8-боб. Солиқ тизими


-расм. Солиқ менежменти шакллари ва элементлари



Download 187,73 Kb.
bet8/9
Sana21.02.2022
Hajmi187,73 Kb.
#30186
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
СОЛИҚ ТИЗИМИ 8 БОБ (2)

13-расм. Солиқ менежменти шакллари ва элементлари.
Бу расмда келтирилган солиқ менежментининг муносабатларни қамраб олиши унинг элментларининг мазмунини ҳам ташкил этади. Солиқ менежменти элементларининг амалга оширилиши қайд этилган муносабатларни қамраб олади. Бироқ, ҳозирга қадар солиқ менежменти ва унинг элементлари ҳақида иқтисодчи олимлар ўртасида ягона тўхтамга келинмаган. Баъзи иқтисодчилар солиқ менежментини солиқ сиёсати билан синоним сифатида таърифлашса, айримлари уни солиқ механизми билан бирга қўяди. Жумладан, солиқ элементлари хусусида ҳам. Масалан солиқ назоратини солиқ маъмурчилиги таркибида деб ҳисобловчилар ҳам мавжуд бўлиб, аслида солиқ маъмурчилиги солиқ хизмати органларининг фаолиятини қамраб олиб, солиқ тушумларининг ўз вақтида тушиши ва солиқ қонунчилигига солиқ тўловчилар томонидан қандай амалга оширилиш жараёнларини ҳам назорат қилиш уларнинг фаолиятига киради. Ваҳоланки, солиқ назорати кенгроқ тушунча бўлиб, у солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилаётган солиқ назорати доирасидан кенгроқ тартибда, яъни жамоатчилик тартиби, Парламент назорати тартиби, акционерлар томонидан корхонанинг солиқ мажбуриятларини бажаришини назорат қилиш тартиби ва шу кабилар доирасида мавжуд бўлади. Буларга асосланса, солиқ назорати солиқ маъмурчилиги доирасидаги назоратдан ҳам кенгроқ муносабатларни қмараб оладики, уни солиқ менежментининг алоҳида элементи сифатида ҳам қараш мумкин. Демак, солиқ менежменти кенг қамровли фаолият бўлиб, у ўзига хос элементларининг амал қилишида намоён бўлади. Солиқ менежментининг энг муҳим элементини солиқ маъмурчилиги ташкил этади. Қайд этиш жоизки, солиқ маъмурчилиги тушунчаси бу замонавий тушунча сифатида солиқ жараёнини ташкил этиш ва бошқариш муносабатлари тушунчасининг синоними сифатида кириб келди.
Маъмурчилик бу "администрация" халқаро категориянинг ўзбек тилидаги маъноси бўлиб, бу термин лотинча сўз бўлиб, administratio-бошқарув, раҳбарлик деган маъноларни англатади. Иқтисодиётда, жумладан солиқ тизимида ҳам у ёки бу термин(категория)ни қўллашда албатта унинг ўзига хос маълум бир муносабатларни ифодалай олиш объекти бўлиши лозим. Шу жиҳатдан олганда солиқ маъмурчилиги ҳам солиқ тизими ва солиқ менежменти таркибида маълум бир жараён ва муносабатларни ўзида қамраб олади. Солиқ маъмурчилигига ҳам жуда кўп ёндошувлар мавжуд. Солиқ маъмурчилиги аслида солиқларни ундириш ваколати юклатилган давлат органларининг фаолиятини қамраб олиб, бу фаолият ўзларининг ҳуқуқ ва бурчлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бюджетга жалб қилиши билан боғлиқ ташкилий-услубий жараёнларни, солиқ ундиришга хизмат қилувчи ва солиқ тўловчилар билан солиқларни ундириш борасидаги кенг қамровли ўзаро манфаатга асосланган фаолиятларнинг тизимли равишда бошқарилиши ва мувофиқлаштириш муносабатларини қамра олади. Шу жиҳатдан олганда солиқ маъмурчилиги қуйидаги йўналишларда намоён бўлади:
Солиқ хизмати органларининг иерархияли тузилиши, уларда фаолиятни ташкил этилиш тартиби. Давлатнинг тегишли қонунларига асосан солиқ хизмати органларига ёки солиқни ундириш ваколатли органларнинг ҳуқуқий мақоми аниқланади ва уларнинг иерархияли тузилиши ва бўйсиниш тамойиллари, юқори турувчи органнинг йўриқнома, Низом, қарор, буйруқ ва бошва шу тартибдаги маъмурий характердаги ҳужжатларининг ҳуқуқий мақоми белгиланади ва уларнинг қайси доираларда мажбурий тартибда амал қилиш чегаралари кўрсатиб ўтилади. Шунингдек, солиқ хизмати органларининг фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгиланади, уларнинг ваколатлари ва бурчлари, функция ва вазифалари аниқланади.
Давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобини юритиш жараёни. Бу жараён солиқ маъмурчилигининг асосий мазмунларидан бирини ташкил этади. Солиқ ва божхона хизмати органларида солиқлар ва бошқа мажбурий тушумларни ҳисобга олиш, уларни умумлаштириш, маълумотларни қайта ишлаш, жараённи таҳлил қилиш каби ишлари тизимли равишда амалга оширилади. Мавжуд камчиликлар аниқланади ва уни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилади.
Солиқ тўловчилардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан ташкилий-техник ва ҳамкорлик жараёнлари. Бунда солиқ хизмати органлари ўзларининг ваколатларидан фойдаланиб, бюджетга солиқ тушумларини ундириш бўйича банк ва молия муассасалари билан ҳамкорлик ишларини ташкил этади, банк муассасаларига солиқларни ундириш(сўзсиз) буйича тегишли кўрсатмалар, қонун йўл қўйган шароитларда солиқ қарзорлиги бўлган солиқ тўловчиларнинг ҳисобварақларини вақтинчалик музлатиб туриш борасидаги кўрсатмаларни амалга оширади ва тегишли тартибда Молия органлари билан ҳамкорликда солиқ тушумларининг ҳолати бўйича ўзаро маълумотлар айирбошлашни амалга оширади. Шу билан биргаликда ўз ваколатлари доирасида солиқ тушумларининг йиғилувчанлик даражасини аниқлаш борасида танланма кузатиш ишлари(масалан, хронометраж)ни амалга оширилади.
Солиқ хизмати органларида солиқ объектлари ва уларнинг тушумлари ҳамда солиқ ишини ташкил этишнинг автоматлаштирилган(ахборот технологияларини қўллаш) шаклларини яратиш ва реализация қилиш. Солиқ хизмати органларида иш жараёнларини, шунингдек, солиқ объектлари,тушумлари ва солиқ тўловчиларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини яратиш ва унга замонавий ахборот технологияларни қўллаш ишлари ташкил этилади. Ўзбекистон солиқ тизимида бу борада 30 га яқин махсус дастурий маҳсуллардан фойдаланилади.

Download 187,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish