8-БОБ. СОЛИҚ ТИЗИМИ
8.1. Солиқ тизимининг иқтисодий моҳияти ва унинг таркиби
Иқтисодиётда амал қиладиган ҳар қандай муносабат тизим шаклида амал қилади. Тизим бу муносабатлар ички элментларининг ўзаро боғлиқ, бир-бирини тўлдирган шаклда амал қилишини билдиради. Тизими бу грек тилидан олинган бўлиб, "σύστημα — бутунлик, қисмлардан иборат, бирлашиш " деган маънони беради. Тизимнинг асосий шарти бу унинг элементларининг икки ва ундан кўп бўлиши ва уларнинг ўзаро боғлиқ ҳолда тизимнинг фаолиятини таъминлашдан иборат. Шунинг учун ҳам тизим бош категория ва муносабат сифатида мавжуд бўлиб, унинг элементларининг ҳар бирининг ўзи ҳам тизими сифатида амал қилади. Масалан, солиқ тизимининг элементи ҳисобланган солиқ сиёсати стратегия, тактикалар ва концепция каби элементларни қамраб олган бўлиб, солиқ сиёсатининг ўзи ҳам унинг элементлари ҳам тизим сифатида мавжуд бўлади. Солиқ сиёсатининг элементи бўлган стратегия ишлаб чиқилиш, амалга оширилиш, такомиллаштириш каби элементлардан ташкил топади. Демак, бирон бир жараённи тизим сифатида ўрганиш биринчидан ўша тизимининг моҳиятини диалектик тушунишга ёрдам берса, иккинчидан унинг турли қирраларининг ўзаро боғлиқлигининг даражаси аниқланади ва ҳар бир элементнинг тизимни шакллантириш ва унинг амал қилишидаги роли очиб берилади, тизимнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган жараёнларни аниқлашга имконият туғдиради, учинчидан эса, тизимий асосда тадқиқ қилиш(ўрганиш) тадқиқотнинг турли хил методларини қўллаш орқали объектив натижалар олишга шароит туғдиради.
Солиқ категориясининг кенг муносабатларни қамраб олиши унинг тизим шаклида амал қилишининг мураккаблигини билдиради. Тизим тушунчаси муносабатларни изоҳлашда бош категория сифатида уйғунлаштирувчи вазифани ўтайди ва шу туфайли ҳам тизим таркибига кирувчи барча элементларни битта жойга тўплайди. Солиқ тизимининг моҳиятини тўлароқ англаш учун аввало унинг таркибий тузилишини аниқлаб олиш лозим бўлади ва у қуйидаги таркиб(элементлар)га эга бўлади(10-расмга қаранг).
Қуйида келтирилган 10-расмдан кўринадики, солиқ тизими асосан йирик тўрт элементлар: солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар; солиқ механизми; солиқ сиёсати; солиқ менежменти кабилардан ташкил топади. Ўз навбатида ҳар бир йирик элементларнинг ўзи ҳам яна элементларга бўлинган ҳолда тизимлашиш жараёни давом этади. Шунингдек, ушбу элментлар ўзаро бир-бирига боғланган бўлади. Масалан, солиқлар ва йиғимлар мавжуд бўлмаса, солиқ тизимининг бошқа элементларининг моҳияти йўқолади ва улар амал қилмайди, ўз навбатида солиқ сиёсати элементи бўлмаса, солиқларни жорий этиш амалга оширилмайди ва солиқ менежментига ҳам ҳожат қолмайди, агар солиқлар жорий қилинмаса уларнинг ундиришга хизмат қилувчи солиқ элементлари ва солиқларни ундириш усулларининг объекти йўқолади.
Солиқ тизими ва унинг таркиби(элементлари)
Умумдавлат ва маҳаллий солиқлар
Бюджетга йўналтирилишига кўра
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
Тўғри, эгри ва ресурс солиқлари
Ундирилишига кўра
Объектига кўра
Даромаддан, мол-мулкдан ва айланмадан олинадиган солиқлар
Солиқ элементлари
Солиқ механизми
Солиққа тортиш усуллари
Солиққа тортиш тартиблари
Солиқ сиёсати стратегияси
Солиқ сиёсати
Солиқ сиёсати тактикалари
Солиқ сиёсати концепцияси
Солиқ маъмурчилиги
Солиқ менежменти
Солиқлар орқали тартиблаш ва мувофиқлаштириш
Солиқ назорати
Солиқларни режалаштириш ва прогнозлаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |