70-боб. Умумий қоидалар 68



Download 405,5 Kb.
bet17/27
Sana28.03.2022
Hajmi405,5 Kb.
#514747
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
Фуқаролик кодекси VI бўлим Сўнгги ўзгартиришлар 19 08 2021. 1

Чиқариб ташланмоқда

Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.

Чиқарилаётган қисм 1269-модда билан қамраб олинади.




Тўлдирилмоқда

1269-модда. Ашёвий ҳуқуқларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган хуқуқнинг амал қилиш соҳаси
Ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ашёвий ҳуқуқларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган хуқуқ билан хусусан қўйидагилар белгиланади:
1) ашёвий ҳуқуқлар объектларининг турлари, шу жумладан мол-мулкнинг кўчмас ёки кўчар ашёларга тегишлилиги;
2) ашёвий ҳуқуқлар объектларининг фуқаролик муомаласида бўлиши;
3) ашёвий ҳуқуқларни турлари;
4) ашёвий ҳуқуқларнинг мазмуни;
5) ашёвий ҳуқуқларни вужудга келиши ва бекор бўлиши, шу жумладан мулк ҳуқуқининг бошқа шахсларга ўтиши;
6) ашёвий ҳуқуқларни амалга ошириш шартлари;
7) ашёвий ҳуқуқларни химоя қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сонли фармойиши билан маъкулланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясининг I бўлим 3-бандида турлича шарҳланадиган ёки амалиётда қўлланилиши масаласида тушунтиришларни талаб қиладиган нормаларни чиқариб ташлаш ёки уларни такомиллаштириш кўзда тутилган.
Кодекснинг 1184-моддасида ашёвий ҳуқуқларга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ сифатида мол-мулк жойлашган жой белгилаган.
Таъкидлаш лозимки, мазкур хуқуқ билан тартибга солинадиган соҳа тўғрисидаги масала тўлиқ ҳал этилмаган. Бунда фақат ашёни кўчар ёки кўчмас ашёларга тегишли эканлиги ва унинг бошқа ҳуқуқий жиҳатлари кўрсатилган.
Аслида, мол-мулкнинг жойлашган жойи билан шунингдек ашёвий ҳуқуқ объектларининг муомалада бўлиши, ашёвий ҳуқуқларнинг турлари, ашёвий ҳуқуқларнинг мазмуни, ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бекор қилиниши, шу жумладан мулк ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтиши, ашёвий ҳуқуқларни амалга ошириш, ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш белгиланади.




1185-модда. Ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши
Мол-мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши ёхуд бекор бўлиши учун асос бўлган ҳаракат ёки бошқа ҳолат содир бўлган пайтда бу мол-мулк турган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича аниқланади.
Битим нарсаси бўлган мол-мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши, агар тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу битим бўйсундирилган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича аниқланади.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқининг вужудга келиши эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тугаган пайтда мол-мулк жойлашган мамлакатнинг ҳуқуқи билан аниқланади.



1270-модда. Ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши
Мол-мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши ёхуд бекор бўлиши учун асос бўлган ҳаракат ёки бошқа ҳолат содир бўлган пайтда бу мол-мулк турган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича аниқланади.
Битим нарсаси бўлган кўчар мол-мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши, агар тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу битим бўйсундирилган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича аниқланади.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқининг вужудга келиши эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тугаган пайтда мол-мулк жойлашган мамлакатнинг ҳуқуқи билан аниқланади.



Мазкур модданинг иккинчи қисмида битим нарсаси бўлган мол-мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши, агар тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу битим бўйсундирилган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича аниқланиши белгиланган. Битим предмети кўчмас мулк бўлган ҳолларда битим томонларнинг танлаган мамлакат хуқуқига бўйсуниши тушунилади.
Аммо бу қоида кўчмас мулкнинг ҳуқуқий режимига зиддир. Кўчмас мулкнинг ҳуқуқий режими мулк жойлашган мамлакат хуқуқига тўлиқ бўйсунади.


1186-модда. Транспорт воситаларига ва давлат реестрида қайд этилиши лозим бўлган бошқа мол-мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқлар
Транспорт воситаларига ва давлат реестрида қайд этилиши лозим бўлган бошқа мол-мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқлар бу транспорт воситалари ёки мол-мулк рўйхатга олинган мамлакат ҳуқуқи бўйича белгиланади.



1271-модда. Транспорт воситаларига ва давлат реестрида қайд этилиши лозим бўлган бошқа мол-мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқлар
Транспорт воситаларига ва давлат реестрида қайд этилиши лозим бўлган бошқа мол-мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқлар бу транспорт воситалари ёки мол-мулк рўйхатга олинган мамлакат ҳуқуқи бўйича белгиланади.



Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.


1187-модда. Йўлда бўлган кўчар мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқлар
Битим бўйича йўлда бўлган кўчар мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, агар тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, бу мол-мулк жўнатилган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади.



1272-модда. Йўлда бўлган кўчар мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқлар
Битим бўйича йўлда бўлган кўчар мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, агар тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, бу мол-мулк жўнатилган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади.



Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.


1188-модда. Ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
Мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилишга нисбатан ариза берувчининг танлови бўйича мол-мулк турган мамлакатнинг ҳуқуқи ёки суд қайси мамлакатга қарашли бўлса, ўша мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланади.
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилишга нисбатан бу мулк турган мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланади. Ўзбекистон Республикасининг давлат реестрида қайд этилган мол-мулкка нисбатан Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланади.



1273-модда. Ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
Мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилишга нисбатан ариза берувчининг танлови бўйича мол-мулк турган мамлакатнинг ҳуқуқи ёки суд қайси мамлакатга қарашли бўлса, ўша мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланади.
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилишга нисбатан бу мулк турган мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланади. Ўзбекистон Республикасининг давлат реестрида қайд этилган мол-мулкка нисбатан Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланади.



Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.



Download 405,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish