Касалликнинг кечиши.
Организмга тушган вирус,
аввало, кирган жойида бироз туриб, кейин нерв толалари
орқали бош мияга келади. Ҳайвон организмига кирган
вирус бош ва орқа мияда кўпаяди. Одатда, вирус тери остига
кирганда, у ерда уни 24 соатдан кейин, гўшт орасига кирса,
48-72 соатдан сўнг уни топиб бўлмайди, яъни вирус бош
мия томон ҳаракатланган бўлади. Вирусни мияда кўпайиши
йирингсиз энцефалитни келтириб чиқаради. Миядан вирус
сўлак безларига ўтади ва у ердаги нерв тугунларида кўпайиб
сўлакка ўтади. Вирус нерв ҳужайралари орқали аввал орқа
мияга ва кейин бош мияга боради ва нерв тўқималарига
таъсир этиб, уларни қитиқлайди, сўнгра рефлектор
қўзғалиш кучаяди, тажовузкорлик ва важоҳатлилик пайдо
бўлади. Кейин нерв тўқималарида дегенератив ўзгаришлар
бошланиб, аввал томоқ ва нафас олиш аъзолари, орқа оёқ
мускуллари фалажланиб, асфиксия натижасида касаллар
ҳалок бўлади.
Касалликнинг клиник белгилари ва шакллари.
Касалликнинг яширин даври бир неча кундан (кўпроқ 2-8
ҳафта) 1 йилгача ва ундан ошиқроқ вақтни ташкил этади.
Унинг муддати ҳайвоннинг турига, резистентлигига, ёшига,
вирус кирган жойнинг бош мияга яқинлигига, вируснинг
вирулентлигига ва миқдорига боғлиқ.
Касалликни 3 та
шакли
мавжуд:
шиддатли
, асосан
итларда,
фалажли
ва
тинч
. Касаллик
шиддатли
кечганда
3 босқич кузатилади.
78
100 китоб тўплами
Бошланғич босқич
12-72 соат давом этади. Итнинг
хулқи ўзгаради, зиқ, гангиган, қоронғи жойни излайди, кўп
яланади. Ит хомуш кўринади, қоронғироқ жойга ўтади, эгаси
чақирса ҳам келмайди. Ит овоздан қўрқади, қаттиқ ҳуради,
йўқ пашшани ушламоқчи бўлади, иштаҳаси бузилади, латта,
хас, ёғоч каби нарсаларни емоқчи бўлиб, уларни ютишга
ҳаракат қилади. Вирус кирган жой қичигани учун айрим
итлар ўша жойни ғажиб ташлайди. Сўлаги кўпаяди, ютиниш
қийинлашади, хириллаб ҳуради. Тажовузкорлашади, унинг
товуши ўзгариб, кўпроқ увиллайди. Касал ит қусиши мумкин.
Асабийлашиш босқичи.
Безовталанишдан тажовуз
қилишга ўтади, ит ҳайвонларга, одамларга, эгасига ҳам ҳужум
қилади. Қўрқув йўқолади, ҳамма нарсани тишлайверади.
Ит боғланган тасмани ёки занжирни тишлаб узади. Одам
ва ҳайвонларга ташланади. Томоқ ва тил фалаж бўлиб
қолганлиги учун оғиздан жуда кўп сўлак оқади. Шу туфайли
товуш хириллаб чиқади, пастки жағ осилиб қолади. Кўзлари
чақчайиб, кўз қорачиғининг бири кичрайса, иккинчиси
катталашади. Бу ҳолат 2-3 кунгача давом этади.
79
Қорамол касалликлари
71–
китоб
Фалажлик босқичи
. Ҳайвонлар озиб кетади, афония
бўлади (товуш йўқолади).
Бошлаб томоқда, пастки жағда, кейинги оёқларда ва
сўнгра олдинги оёқларда фалажлик кузатилади. Бу босқич
ҳам 1- 3 кунгача давом этади.
Қорамолларда кўпроқ
тинч шакл
кузатилади. Катта
қорин атонияси, ютинишни қийинлашуви, сўлак оқиш ва
оёқларда фалажлик кузатилади.
Тажовузкор шакли бўлса, итга ташланади, ипни узмоқчи
бўлади, бўкиради, оёғи билан ерни кавлайди, деворни,
тўсиқларни шохлайди. Сўлак оқиш, терлаш, сохта сийиш
ёки дефекация қилиш позасида туриш, жинсий уйғониш
кузатилади. Уларда тез фалаж бошланади.
Тинч (фалажлик) шакли
10-15 фоиз итларда учраб,
безовталаниш ҳар доим кўзга ташланавермайди. Кўпинча
пастки жағ фалажланиши оқибатида нафас олиш
қийинлашади. Жуда кўп сўлак оқади. Худди томоғига суяк
тиқилгандек ҳолатни эслатади. Фалажлик кучайиб 2-4
кундан кейин ўлади.
50-расм. Касалликнинг клиник белгилари
80
100 китоб тўплами
Атипшк кечиш.
Кам учраб, давомли бўлади. Геморрагик
гастроэнтерит рўй бериб, касал ит жуда озиб кетади. Баъзан
абортив кечиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |