8-маъруза. Фан фалсафаси ва методолгияси Режа Фан фалсафаси ва методологиясининг предмети


Фан тушунчаси. Фаннинг пайдо бўлиши



Download 45,48 Kb.
bet4/6
Sana22.02.2022
Hajmi45,48 Kb.
#110077
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-маъруза

2. Фан тушунчаси. Фаннинг пайдо бўлиши.


Фанни дунё тўғрисидаги, шу жумладан одамнинг ўзи тўғрисидаги, объектив билимларни ишлаб чиқариш бўйича юксак даражада ташкил этилган ва ихтисослаштирилган фаолиятдир, деб таърифлаш қабул қилинган. Шарқда билим ҳамиша юксак даражада қадрланган. XII асрда яшаб ижод этган шоир ва мутафаккир олим Аҳмад Югнакий фан ва билим ҳақида бундай деган: « … Олим одамларга яқинроқ бўл. Билим сенга кенг йўл очиб беради. Билимларга интил, бахт йўлини изла. …Энди ўзинг синаб кўр: ҳисоблаб, ўйлаб кўр, билимлардан ҳам фойдалироқ бўлган бирон бир нарса борми. Билишлик олимни кўкларга кўтаради, билмаслик одамни ерга уради»1.
XVII асрда тажрибага асосланган фаннинг ривожланиши инсоннинг турмуш тарзини тубдан ўзгартириб юборди. Б.Рассел таъкидлаганидек, «Янги дунёни анча аввалги асрлардан фарқлантирадиган нарсаларнинг деярли барчасига XVII асрда ажойиб ютуқларга эришган фан сабаб бўлган»2. Фаннинг ҳозирги тараққиёти одамларнинг фаолиятини янада тубдан ўзгартириб юбормоқда. Унинг техника ва энг янги технологияларнинг ривожланишига таъсири, фан-техника тараққиётининг (ФТТ) эса кишилар ҳаётига таъсири айниқса сезиларлидир. Фан кишилар ҳаётига янги муҳит яратиб бермоқда. К.Ясперс ёзганидек, «қисман одамнинг ўзи томонидан яратилган муҳит одам моҳиятининг белгисидир»3.
Фаннинг биринчи бошланғич «бўлиниши» унинг тузилмасидан фундаментал ва амалий фанларнинг ажралиб чиқишидир. Маълумки, техника ва техноло-гиядаги ҳозирги ўзгаришлар фундаментал фанлардаги улкан ўзгаришлар туфайли мумкин бўлди. Фаннинг фундаментал соҳаларидаги муваффақиятлар заминида кўпгина амалий тадқиқотлар ва инженерлик ишланмалари гуркираб ривожланмоқда. Фаннинг, унинг фундаментал йўналишларининг илдамлик билан ривожланиши ФТТнинг янада муваффақиятлироқ авж олиши учун зарур шарт-шароит ҳисобланади.
Фаннинг қуйидаги асосий функцияларини алоҳида кўрсатиш мумкин: а) ишлаб чиқарувчи кучларни такомиллаштириш учун илмий билимлардан фойдаланиш (фаннинг технологик функцияси); б) илмий билимлардан фаннинг ўзини ривожлантириш учун фойдаланиш; в) илмий билимларни шахснинг ҳар томонлама камол топишига (ижтимоий прогрессга) имкон яратиш мақсадида инсонни ривожлантириш учун қўллаш; г) фандан турли табиий ва ижтимоий жараёнларни бошқариш воситаси сифатида фойдаланиш. Илмий-техникавий ва ижтимоий иқтисодий тараққиётнинг асосий манбаларидан бири бўлган фаннинг роли, унинг ташкилий тузилишининг мураккаблиги, илмий фаолият жараёнида фойдаланиладиган ресурсларнинг турли туманлиги фан тараққиётини прогнозлаш заруриятини келтириб чиқаради.
Ижтимоий ҳаёт динамикаси билимларнинг ривожланиш жараёнларига муҳим таъсир қилиб, фанни тузилмавий ва гносеологик-методологик жиҳатдан анча илгари силжитади. Бу – фаннинг асосан оддийроқ тизимларни (энг аввало физик ва инженерлик тизимларни) ўрганишдан мураккаб ва ўта мураккаб тизимларни (экологик, биологик, иқтисодий, ижтимоий тизимларни) тадқиқ қилишга ўтишидир.
Фан фалсафаси мустақил йўналиш сифатида XIX асрнинг иккинчи ярмида дастлабки позитивистлар фаолиятида шаклланди. Фаннинг улкан муваффақиятларидан руҳланган позитивистлар дунёни тушуниш вазифаларини айнан фан фалсафасига боғладилар. Мазкур йўналишнинг ўзига хос ривожланиши мутафаккирлар фаолияти ҳамда «фан» ҳодисасига ўз эътиборини қаратган, илмий билимни ривожлантиришнинг муайян моделини таклиф қилган кўплаб муаллифлик концепциялари билан боғлиқ.
