8-маъруза. Темир йўл станцияларининг юк ва тижорат ишлари хўжалигининг техник жиҳозланиши



Download 306,84 Kb.
bet9/10
Sana24.02.2022
Hajmi306,84 Kb.
#189689
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
8-тема

Товар идорасини хизматчилари:
- юк олувчиларга юкларни етиб келганлиги ҳақида хабар беради ва юкларни топширишни расмийлаштиради;
- юкларни қайта адреслаш бўйича операцияларни бажаради;
- асосий ойлик режани бажарилишини ҳисоб карточкасига киритади;
- китобларни (ГУ-34 шакилдаги жўнатишга юкларни қабул қилиш Китоби, ГУ-36 ва ГУ-107 шакилдаги юкларни тортиш Китоби, ГУ-37 шакилдаги вагонларни ва контейнерларни пломбалаш Китоби, ГУ-42 шакилдаги юкларни етиб келиш Китоби) ва ҳ.к. тўлдиради;
- юкларни ташиш бўйича ҳисобот ҳужжатларини, вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш қайдномасини тузади, ҳужжатларни сақлашни таъминлайди.
Жўнатиладиган ва етиб келган юкларнинг ҳужжатларини топшириш ва қабул қилиб олишда товар идораси юк районлари, станциянинг
технологик маркази (СТЦ) ҳамда ташиш ҳужжатларини ишлаш бўйича технологик маркази (ТехПД) билан ўзаро муносабатда бўлади.
Юқорида назарда тутилган вазифаларни бажариш учун товар идораси станциянинг бошқа бўлинмалари ва шаҳар, юк жўнатувчи ва юк олувчилар, темир йўл шохобча йўли билан боғланиш учун – телефон алоқаси, станциянинг технологик маркази (СТЦ) га, юк районларига юк ҳужжатларини юбориш ва улардан юк ҳужжатларини қабул қилиб олиш учун – механизациялашган почта, ахборот узатиш учун воситалар, муҳирлар, автоматик кўрсаткичлар ва маълумот қурилмалари, юк ҳужжатларини ва иш қоғозларни сақлаш учун шкафлар, мебеллар ва бошқа асбоб – ускуналар билан жиҳозланади.
Йирик юк станцияларида товар контораси биносида юк жўнатувчилар ва юк олувчилар учун операциялар зали, товар кассирларининг, тижорат агентлари ва таксировшикларнинг, товар контораси бошлиғининг, акт – қидириш гуруҳи хизматчиларининг, транспорт хизмати кўрсатиш агентларининг ишчи хоналари, архив учун хона ва бошқа хоналарга бўлади. Операциялар залида мебеллар, ёзув қуроллари, ташиш ҳужжатларини тўлдиришни намунаси, кўрсатиладиган хизматлар, ташиш қоидалари, етказиб бериш муддатлари, юкларни ташиш тарифлари, қўшимча йиғимлар, қўшимча ишлар ва хизматлар баҳоси
ҳақида керакли ва ишончли ахборотларни ўз ичига олган автоматик кўрсаткичлар ва маълумот қурилмалари мавжуд бўлиши керак. Товар контораси хонаси ишларни сервис шароитларни, ташиш жараёни ҳужжатлари ва ахборатларини ишончли сақлашни таъминлаши керак.
Товар кассирларини унумли ишлашини муҳим шартларидан бири, муайян ишни ёки операцияни бажарувчи, бир одамга мўлжалланган, чекланган зонада – иш жойини ташкил этиш ҳисобланади.
Иш жойини жойлашиши ва жиҳозланиши юк ҳужжатларини расмийлаштиришни ва ишлов беришни, айрим операцияларни бажаришда ва ҳужжатларни тузишда қарама – қарши ва самарасиз ҳаракатларни истисно қилишни таъминлаши керак. Иш вақтини самарасиз сарфлашни бартарф этиш ва иш унумдорлигини юқори бўлишини таъминлаш учун доимий зарур бўладиган керакли маълумотномалар, тариф қўлланмалари, ёрдамчи жадваллар, темир йўл тармоғини картаси ва ҳ.к. муайян ўринларда жойлашиши лозим. Дастурий ҳужжатлар ва қўлланмалар энг осонлик билан қўл етадиган зона худудида, тез – тез керак бўлиб турадиган йўриқномалар, ёрдамчи жадваллар эса хизматчига яқинроқ жойлаштирилиши керак. Қўлланмалар ва ҳужжатларнинг белгиланган жойлаштириш тартиби, смена ичида улар билан неча бор фойдаланилмасин, ўзгаришсиз қолиши керак.

Download 306,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish