1166-модда. Ҳуқуқий тизимлари кўп бўлган мамлакатнинг ҳуқуқини қўллаш
Бир неча ҳудудий ёки бошқа ҳуқуқий тизим амал қилиб турган мамлакатнинг ҳуқуқини қўллаш лозим бўлган ҳолларда ҳуқуқий тизим шу мамлакат ҳуқуқига мувофиқ ҳолда қўлланилади.
Тўлдирилмоқда
|
1248-модда. Ҳуқуқий тизимлари кўп бўлган мамлакатнинг ҳуқуқини қўллаш
Бир нечта ҳуқуқий тизимлар амал қиладиган мамлакат қонунини қўллаш лозим бўлган ҳолларда, ушбу мамлакат қонунчилигига мувофиқ аниқланадиган ҳуқуқий тизим қўлланилади.
Aгар ушбу мамлакат қонунчилигига биноан ҳуқуқий тизимлардан қайси бири қўлланилишини аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, муносабатга нисбатан энг узвий боғланган ҳуқуқий тизим қўлланилади.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сонли фармойиши билан маъкулланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясининг I бўлими 3-бандида турлича шарҳланадиган ёки амалиётда қўлланилиши масаласида тушунтиришларни талаб қиладиган нормаларни чиқариб ташлаш ёки уларни такомиллаштириш кўзда тутилган.
Амалдаги модда ушбу муаммони тартибга солишни кўзда тутмаган, яъни кўп сонли ҳуқуқий тизимларга эга бўлган мамлакат қонунчилигида ҳудудлараро ва тизимлараро коллизияларни ҳал қилувчи норманинг йўқлиги ҳолатларини назарда тутмаган.
Хорижий мамлакатлар қонунчилигида (Грузия Қонунининг 7-моддаси, Бельгия Кодексининг 17.2– моддаси, Эстония Қонуниининг 3-моддаси, Хитой Қонунининг 6-§) ҳуқуқий муносабатлар билан энг кўп боғлиқ бўлган мамлакат хуқуқининг қўлланилиши назарда тутилган.
|
|
Тўлдирилмоқда
|
1249-модда. Тан олинмаган давлат ёки ҳукумат ҳуқуқини қўллаш
Тарафлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабат билан энг узвий боғланган мамлакат давлат сифатида Ўзбекистон Республикаси томонидан ҳар қандай кўринишда тан олинмагани, ушбу мамлакат ҳуқуқини юзага келган муносабатга нисбатан қўллашга тўсқинлик қила олмайди.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сонли фармойиши билан маъкулланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясининг I бўлими 3-бандида турлича шарҳланадиган ёки амалиётда қўлланилиши масаласида тушунтиришларни талаб қиладиган нормаларни чиқариб ташлаш ёки уларни такомиллаштириш кўзда тутилган.
Таклиф этилаётган модда хусусий муносабатларнинг тур-унлигини таъминлайди. Чунки, бугунги кунда дунё бўйлаб давлатларнинг парчаланиши ёки янги давлатларнинг мустақил бўлиб чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар учраб турибди. Aммо янги мустақил бўлмаган давлат ёки ҳукумат Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинмаслиги хусусий муносабатларга ҳам ўзининг таъсирини ўтказиши жисмоний ёки юридик шахслар ўртасидаги хусусий муносабатларнинг дарз кетишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, таклиф этилаётган модданинг киритилиши хусусий муносабатларни давлатлар ўртасидаги оммавий муносабатларнинг кескин таъсиридан сақлаб қолади.
|
|
1167-модда. Реторсиялар
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқларига махсус чекловлар қўйган давлатларнинг фуқаролари ва юридик шахсларига нисбатан жавоб тариқасида чекловлар (реторсиялар) белгилаши мумкин.
|
1250-модда. Реторсиялар

Мазкур модданинг мазмуни ўзгаришсиз қолдирилмоқда.
|
|
|