Фаннинг ривожланиши жараёнида уни тушунтиришнинг икки қарама-қарши мантиқий-концептуал схемаси: кумулятив ва антикумулятив схемалар ётади. Кумулятив модел билишни муттасил тўлдирилиб борувчи ҳамда ҳақиқатнинг универсал ва абстракт идеалига узлуксиз яқинлашувчи жараёндир. Ўз навбатида, мазкур идеал мантиқий жиҳатдан ўзаро боғланган, зиддиятсиз тизим, барча билимлар мажмуи, тўплами деб тушунилади. Кумулятив моделнинг ривожланиши табиатшунослик эмас, балки бундан аввало фанда билвосита кўринган билимлар қатламининг, фан ривожланишининг бевосита объектига айланишига олиб келади. Бундан кейинги илмий тадқиқот аввалги фан яратган ва ишончли мерос сифатида идрок этиладиган материалда амалга оширилади. Янги муаммолар эски муаммоларнинг ечимларидан келиб чиқади, бинобарин, фан бошқа муаммолар билан шуғулланмасдан, мавжуд билимларни аниқлаштириши, муфассаллаштириши ва такомиллаштириши даркор.
Фан ривожланишининг антикумулятив модели билим нормалари, қонунлари ва стандартларини инқилобий тарзда ўзгартиришни, билимлар тизимини тўла алмаштиришни назарда тутади. Дарҳақиқат, агар эски билим тизимининг тушунчалари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлса, тушунчалардан бирининг камситилиши ҳам муқаррар тарзда бутун тизимнинг вайрон бўлишига олиб келади. Бу кумулятивизмнинг энг заиф жиҳати бўлиб, антикумулятивизм назарияларни тенглаштириш мумкин эмаслиги тамойили, илмий инқилоблар ғояси ёрдамида ундан қутулишга ҳаракат қилади. Танқидий рационализм концепцияси антикумулятивизмга яқин туради. Мазкур концепцияга биноан сохталаштиришга илмий билишни ривожлантиришнинг асосий механизми деб қаралади.
Фан фалсафасининг тарихий шаклланиши тўғрисида сўз юритганда позитивизмнинг умумий тавсифига тўхталиб ўтиш, унинг таъсири сарчашмалари ва йўналишларини тушуниб етиш лозим.
Позитивизм нафақат фанни, балки турли-туман фаолият соҳаларини, сиёсат, педагогика, фалсафа ва тарихшуносликни ҳам қамраб олувчи ғоявий ёки интеллектуал оқим сифатида намоён бўлади. Позитивизм XIX асрнинг ўрталарида Европанинг нисбатан барқарор ривожланган, индустриал ўзгаришлар йўлини танлаган даврда равнақ топди. Билимнинг турли соҳалари: математика, кимё, биология ва, табиийки, физика соҳасида қўлга киритилган улкан ютуқлар натижасида фаннинг обрўси тобора ортиб борди. Одамларнинг онгини илмий методлар эгаллади, олимларнинг мавқеи ошди, фан ижтимоий институтга айланиб, ўз эркинлигини, илмий тадқиқотнинг ўзига хос тамойилларини ҳимоя қила бошлади. Илмий кашфиётлар ишлаб чиқаришда муваффақият билан қўлланила бошланди, натижада дунёда одамларнинг турмуш тарзи ўзгарди. Тараққиёт муқаррар ва қайтарилмас жараёнга айланди. Буюк математик олимлар Риман, Лобачевский, Клейн, ажойиб физиклар Фарадей, Максвелл, Герц, Гельмголц, Жоул ва бошқалар, микробиологлар Кох ва Пастер, шунингдек эволюционист Ч.Дарвин ўз тадқиқотлари билан фан устувор ўрин эгаллаган дунёнинг янги манзараси вужудга келишига кўмаклашди. Позитивизм асосли равишда фан ютуқларини улуғлади. XIX аср давомида кўпгина фанлар ўз ривожланишининг чўққисига етди. Грегор Менделнингт (1822-1884) модданинг ҳужайрали тузилиши тўғрисидаги назарияси ирсиятнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Ботаника ва математика туташган жойда ирсият қонунлари кашф қилинди. Пастер атмосферада микроорганизмлар–бактерияларнинг мавжудлигини ва улар (стерилизация) юқори иссиқ ҳарорат таъсирида нобуд бўлишини исботлади. Микробиология ўша даврда тарқалган юқумли касалликларни енгди; электр ўтказувчанликнинг кашф этилиши негизида телефон пайдо бўлди.

Download 45,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish