70-боб. Умумий қоидалар 68


-модда. Жисмоний шахснинг муомала лаёқати



Download 405,5 Kb.
bet9/27
Sana28.03.2022
Hajmi405,5 Kb.
#514747
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
Фуқаролик кодекси VI бўлим Сўнгги ўзгартиришлар 19 08 2021. 1

1253-модда. Жисмоний шахснинг муомала лаёқати
Жисмоний шахснинг фуқаролик муомала лаёқати унинг шахсий қонуни билан белгиланади. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жисмоний шахснинг битимлар ва зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятларга нисбатан фуқаролик муомала лаёқати битимлар тузилган ёки зарар етказилишидан келиб чиқадиган мажбуриятлар юзага келган давлат ҳуқуқи бўйича белгиланади.
Жисмоний шахсни муомалага лаёқатсиз деб топиш ёки жисмоний шахснинг фуқаролик муомала лаёқатини чеклашнинг асослари ва ҳуқуқий оқибатлари ўша шахснинг шахсий қонуни билан тартибга солинади.
Битим тузилган пайтда битимни тузган тарафлар бир ҳуқуқий тизим доирасида бўлган бўлса, яшаш жойидаги мамлакат қонунчилигига кўра муомалага лаёқатсиз тараф битим амалга оширилган мамлакат қонунчилиги бўйича муомалага лаёқатли бўлса, муомалага лаёқатсизлигини важ қилиб кўрсатишга хақли эмас.
Юқоридаги банд қоидалари оила ёки ворислик ҳуқуқи билан тартибга солинадиган битимлар ва битим тузилган мамлакатдан бошқа мамлакатда жойлашган кўчмас мулкка оид битимларга нисбатан татбиқ этилмайди.




1254-модда. Жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш хуқуқи
Жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш хуқуқи жисмоний шахс тадбиркор сифатида рўйхатга олинган давлат ҳуқуқи бўйича белгиланади. Давлатда мажбурий рўйхатдан ўтишга нисбатан талаблар мавжуд бўлмаганда, тадбиркорлик фаолияти амалга ошириладиган асосий жой бўлган давлатнинг ҳуқуқи қўлланилади.
Чиқариб ташланмоқда


1170-модда. Жисмоний шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва уни вафот этган деб эълон қилиш
Жисмоний шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва уни вафот этган деб эълон қилиш суд қайси мамлакатники бўлса, ўша мамлакат ҳуқуқига бўйсунади.



1255-модда. Жисмоний шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва уни вафот этган деб эълон қилиш
Жисмоний шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва уни вафот этган деб эълон қилиш суд қайси мамлакатники бўлса, ўша мамлакат ҳуқуқига бўйсунади.

Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.


1171-модда. Жисмоний шахснинг исми-шарифи
Жисмоний шахснинг исмга, ундан фойдаланишга ва уни ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқи, агар ушбу Кодекс 19-моддасининг тўртинчи ва еттинчи қисмларида, 
1179 ва 1180-моддаларида
назарда тутилган қоидалардан бошқача тартиб келиб чиқмаса, унинг шахсий қонуни билан белгиланади.



1256-модда. Жисмоний шахснинг исми-шарифи
Жисмоний шахснинг исмга, ундан фойдаланишга ва уни ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқи, агар ушбу Кодекс 27-моддасининг тўртинчи ва еттинчи қисмларида, 1156 ва 1157-моддаларида назарда тутилган қоидалардан бошқача тартиб келиб чиқмаса, унинг шахсий қонуни билан белгиланади.

Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.


1172-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари қўлланилади.



1257-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари қўлланилади.

Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.


1173-модда. Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини тасдиқлаш учун хорижий давлат органлари томонидан берилган ҳужжатларни тан олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан тегишли давлатларнинг қонунлари бўйича тузилган фуқаролик ҳолати ҳужжатларини тасдиқлаш учун хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан берилган ҳужжатлар легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган тақдирда, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб тан олинади.




Download 405,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish