Юк райони худудида қайта ишланадиган юкларни турига, юк ишларини миқдорига ва характерига мувофиқ идиш – ўровли ва донали, оғир вазинли, сочилувчан ва тўкилувчан юклар, контейнерлар, ўрмон материаллари, металлар, минерал – қурилиш материаллари учун омборлар ва майдонлар, вагонлардан автотранспортларга (тўғри вариант бўйича) юкларни қайта ортиш ва аксинча ортиш учун майдонлар, ғилдиракли ва ўзи юрар техникалар учун платформалар, товар идораси, санитар – маиший ва бошқа ёрдамчи бинолар ва хоналар, электр юклагичлар учун зарядлаш пункти, таъмирлаш устахонаси, автомобиллар учун гараж, ёқилғи ва мойлаш материаллари омбори жойлашиши мумкин. устахонаси, автомобиллар учун гараж, ёқилғи ва мойлаш материаллари омбори жойлашиши мумкин. Юк районини темир йўл станциясида жойлашиши яқин атрофдаги аҳоли пунктлари, саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналари билан қулай қатновларни; транспорт воситаларини омборларга ва майдонларга темир йўлларни энг кам кесишишлар билан осонликча ўтиб боришини; юк райони худудида транспорт ваоситаларини тўхтаб туришини ҳамда унинг худудига кираверишида кутиб туришини қулайлигини; санитария нормаларини бажарилишини таъминлаши керак. Юк районини ободонлаштирига катта эътибор қаратилади. Унинг худуди барча томонидан деворлар ёки панжаралар билан тўсилиши, тўсиқларнинг ҳамма периметри бўйича муҳофаза сигнали, ёнғинга қарши ва ёритиш воситаси билан жиҳозланиши керак. Юк райони дорвозаси ёнида кириш – чиқиш назорат пункти жойлаштирилади. Юк айланмасининг тузилмасига мувофиқ юк районлари – универсал ва ихтисослаштирилган турларга бўлинадилар. Универсал юк районларида турли номеклатурадаги юклар билан ортиш – тушириш, саралаш ишлари бажарилади, ихтисослаштирилган юк районларида эса чекланган номеклатурадаги юклар билан ортиш – тушириш, саралаш ишлари бажарилади. Йўлларини ривожланиш чизмасига мувофиқ юк районлари – берк ва ўткинчи турларга бўлинадилар. Берк турдаги юк районлари энг кенг тарқалган бўлиб, улар ўткинчи юк районларига нисбатан муайян техника – иқтисодий афзалликларга эга. Берк юк районларида автотранспортлар ҳар бир омбор ва майдонларга темир йўлини кесишмай етиб боради, автойўлаклари охирида автомобилларни бурилиши учун радиуси 15 метрдан кам бўлмаган ҳалқа шаклидаги майдонлар назарда тутилади. Автомобилларни тўхтаб туриши учун юк районига кираверишида махсус майдон, юк райони худудида эса кечаси автомобилларни ва уларни тиркамаларни тўхтаб туриши учун майдон назарда тутилади. Юк райони омборлари, майдонлари ва йўлаклар сиртидан оқиб чиққан ёмғир ва қор сувларни четлатиш мақсадида оқава ариқчалари ва сувни четлатиш иншоотлари назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |