8 – Мавзу: Эстетика назарияси Маъруза режаси



Download 72,61 Kb.
bet3/9
Sana22.04.2022
Hajmi72,61 Kb.
#572407
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8-мавзу. Эстетика назарияси

Эстетик муносабат деб эстетик ҳодисаларни, қадриятларни идрок этиш, баҳолаш, яратиш жараёнида объект ва субъект ўртасида вужудга келадиган ҳиссий-маънавий, беғараз-самимий алоқаларига, таъсирларга айтилади. Эстетик муносабат эстетик онгнинг шаклланиш асосидир.
Демак эстетик муносабатнинг объектив томонини эстетик хосса-хусусиятлар, сифатларга эга бўлган буюм ҳодисалар, қадриятлар ташкил этади. Буюмнинг эстетик хоссаси, қиммати эса унинг ижтимоий хоссасидир.
Эстетик муносабат инсоний, ижтимоий муносабатларнинг махсус тури бўлиб, унинг таркибини эстетик объект ва эстетик субъект ташкил этади. Эстетик объект инсон алоқа ва муносабатлар доирасига жалб этилган, бевосита идрок этиш предмети сифатида инсон ва жамиятнинг беғараз самимий, маънаий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган нарса, буюм, ҳодисалар, уларга хос эстетик хусусиятлар, сифатлар ва жараёнлардир. Эстетик субъект деб муайян ҳиссий ва ақлий тараққиёт даражасига эришган, эстетик қадриятларни идрок этиш, тушуниш, баҳолаш ва яратиш қобилиятига эга бўлган, конкрет ижтимоий муносабатлар доирасига тортилган шахсга унинг руҳий маънавий дунёсига, индивид ва жамият эстетик онгига, уларга хос субъектив хусусиятларга айтилади.
Эстетик фаолият – бу инсон ва жамиятнинг эстетик ҳодисалар, қадриятларни билиб олиш, баҳолаш ва ўзгартиришга, яратишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар мажмуидир.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда эстетика фанининг предметини қуйидагича таърифлаш мумкин: Эстетика фани предмети – бу инсоннинг воқеликка эстетик муносабати, эстетик фаолияти, эстетик онг ва санъатнинг энг умумий ривожланиш қонуниятларини ўрганишдир. Эстетика фани ўз мақсад ва вазифаларини уйғунлик, яхлитлик, ифодалилик ва мақсадга мувофиқлик тамойиллари орқали амалга оширади.
2 – савол баёни: Эстетика фани ҳам бошқа фанлар қатори, кишиларнинг амалий фаолияти эришган ютуқларини умумлаштириб ўзининг категориялар системасини ишлаб чиқди. Категория (юнон. Kategoria - кўрсатма, гувоҳлик, ифодаловчи) эстетикада асосий тушунчалар бўлиб, бу тушунчалар воқеликнинг эстетик хоссаларини, сифатларини, томонларини, муносабатларини эстетик билиш моҳиятини ифодалайди. Эстетика категориялар системаси ҳам эстетика фанининг назарий равнақига мос равишда янгича тушунчалар билан доимо бойиб боради.

Download 72,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish