бўлиб, мусулмон аҳлини ўзлигини чуқур онглаган ҳолда ҳалол меҳнатни шарафлашга, усиз ҳаёт мазмунсиз эканлигини асослашга хизмат этган. Бу боисдан ҳам унинг “Даст ба кор, дил ба ёр” таълимоти, унинг ватани Марказий Осиёда қайтадан уйғониш даврини очиб берди25. Шу билан бирга, унинг бу таълимоти мўғуллар истилоси туфайли қирилган, она-Ватани вайронага айланиб, қўли ишга бормай, тумтарақай бўлган ўз халқини бирлаштиришга, уларни амалий ва эркин ижодий меҳнат қилишга чорлаб, ўзбек ва тожик қардошларини қаддини қайта ростлаб олишга хизмат қилди.
Маълумки, мўғуллар истилоси ва уларнинг дастлабки ҳукмронлик давридаги босқинчилик сиёсати туфайли кўплаб истеъдод соҳиблари ижод учун жой қидириб, турли томонларга тарқаб кетади. Бухоролик шоир ва адабиётшунос Муҳаммад Авфий , тошкентлик шоир Бадриддин Чочий, қашқадарёлик шоир Зиё Нахшабий Ҳиндистондан паноҳ топдилар. Носир Бухорий, Камол Хўжандийлар Эронга бориб, ўша ерда макон топдилар. Жалолиддин Румий Туркияга, Сайфи Сарои Мисрга ва яна бир неча адабиётимиз вакиллари Яқин Шарқ мамлакатларига бош олиб кетдилар. Шунга қарамасдан ўтроқ ўзбек халқи аждодлари-сартлар ўз ичидан ноёб истеъдодларни етказиб берди. Улар зулмат ичидаги нурдек Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа тасаввуф дарғалари таълимотидан илҳомланиб, ўзларининг дурдона асарлари билан ўша давр ўзбек адабиётини бойитдилар. Хоразмийнинг “Муҳаббатнома” достони, Сайфи Саройининг лирик шеърлари, Аҳмад Хожа Саройи, Мавлоно Қози Муҳсин, Мавлоно Исҳоқ, Мавлоно Имод Мавлавий, Туғли Хожа, Аҳмад Урганжийларнинг шеърлари шу даврда яратилди26. XIII-XIV асрларда ўзбек адабиёти ғазал етакчи жанрлардан бирига айлана бошлайди (Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний). “Қисса-и Рабғузий”, Муҳаббатнома” айнан мана шу жанрдаги асарлар эди. Шу билан бирга, шу даврда форсий адабиётнинг ўзбек адабиётига таъсири кучли бўлган. Масалан, Саъдийнинг “Бўстон” ва “Гулистон” панднома асарлари, Хўжа Ҳофиз девони дарслик сифатида мадрасаларда ўқитилди. Ўзбек шоир ва ёзувчилари ҳар икки тилда баробар ижод эта олар эдилар. Низомий ва Хусров Деҳлавий “Ҳамза”лари , Саноий, Аттор ва Румийларнинг тасаввуфий руҳдаги асарлари ўзбек адабиёти ривожига катта таъсир кўрсатди27. Ўзбек тилнинг ривожланиб, маданий-адабий ҳаётда кўзга ташланишида, давр китобхонларининг талаб ва эхтиёжлари Кутб Хоразмийнинг “Муҳаббатнома” асарини ўзбек тилида ёзилишига олиб келди. Асарда 156 байт форс тилида ёзилган бўлсада, асарнинг кўпчиллик байтлари ва сарловҳаларнинг барчаси ўзбек тилида ёзилган28. У форс адабиёти тараққиётига улкан хисса қўшган шоир бўлиш билан бирга, ўзбек адабиётида илк бор ўзбек тилида асар яратган адиб сифатида қадрланади. Ҳамсачилик анъанасини бошлаб берган озарбайжон шоири Низомий асарларини ўзбек тилига ағдаришда, замон талабига мослаб, унга қўшимчалар киритишда Қутб Хоразмий XIV аср туркий сўз санъатининг етук намояндаси ҳисобланади. У ўзбек эпик шеърияти ва таржимачилик ривожида ҳам алоҳида ўрин тутади29.
Маълумки, Қуръони каримда пайғамбарлар ҳақидаги қиссалар ва илоҳий башарият ишоралари бир неча сураларда нозил бўлганлигидан уларни шарҳлаш, тушунтириш эҳтиёжлари туғилган. Бу борада араб ва форс тилларида қатор “Қиссаи анбиёлар” пайдо бўлган. Рабғузий қиссаси шу йўналишда муштарак туркий тилда илк бор яратилган асар бўлиб, ўзбек адабий меросининг дурдоналаридан ҳисобланади.
Шундай қилиб, XIII-XIV асрлар мўғуллар истилоси туфайли вужудга келган маънавий таназзулдан сўнг ўзбек адабиётининг қайта кўтарилиш даврига кириши, ижтимоий ҳаётда ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва ўзбек адабиётининг мақомини тайин этиш учун кураш, диний ва тасаввуфий мавзуларнинг сўз санъатига кенг кириб бориши, бадиий тажримачичиликнинг пайдо бўлиши, достон, қасида, ғазал каби жанрлар тараққиёти даври бўлди. Баҳоуддин Нақшбанднинг “Дил ба ёр, даст ба кор” таълимати ўзбек адабий муҳитни ҳам жонланишига ғоявий қурол ва амалий туртки бўлди.
Шундай қилиб, Чингизхон истилолари туфайли бир томондан эндигина шаклланган ўзбек халқининг талай қисми қирилган, ватанлари вайрон этилган бўлса, иккинчи томондан Ўрта Осиё ҳудудларига XIII-XIV асрлар давомида талайгина кўчманчи турк-мўғул қабилалари кириб келди ва минтақанинг турли вилоят ва туманларига жойлашиб олдилар. Туб жойли ўтроқ аҳоли иқтисодий хўжалик ва этномаданий таъсирида улар аста-секин ўтроқлашиб, жойларда маҳаллий аҳоли билан қаришиб, ўзбек халқи этник таркибини бир мунча бойитди. Бу жараёнларнинг юз беришида исломий тасаввуф илмининг Нажмиддин Кубро, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд каби намояндаларининг таълимоти, айниқса Нақшбандининг “Даст ба кор, дил ба ёр” таълимоти, Марказий Осиёда ҳар жабҳада қайтадан уйғониш даврини очиб берди. Шу билан бирга, бу таълимот мўғуллар истилоси туфайли қирилган, она-Ватани вайронага айланиб, қўли ишга бормай, тумтарақай бўлган ўзбек халқининг бирлаштиришга, амалий ва эркин ижодий меҳнат қилишга чорлаб, ўзбек ва тожик қардошларининг қаддини қайта ростлаб олишга хизмат қилди. Ўзбек этноси, унинг моддий ва маънавий бойлигини сайқал топишида Нажмиддин Кубро, Бохоуддин Нақшбанд каби авлиё ва анбиёларнинг исломий таълимотлари ўзларининг ҳаётийлиги билан кенг халқ оммасида қалбига жо бўлиб, ижтимоий меҳнат жамият тараққиётида етакловчи омил эканлигини яна бир бор кўрсатди.



1 XIV асрнинг ўрталарида жалойир қабиласининг катта бир гурухи шимолий Эрон ҳудудларига жойлашиб, уерда Жалойирлар давлатини (1356-1411 йиллар) тузадилар.

2 Бўриев О. Шарофиддин Али Яздий “Зафарнома”сида Марказий Осиё аҳолисининг этник-ҳудудий ҳолати ҳақида маълумотлар. ЎзМУ хабарлари Тошкент, 2013, 39 бет.

3 Бартольд В.В. Двенадцать лекций по истории турецких народов Средней Азии. Соч. Том 5, стр.173.

4 Петрушевский И.П. Рашид ад-дин асарига кириш сщзи. Қаранг: Рашид ад-дин, Сборник Летописей. 1952, т.2, ч.1, стр.29.

5 Аманжўлов С.А. Вопросы диалектологии и истории казахского языка. Алма-Ата-1959, стр.43-45.

6 Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. Тошкент-2001, 385 бет.

7 Мирза Муҳаммад Ҳайдар. “Тарих – и Рашиди. Тошкен, 1996, 65 бет.

8 Низомиддин Шомий, Зафарнома. Тошкент-1996, 21 бет.

9 Бартольд В.В. ўша асар, 173 бет.

10 Рашид ад-дин, щша асар, 178, 198 бетлар.

11 Зуев А.Ю. “Джами ат-таварих» Рашид ад-аддина как источник по ранней истории жалойиров. “Письменные памятники востока, историко-филологические исследования» Ежегодник. Москва-1972, стр.178-185.

12 Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. Тарихи Рашидий. Тошкент-1996. 373 бет.

13 Бўриев О. Шарафиддин Али Яздий “Зафарнома”сида Марказий Осиё аҳолисининг ......40 бет.

14 Бўриев О. Шарафиддин Али Яздий “Зафарнома”сида Марказий Осиё аҳолисининг ...... 38 бет.

15 Рашид ад-дин. Сборник летописей, том 1, стр. 78.

16 Бўриев О. Шарафиддин Али Яздий “Зафарнома”сида Марказий Осиё аҳолисининг этник-ҳудудий ҳолати ҳақида маълумотлар. ЎзМУ хабарлари. Тошкент, 2013, 38 бет.

17 Бартольд В.В. История Туркестана, соч. Том 2, часть 1. Москва -1963, стр.154; Улугбек его время. Соч. том 2, стр.36.

18 Греков Б.Д., Якубовский А.Ю. Золотая Орда и её падение. М-Л., 1950, стр. 279.

19 Ибрагимов Н. Ибн Батута и его путешествие по Средней Азии, М-1998, стр.84, 86.

20 Шониёзов К. К этнической истории узбекского народа. Ташкент-1974, стр. 77-80.

21 Хамидхон Исломий. Ипор ҳид ила туғилган Ориф Хожа Баҳоуддин Нақшбанд. Тошкент, 1993, 13-14 бетлар.

22 Хамидхон Исломий. Ипор ҳид ила туғилган Ориф Хожа Баҳоуддин Нақшбанд. Тошкент, 1993, 8 бет.

23 Хамидхон Исломий. Ипор ҳид ила туғилган Ориф Хожа Баҳоуддин Нақшбанд. Тошкент, 1993, 14-15 бетлар.

24 Хамидхон Исломий. Ипор ҳид ила туғилган Ориф Хожа Баҳоуддин Нақшбанд. Тошкент, 1993, 16 бет.

25 Хамидхон Исломий. Ипор ҳид ила туғилган Ориф Хожа Баҳоуддин Нақшбанд. Тошкент, 1993, 26 бет.

26 Эргаш Очилов. Ёзма адабиёт. ЎзМЭ, 12 жилд, 513 бет.

27 Эргаш Очилов. Ёзма адабиёт. ЎзМЭ, 12 жилд, 513 бет.

28 Эргаш Очилов. Ёзма адабиёт......513 бет.

29 Эргаш Очилов. Ёзма адабиёт......513-514 бетлар.

Download 94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish