- монетар сиёсатни таъминловчи институтлар;
- иқтисодиёт субъектларига кредит, пул воситалари билан боғлиқ операциялар бўйича профессионал ҳизматлар кўрсатувчи институтлар;
- молиявий ресурслар аккумулятори, йирик инвестициялар манбаи;
- институционал инвестор (белгиланган тартибда);
- қимматли қоғозлар чиқарувчи (белгиланган тартибда);
- фонд бозорида профессионал ҳизмат кўрсатувчи институт.
Банкларнинг фонд бозорида иштирок этишининг бош мақсадлари қуйидагилардан иборат:
фаолиятининг асосий турларини амалга ошириш учун пул маблағларини жалб этиш (ўз пассивларини шакллантириш);
қимматли қоғозларга ўз маблағларини инвестициялашдан тушадиган даромадни олиш;
қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича мижозларга кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган даромадни олиш;
ўз нуфузини ошириш ва янги мижозларни жалб этиш;
Суғурта компаниялари – бу молиявий воситачилар бўлиб, уларнинг асосий функцияси уй хўжаликлари ва фирмаларга алоҳида турдаги шартномани сотиб олиш орқали риск даражасини камайтириш имкониятини тақдим этишдир.
Бундай шартнома суғурта полиси деб номланади ва унга мувофиқ, унда келтирилган конкрет ҳолатлар юзага келганда мижозларга маълум сумма тўланади.
Предмети бахтсиз ҳодисадан, ўғирлик ёки ёнғиндан суғурталаш бўлган полислар кутилмаган ҳодисалардан келадиган зарарни суғурталаш ва мулкий суғурталаш соҳасига киради.
Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бўйича тўловларни назарда тутувчи полислар касаллик бўйича ва меҳнатга лаёқатсизлик суғуртасига, мижоз вафот этган тақдирда пул тўланиши назарда тутиладиган полислар ҳаётни суғурталашга киради.
Шундай қилиб, суғурта компаниялари умуман ҳаётда ва иқтисодиётда, хусусан молия бозорида қуйидаги ролларни бажаради:
Мажбурий суғурта (умумий суғурта ёки ҳаётни суғурта қилиш тармоғида)
15
25
35
Фақат қайта суғурта
30
35
45
Инвестиция банки – бу асосан қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларга иҳтисослашган кредит-молия институти.
Унинг мақсади: молия бозорлари орқали қўшимча пул маблағларини жалб қилиш, ўз мижозларини (жумладан давлатни) узоқ муддатли кредитлаш.
Ҳозирда дунёнинг энг йирик инвестиция банклари қуйидагилар ҳисобланади: HSBC Holdings (Буюк Британия), Chase Manhattan Corp. (АҚШ), Credit Agricole Group (Франция), Citicorp. (АҚШ), Bank of Tokyo-Mitsubishi (Япония), Deutsche Bank (Германия), Bank America Corp. (АҚШ), ABN AMRO Bank (Голландия), Sumitamo Bank (Япония), Dai-Ichi Konquo Bank (Япония) ва ҳ.к.