8-боб. Солиқ тизими


-расм. Солиқ тизими ва унинг таркиби(элементлари)



Download 187,73 Kb.
bet2/9
Sana21.02.2022
Hajmi187,73 Kb.
#30186
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
СОЛИҚ ТИЗИМИ 8 БОБ (2)

10-расм. Солиқ тизими ва унинг таркиби(элементлари).
Шу жиҳатдан олганда солиқ тизимининг элементлари ўзаро бир-бирига боғлиқ ва бир-бирини тўлдириб туради. Ушбуларга асослананиб солиқ тизимига таъриф бериладиган бўлсак, солиқ тизими солиқларнинг жамиятда амал қилиши билан боғлиқ барча муносабатларни ўзида акс эттирувчи элементларнинг ўзаро боғлиқ ҳолда бир-бирини тўлдириш тартибида амал қилиш жараёнидир. Аввалги бобларда қайд қилинганидек, ҳар қандай жараён ва ҳодиса маълум бир тамойиллар асосида амал қилади. Солиқлар ва солиққа тортиш тамойиллари бу солиқларни жорий этиш ва уни ундириш борасидаги умумий йўлларни кўрсатиб беради. Шу билан биргаликда солиқ тизимининг тамойили мавжуд бўлиб, қуйидаги тамойилларга асосланади: Ўзаро боғлиқлик тамойили. Солиқ тизимининг бу тамойили унинг барча элементларининг бир-бирига боғлиқ ҳолда ривожланишини ва бирининг таъсири албатта таъсир кучига эгалиги билдиради. Масалан, солиқ менежментида солиқ маъмурчилиги жиддийлашса солиқ механизми ва бошқа элементларига тез таъсир қилади.
Кейинги тамойили бу бир-бирини тўлдириш тамойили бўлиб, бунинг биринчи тамойилдан фарқи шундаки, солиқ тизимининг бир элементининг сусайиши(сусайтирилиши, камайтирилиши) ёки оширилиши бошқа элементлар орқали мувофиқлаштирилади. Олайлик солиқ механизмида солиқ ундириш усуллари такомиллаштирилиб, солиқ тўловчилардан солиқларни ундиришнинг янги методлари қўлланилса, у солиқ маъмурчилиги орқали тўлдирилади, ёки янги турдаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар жорий қилинса, уни ундириш тартиби эса солиқ механизми билан тўлдирилади. Агар, солиқларни ундириш механизмларида депсиниш сезилса, бундай жараён солиқ сиёсати ва солиқ бошқарувини такомиллаштириш орқали ҳал қилинади. Бу ерда кўринадики, солиқ тизимининг бир элементидаги бўлиқ бошқа элементлари орқали тўлдирилади ёки бартараф этилади. Солиқ тизими шунингдек, мослашувчанлик тамойилига ҳам амал қилади. Бунинг моҳияти шундаки, солиқ тизимининг элементлари догматик тарзда бўлмайди ва улар жамият ва унинг иқтисодий жабҳасидаги жараёнларга мослашиб боради. Агар, иқтисодиётда депсиниш, пасайиш ва инқирозлар кузатилса, у ҳолда солиқ сиёсати ва солиқ менежментида ўзгарувчанлик кучайиши талаб этилиб, солиқ тизимининг ушбу элементлари иқтисодий ҳолатга мослашган ҳолда амал қилиши талаб этилади, ўз навбатида бундай мослашувчанлик бошқа элементларга ҳам маълум даражада таъсир қилади. Солиқ тизимининг яна муҳим тамойиллари қаторига нисбий устунлик тамойилини ҳам киради. Бу тамойилнинг моҳияти шундаки, солиқ тизимининг элементлари ичида солиқ сиёсати бошқа элементларнинг фаолиятини ва ривожланиш йўналишларини аниқлашда бирмунча устунликка эга бўлади. Яъни, солиқ сиёсати асосий таъсир кучига эга тарзда мавжуд бўлади. Бу ерда нисбий устунлик солиқ сиёсатига нисбатан қўлланилади. Агар, солиқ сиёсати асосий элемент сифатида амал қилмаса, бошқа элементларнинг фаолиятининг самараси тушиб кетади. Шу боисдан ҳам солиқ тизимининг яхлит ҳолда амал қилиши солиқ сиёсати элементининг нисбий усутунлигига асосланишини тақозо этади. Қайд қилинганлардан кўринадики, солиқ тизимининг ўзига хос тамойиллари унинг ички мазмун-моҳиятидан келиб чиқади.

Солиқ тизимининг ташкилий асослари



Давлат фаолияти орқали

Иқтисодий қонун(бозор)лар орқали

Солиқ тўловчиларнинг фаолияти орқали

Ташқи омиллар орқали



Download 187,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish