ҚОРАМОЛЛАРДА ВИРУСЛИ ДИАРЕЯ
Вирусли диарея –
Diarhea viralis bovum
ўткир кечувчи
юқумли контагиоз касаллик бўлиб, иситма, овқат ҳазм қи-
лиш аъзолари шиллиқ пардаларининг эрозия-ярали ял-
лиғланиши, қонли диарея, конъюнктивит ва ринит билан
характерланади.
Касалликнинг иқтисодий зарари.
Касаллик чорвачи-
ликка жуда катта иқтисодий зарар етказади. Касал бўлган
ҳайвонлар ўртача 50% ини ўлиши ва мажбурий сўйилиши,
гўшт ва сут маҳсулотларини кескин камайиши, 50% сигир-
ларда бола ташлаш, туғилган бузоқларнинг ҳаётчанлиги
паст бўлади. Вирусли диареяда қорамолларнинг касалла-
ниш даражаси 2-100%, ўлим эса, 2-90% гача бўлади.
Касаллик қўзғатувчиси ва унинг чидамлилиги
Togaviridae
оиласи ва пестивирус наслига мансуб, РНК
сақловчи бўлиб, вируснинг овқат ҳазм қилиш аъзолари ҳу-
жайра эпителиялари, шиллиқ пардалар қон, лимфа тугун-
лари ва ички паренхиматоз аъзоларда аниқланади. -20 °С
совуқда вирус йиллаб фаол сақланади. 37 °С ҳароратда
4-5 кунгача яшай олади. 56 °С да эса, вирус 35 дақиқада
тўлиқ фаолсизланади. Вирус хлороформ, эфир таъсирига
жуда сезгир, кислотали ва иссиқ шароитда тез фаолсиз-
ланади. 1-2% ли ўювчи натрий, формалин, фенол вирусни
10 дақиқада ўлдиради.
Касалликнинг сабаблари ва тарқалиши.
Касалликка
2 кунлик бузоқлардан 2 ёшгача қорамоллар касалланади.
Касалликни қўзғатувчи манбаи бўлиб, касал ва касалдан
63
Қорамол касалликлари
71–
китоб
тузалган ҳайвонлар вирус ташувчилар ҳисобланади. Вирус
ташувчилик муддати 4 ойдан зиёд. Вирус ҳайвонларнинг
ахлати, сийдиги, сўлак, бурун суюқлиги, кўз ёшлари билан
ажралади.
Касаллик барча фаслларда, бироқ қиш, баҳор ва куз ой-
ларида кўпроқ учрайди.
Касалликнинг кечиши.
Касаллик асосан оғиз ва бурун
орқали юқади. Вирус организмга тушгач, қон ва лимфага
ўтади, кўпайиб ривожланади ва 1-4 кун ичида септицемия
ҳолатини келтириб чиқаради. Қон билан бирга барча аъзо-
лар ва тўқималарга тарқалади ва уларда патологик жара-
ёнларни қўзғайди. Ана шу пайтда тана ҳарорати ҳам кўта-
рилади.
41-расм. Касалликнинг клиник белгилари ва ўлим ҳолати
Касалликнинг клиник белгилари.
Вирусли диареянинг
яширин даври 6-14 кун давом этади. Касалликнинг намоён
бўлиши ҳайвоннинг ёши, чидамлилиги, шу жумладан анти-
телолар даражасига, қўзғатувчининг кирган жойи, миқдори-
га ва унинг вирулентлигига боғлиқ бўлади. Касаллик
ўткир,
ярим ўткир, сурункали
ва
латент шаклларда
кечади.
Касаллик ўткир кечганда бирдан тана ҳарорати 40,5-
42,4 °С гача кўтарилиб, маъюслик, тахикардия (120 марта/дақ.)
64
100 китоб тўплами
пайдо бўлади, касал мол ҳансираб нафас олади (70 марта/
дақ.), иштаҳаси йўқолади. 1-2 кун ўтгач, оғиз ва бурун шил-
лиқ пардалари қизариб кетади, бурундан шилимшиқ суюқ-
лик оқади. Касалликка хос асосий белги бу – кучли диарея
оғиз бўшлиғи, милк, бурун тешиклари остида, томоқ, тил ва
танглайда кучли яллиғланиш туфайли ҳар хил шаклдаги, ўл-
чами 0,7-1,2 см келадиган эрозия ва яралар пайдо бўлади
Бузоқларда суюқ ич кетиш бошланади, фекали газ пуфакча-
лари, шиллиқ ва қон билан аралаш бўлиб, қўланса ҳид ке-
лади. Ич кучли кетиши туфайли мол озиб кетади, организм
сувсизланади (42 расм).
42-расм. Қорамолларда касалликнинг клиник белгилари
Касаллик 4 кундан 2 ҳафтагача давом этиб, ўлим билан
якунланади.
Ярим ўткир кечганда
бузоқларда қисқа муддатли тана
ҳароратининг кўтарилиши (40 °С) кузатилиб, юрак уриши ва
нафас олиш тезлашади, иштаҳа йўқолади. Оғиз бўшлиғининг
шиллиқ пардаси енгилроқ ва қисқа муддатли жароҳатлана-
ди, оғиздан сўлак, бурундан шилимшиқ суюқлик, кўздан ёш
оқади, атония, йўтал, сигирларда сут бериш камаяди. Айрим
ҳолларда бузоқларда диарея кўзга ташланади (43-расм).
65
Қорамол касалликлари
71–
китоб
43-расм. Ёш ҳайвонларда касалликнинг клиник белгилари
Ярим ўткир кечиш аксарият касаллик кўп молларга юққан-
да ва асосан сигир ҳамда 1,5-2 ёшлик таналарда учрайди. Ка-
саллик асосан енгил кечади ва 3-4 кундан кейин мол соғайиб
кетади, аммо улар вирус ташувчи бўлиб хизмат қилади.
Сурункали кечиш.
Фермадаги эпизоотиянинг охирида
айрим ҳолларда касаллик сурункали кечади. Фермадаги
антисанитария ҳолати, ҳайвонларни тўйимсиз озуқалар би-
лан боқиш, зоогигиеник талаблар даражасида ҳайвонлар-
ни сақламаслик, касалликни сурункали кечишига сабабчи
бўлади.
Латент кечиш.
Касалликнинг клиник белгилари кўзга
кўринмайди, бу ҳолатни серологик текшириш эвазига қон
зардобида вирусга қарши шаклланган махсус антителолар
туфайли аниқласа бўлади.
Патологоанатомик ўзгаришлар.
Вирусли диареядан
ўлган жасадда кучли озиш, дум ва оёқларини фекали билан
ифлослангани, бўйин, елка, тиззалари терисида некротик
66
100 китоб тўплами
пўстлоқлар пайдо бўлгани, ўша жойларнинг жуни тушгани
кўзга ташланади. Ошқозон-ичак йўлининг ҳамма жойида ге-
моррагия, шиш, эрозия ва яралар бўлади. Қизилўнгач, ин-
гичка ичак ва ширдонда эрозия, яра, некротик ҳолат ва қон
қуйилишлар кўзга ташланади.
Ташхиси.
Вирусли диарея касаллигида намоён бўлган
клиник белгилар, ундаги патологоанатомик ўзгаришлар,
эпизоотологик маълумотлар дастлабки ташхис қўйишга
асос бўлади. Якуний ташхис лаборатория усуллари ёрдами-
да қўйилади.
Вирусологик текшириш учун касал ҳайвондан бурун ва
оғиздаги жароҳат жойлардан, ичак, ички паренхиматоз аъзо-
лар, лимфатик тугунлар бўлакчалари ҳайвон ўлгандан кейин
2 соатдан кечиктирмасдан ёзда совуқ ҳолда (муз билан) махсус
термосда ёки 50% ли глицеринда консервация қилиб, лабора-
торияга йўлланма хат билан бир киши орқали юборилади.
Дифференциал ташхис.
Ушбу касалликни ўлат, оқсил,
ёмон сифатли катарал иситма, некробактериоз, кокциди-
оздан ва вирусли ва бактериал аралаш инфекциялардан
фарқлаш талаб этилади.
Даволаш.
Касал ҳайвонлар иссиқ, қуруқ хонага ажрати-
лади ва тўйимли озуқалар билан боқилади. Махсус даволаш
учун тузалган ҳайвон қон зардоби-реконвалесцент зардоб
(титри 1:32 дан юқори) тери остига ёки мушак орасига 2-3
жойига 2 мл/кг (умумий миқдори 200 мл) дозада юборилса
самараси яхши бўлади. Даволаш учун ушбу касалликка, ПГ-3
ва ИРТ га қарши поливалентли гипериммун қон зардобидан
фойдаланиш мумкин.
Секундар инфекцияни олдини олиш учун антибиотик ва
сульфаниламид препаратларидан ва умумий қувватланти-
рувчи ва симптоматик дорилардан фойдаланилади.
67
Қорамол касалликлари
71–
китоб
44-расм. Касалликга қарши қўлланиладиган вакциналар
Касалликни олдини олиш ва қарши курашиш чоралари.
Ҳайвонларни сақлаш ва озиқлантириш шароити яхшилана-
ди. Чорва бинолари ва яйраш майдончалари гўнглардан ўз
вақтида тозалаш, уларда мунтазам режа асосида дезинфек-
ция, дезинсекция тадбирларини ўтказиш, фермага бошқа
ҳайвонларни, бегона кишиларни киритмаслик касалликни
олдини олишга ёрдам беради. Сотиб олиб келинган қора-
моллар 30 кун профилактик карантинда туриши зарур.
Касаллик аниқланса, ферма носоғлом, деб эълон қили-
нади ва унга чеклов қўйилади.
Дезинфекция учун 2-3% ли ўювчи натрий, фенол, фор-
мальдегид эритмаларини қўллаш тавсия этилади.
68
100 китоб тўплами
Do'stlaringiz bilan baham: |