8-боб. Солиқ тизими



Download 187,73 Kb.
bet9/9
Sana21.02.2022
Hajmi187,73 Kb.
#30186
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
СОЛИҚ ТИЗИМИ 8 БОБ (2)

Солиқ қонунчилигининг таъминланиши юзасидан ҳамкорлик ишларини ташкил этиш. Солиқ хизмати органлари солиқ назоратини амалга ошириш ва бошқа усуллар билан солиқ қонунчилиги бузилган ҳолларда ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришда ўзларининг ваколатларидан ташқари ҳолатлар бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига тегишли тартибда мурожаатлар қилади ва зарурий ҳамкорлик ишларини амалга оширади. Шунингдек, хўжалик судларига солиқ қарздорлигини ундириш, солиқ тўловчини банкрот деб эълон қилиш, солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш ва шу каби йўналишлар мурожаатлар қилиш ишларини ташкил этади.
Солиқ тўловчиларга солиқ хизматларини кўрсатиш ва уларнинг солиқ маданиятини ошириш борасидаги ишларни амалга ошириш. Солиқ хизмати органлари солиқ тўловчилардан солиқларни мажбурий тартибда ундириш ишлари билан бир қаторда уларга солиқ хизматларини ҳам кўрсатишга мажбур ҳисобланади. Бунда улардан солиқ ҳисоботларини қабул қилиб олиш, солиқ ҳисоботларини электрон тарзда қабул қилиб олиш, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни уларга белгиланган тартибда етказиш, солиқ тўловчиларнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича саволларига жавоб бериши, уларга маслаҳат ишларини амалга оширади. Бундан ташқари солиқ тўловчиларнинг маданиятини ошириш бўйича турли хил тадбирларни(тушунтириш, кўрик танловлар ўтказиш, турли хил акциялар ўтказиш, оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиш, турли хил рекламалар бериш ва ш.к.) ҳам амалга ошириб боради.
Солиқ хизмати органлари ўзида қонунчиликка риоя қилинишини назорат қилиш. Бу жараён ҳам солиқ маъмурчилигининг муҳим қисми ҳисобланади. Солиқ хизмати органларининг ўзларида умумий қонунларнинг бажарилиши, солиқ тўловчилар билан ўзаро муносабатларида қонунларга риоя қилиниши ҳолатлари, ишонч телефонларига қилинган мурожаатларнинг ҳаққонийлиги, солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан солиқ объектларини яшириш, солиқ ҳисоботларини нотўғри қабул қилиш, солиқ тўловичиларнинг қонуний мурожаатларига жавоб бермаслилик, солиқ текширувларини ўтказишда нохолислик қилиниши каби ҳолатларнинг олдини олиш ва улар аниқланганда тегишли тартибда чоралар кўриш ишлари ҳам амалга оширилиб борилади.
Қайд этилганлардан кўринадики, солиқ маъмурчилиги жараёни ўзига хос таркибга ва тузилишга эга бўлиб, у ўзининг турли-тумандаги фаолиятларни(ҳуқуқий, иқтисодий, социал, маданий) қамраб олади. Солиқ тизимининг қанчалик самарали ишлаши кўпинча солиқ маъмурчилигининг самарали ташкил этилиши ва амалга оширилишига боғлиқ бўлади.
Солиқ менежментининг муҳим элементлари қаторида солиқларни режалаштириш ва прогнозлаштириш ташкил этади. Ҳар қайси давлатнинг бюджет-солиқ сиёсатидагаи муҳим бўғини бу марказлашган пул фондларининг даромад манбаларини аниқлаш ва унга солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг келиб тушиш жараёнларининг ҳолатини режалаштириш ва прогнозлаштириш ҳисобланади. Бу жараён эса солиқ менежментининг энг муҳим ва мураккаб бўғини саналади. Чунки, солиқларни режалаштириш ва прогнозлаштириш жараёнини амалга ошириш мураккаб ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан бир қаторда солиқларнинг ҳажмига таъсир этувчи жуда кўплаб омилларнинг таъсирини баҳолашни тақозо этади, бу эса ўз навбатида иқтисодий, статистик, математик ва эконометрик таҳлиллар ва моделларни қўллашни зарурат қилиб қўяди. Миллий иқтисодиётдан қанча миқдорда солиқ сифатида даромадларни бюджетга сафарбар этиш мумкин ва унинг ҳам иқтисодиётга ҳам бюджет орқали давлатнинг фаолиятига таъсирини мунтазам баҳолаб туриш домий муаоммолардан бири бўлиб юзага чиқади. Бу эса солиқларни бюджетга келиб тушиш даражасини, солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш имконияти (потенциали)ни аниқлашни зарурият қилиб қўяди. Албатта, солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш имконияти максимал даражада уларнинг ихтиёридаги молиявий ресурслар ҳажмида бўлиши мумкин.
Бироқ, юқорида таъкидлаганимиздек, уларнинг молиявий ресурсларини ҳам уларнинг ўзлари ҳам давлат манфаатлари3 йўлида оқилона тақсимлаш иқтисодий жиҳатдан самаралидир. Бу жараён аслида миллий иқтисодиётни социал-иқтисодий прогнозлаштириш ва унга асосланган ҳолда социал-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Миллий иқтисодиётдаги социал-иқтисодий нисбатларни ўрнатиш мақсадида марказлашган пул фондларининг тўлақонли амал қилишини таъминлаш ўз навбатида давлатнинг молиявий бошқарув функциясини келтириб чиқаради. Молиявий бошқарувнинг муҳим таркибий қисмини эса молиявий режалаштириш ва прогнозлаштириш ташкил этади. Молиявий режалаштириш жараёнида эса солиқларни прогноз қилиш алоҳида аҳамият касб этади. Солиқларни прогноз қилиш жараёнининг зарурлиги шундаки, иқтисодий муносабатлар бозор қонунлари доирасида стихияли тарзда кечади, солиқ тўлаш мажбурияти юклатилган иқтисодий индивидларнинг фаолияти рақобат муҳитига боғлиқ бўлиб, улар турлича даражада даромадларга эга бўлади, уларнинг молиявий имкониятлари ҳам ўзгарувчан хусусиятга эга бўлади, бундан ташқари уларнинг фаолиятига таъсир этувчи жуда кўплаб омиллар мавжуд бўладики, уларнинг таъсирида миллий даромадни ўзлаштириш даражаси табақалашади ва нотекисликни келтириб чиқаради провардида жамиятнинг солиқ имкониятларининг кескин фарқланиши объектив равишда мавжуд бўлади. Бундан ташқари бошқарув жараёнида қарорлар қабул қилишда илмий асосланган ахборотларга таяниш энг муҳим шартлардан бири саналади.
Солиқларни прогноз қилиш жараёни аввало солиқ тўловчиларнинг юзага келиш жараёнларини прогноз қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бюджетга келиб тушишини прогноз қилиш, миллий иқтисодиёт, ҳудуд ва алоҳида олинган солиқ тўловчиларнинг солиқ потенциалини аниқлаш ҳамда бюджетни режалаштириш ва солиқларни прогнозлаш натижаларини боғлиқлигини таъминлашдек ўзаро боғлиқ ва кетма-кетликка асосланган жараёнлардан иборат бўлади.
Иқтисодиётга оид илмий ва ўқув адабиётлар ҳамда бошқа манбалар ўрганилганда солиқларни прогноз қилиш ва режалаштиришнинг мазмунини очиб берувчи ягона тушунчани учратиш қийин. Бир томондан прогноз ва режалаштириш жараёни ўта мураккаблиги бўлса, бошқа томондан бу жараёнларни мутахассислар томонидан турлича талқин қилинишидир. Солиқларни прогноз қилиш ва режалаштириш жараёнларининг ўхшаш хусусиятлари қуйидагиларда акс этади: яъни, улар солиқ сиёсатининг таркибий элементи ҳисобланади, иккаласи ҳам молиявий инструментлар сифатида юзага чиқади, бюджетни режалаштиришнинг асос бўлиб хизмат қилиши билан бирга уларда асосан бир хил турдаги моделлар ва методларнинг қўлланилади. Шу билан биргаликда улар ўзаро фарқли хусусиятларга ҳам эга. Уларнинг бу фарқли хусусияти кўлами жиҳатидан фарқланиши(солиқларни режалаштириш микродаражада асосан маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўз ваколатлари доирасидаги солиқ сиёсатининг мазмуни ва корхоналарда солиқ тўловларини тўлашни режалаштириш шаклида кечади), бюджет-солиқ сиёсатидаги иштироки турличалиги(солиқни режалаштириш солиқ сиёсатининг йўналишларини белгилашга қаратилган бўлса, солиқ прогнози бюджетнинг солиқли даромадларини қамраб олади), жараёнда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг турличалиги, турли хилдаги ахборот базаларидан фойдаланиши, турлича умумий белгига эгалиги ва вазифаларининг фарқланиши, жараён натижаларини акс эттириши жиҳатдан фарқланиши ҳамда амал қилиш муддатларининг турличалиги ва шу каби хусусиятлари билан фарқланади. Солиқларни режалаштиришнинг фарқли хусусияти шундаки, қабул қилинган вариант ижро учун мажбурий ҳисобланади. Солиқларни прогноз қилиш ва режалаштириш солиқ тизими ва солиқ сиёсатининг самарадорлигини ифодалайди.
Аввало солиқларни прогноз қилиш ва режалаштириш жараёнлари давлатнинг молиявий сиёсатининг энг муҳим ажралмас қисми бўлиб, бу икки тушунча кенг қамровли муносабатларни изоҳлайди. Солиқларни прогноз қилиш ҳам режалаштириш ҳам давлат бюджети жараёнига хизмат қилиб улар бир-бирини тўлдирувчи иқтисодий категориялар сифатида бюджет-солиқ сиёсатининг ядросини ташкил этади. Аммо, солиқларни режалаштириш иқтисодий муносабатлардаги ўрни юзасидан прогноз жараёнига нисбатан бирламчи ҳисобланади. Шу жиҳатдан олганда солиқларни режалаштириш давлатнинг бюджет-солиқ сиёсатининг асосий таркибий қисми сифатида давлатнинг солиқ ва фискал сиёсатининг ўзаро боғлиқлигини таъминлайди ҳамда у таркибий жиҳатдан солиқларни жорий этиш, солиқ ставкаларини белгилаш, уларнинг даражаларини ўзгартириш, солиқ имтиёзларини бериш(бекор қилиш), солиқларни ундириш, солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятлари билан ҳуқуқий-меъёрий нормаларни ишлаб чиқиш ҳамда ушбу жаарёнларни тартибга солиш)мувофиқлаштириш билан боғлиқ муносабатлар йиғиндисидан иборат.
Солиқларни прогноз қилиш молиявий прогнознинг муҳим таркибий қисми сифатида молиявий прогнознинг бошқа турлари билан ўзаро таъсирда бўлади. Бу эса молиявий прогноз ва солиқ прогнозининг илдизи битта нарсага, яъни молиявий сиёсатнинг ўзагини ташкил қилишлигини билдиради. Ўз навбатида солиқларни прогноз қилиш жараёни молиявий режалаштириш, молиявий прогнозлаштириш, бюджетнии режалаштириш, бюдежетни прогнозлаштириш ҳамда солиқларни режалаштириш жараёнлари билан ўзаро боғлиқ бўлади. Ўз навбатида солиқларни прогноз қилиш ва режалаштириш жараёнлари макро ва микро даражада амал қилиб, улар нафақат бир-бирига шунингдек, қайд этилган кўрсаткич(жараёнлар)ларга таъсир қилади. Солиқларни прогноз қилиш макро даражада жамланма бюджетнинг даромадлар қисмига солиқ тушумларини прогноз қилишни қамраб олиб, мамлакат иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий прогноз қилиш ва бюджет ҳамда солиқларни режалаштириш жараёнининг асоси бўлиб хизмат қилади ва уларнинг йўналишларини белгилашга таъсир қилса микро даражада эса тармоқлар, ҳудудлар, солиқ тўловчиларнинг солиқ салоҳиятини баҳолашни, солиқ турлари бўйича солиқ прогнозини қамраб олади, ҳудудларни социал-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ҳамда маҳаллий бюджетларнинг кўрсатикчларини аниқлашга хизмат қилади ва унинг йўналишларини белгилашга таъсир қилади.
Солиқларни режалаштириш жараёни эса макродаражада солиқ сиёсатининг ўзаги сифатида солиқларни жорий қилиш, уларни ундириш механизмлари, солиқ ставкалари, имтиёзларини белгилашга оид жараёнларни қамраб олади, мамлакат иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларининг асоси бўлиб хизмат қилади, бюджет жараёни ва ўз навбатида солиқларнинг ҳамда солиқларни прогноз қилиш(солиқ потенциали) жараёнига акс таъсир қилади. Шунингдек микро даражада ҳам мавжуд бўлиб, маҳаллий ҳокимликларнинг ўз ваколатлари доирасидаги мажбурий тўловларни жорий қилиш, уларни ундириш механизмлари, солиқ ставкалари, имтиёзларини белгилашга оид ва корхоналарда солиқларни режалаштириш билан боғлиқ жараёнларни қамраб олади, ҳудуд иқтисодиётини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларининг асоси бўлиб хизмат қилади, ҳудуднинг солиқ салоҳиятини аниқлашга таъсир қилади.
Солиқ назорати солиқ менежментининг элементи сифатида бир томондан солиқларнинг назорат тартибидаги хусусиятларини ифодаласа, бошқа томондан солиқ хизмати органлари ва бошқа дахлдор органларнинг солиқ қонунчлигига риоя қилинишининг назоратини амалга оширишга доир ҳуқуқий муносабатларини қамраб олади. Юқорида таъкидалагимиздек, солиқ назорати бу фақатгина солиқ хизмати органларининг солиқ қонунчилигининг риоя қилиниши устидан назорат тартибидаги фаолиятини эмас, балки, солиқ қонунчилигининг амал қилиниши назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли органлари билан биргаликда жамоатчилик ва шахсий(таъсисчилар, акционерларнинг улар молиявий маблағ қўйган корхона томонидан солиқлар қандай тўланаётганлигини назорат қилиш шакли) солиқ назоратини ҳам қамраб олади. Солиқ қонунчилигининг амал қилиниши назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли органлар қаторига Парламент(Олий Мажлис) ва Ҳисоб палатаси кабилар кириб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг солиқ назоратини амалга ошириш тартиби аввалги(Солиқ сиёсати) бобида келтириб ўтилган эди. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси мамлакатнинг энг олий назорат органи ҳисобланиб, ушбу палата томонидан давлат солиқ хизмати ва бошқа ваколат берилган давлат органларида солиқ қонунчилигининг назорати ва уларнинг ўзларининг фаолиятининг қонунийлиги устидан назорат амалга оширилади ва ушбу ҳолат бўйича Олий мажлис палаталарига маълумотлар(ҳисобот шаклида) тақдим қилиб боради. Давлат солиқ хизмати ва бошқа ваколат берилган органлар томонидан солиқ назорати Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига кўра(III бўлим, 12-боб, 67-моддаси) солиқ назорати солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш, солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушаётган тушумларни ҳисобга олиш, камерал назорат, нақд пул тушумлари келиб тушишининг хронометражи, солиқ текширувлари, фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш, акциз тўланадиган айрим турдаги товарларни маркалаш, шунингдек айрим корхоналарда молия инспектори лавозимини жорий этиш, давлат даромадига қаратилган мол-мулкни реализация қилишдан тушадиган пул маблағлари давлат даромадига ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш, бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифасини амалга оширадиган давлат органлари ва ташкилотлар устидан назорат қилиш ва шу кабилар шаклида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Бу ерда гарчи Солиқ кодексида солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш, солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушаётган тушумларни ҳисобга олиш жараёнлари солиқ назорати шакли сифатида қайд этилган бўлсада, улар мазмунан солиқ хизмати ва бошқа органлар(давлат статистика органлари, адлия бошқармалари, ҳокимиятлар қошидаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш давлат инспекциялари)ининг умумий фаолиятини ташкил этади. Бу жараёнларнинг ўзини назорат қилиш эса солиқ назорати тартибида амалга оширилади.


1 Аммо, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 51-моддасида умумдавлат солиқлари сифатида эътироф этилган. Моҳияти жиҳатидан ягона солиқ тўлови маҳаллий солиқлар ҳисобланиб, маълум бир қисми республика бюджетга ажратма қилинади.

2 Ҳозирги вақтда мол-мулк солиғини ундиришда транспорт воситаларининг от кучи қараб солиққа тортиш фақат Йўл фондига четдан автобомил транспорт воситаларини олиб кирганлик учун йиғимни ундиришда фойдаланилади.

3 Давлат манфаатлари деганда уни икки томонлама тушуниш керак. Аслида давлат жамият аъзолари, жумладан, ишлаб чиқариш соҳаси вакилларининг ҳам манфаатларини кўзлайди.

Download 187,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish