Тўлдирилмоқда Тегишли чет эл давлатининг ҳуқуқий, сиёсий ёки иқтисодий тизими Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий, сиёсий ёки иқтисодий тизимидан фарқланишигина чет эл ҳуқуқини қўллашни рад этиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
1246-модда. Оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳ
Чет эл ҳуқуқининг қўлланиши Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ-тартибот ва ахлоқ асосларига (оммавий тартибга) зид келадиган ҳолларда чет эл ҳуқуқи қўлланилмайди. Бундай ҳолларда ушбу хуқуқнинг бошқа тегишли қоидаси ёки зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг оммавий тартиби деганда Ўзбекистон Республикасининг жамият тузилиши асослари, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган асосий принциплар тушунилади.
Чиқариб ташланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги
Ф–5464-сонли Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепцияси I бўлими 3-бандида турлича шарҳланадиган ёки амалиётда қўлланилиши масаласида тушунтиришларни талаб қиладиган нормаларни чиқариб ташлаш ёки уларни такомиллаштириш белгиланган.
Амалдаги модданинг биринчи қисмида чет эл ҳуқуқини қўллаш ҳуқуқ-тартибот асосларига (оммавий тартибга) зид келадиган ҳолларда чет эл ҳуқуқи қўлланилмаслиги белгиланган. “Ҳуқуқ тартиботи асослари” ва “оммавий тартиб” тушунчалари мураккаб ва ноаниқ, чунки уларни аниқ талқин этиш қийин.
Д.Чешир ва П.Норт тўғри таъкидлаганидек, таълимотнинг ноаниқ шаклланишининг хавфли томони шундаки, унинг кенг талқини ички нормаларнинг катта қисмини қамраб олиши мумкин ва бу халқаро хусусий ҳуқуқнинг асосий функцияларини бузган ҳолда lex fori кенг қўлланилиши учун асос бўлади. Бу фикрга қўшилиш билан бирга, халқаро хусусий ҳуқуқ манфаатларига ушбу хорижий ҳуқуқий тартиботнинг бошқа тегишли нормаларини қўллаш кўпроқ хизмат қилишини таъкидлаш лозим.
Миллий ҳуқуқ нормаларини қўллашга хорижий ҳуқуқнинг тегишли нормалари мавжуд бўлмаганда мурожаат қилиниши мумкин (Бельгия Кодексининг 21-моддаси, Болгария Кодексининг 45-моддаси).
Учинчи банд иккинчи бандга тамомила зид келади. Бундан ташқари бу модда тарихий аҳамиятга эга бўлиб, янги иккинчи банд киритилгач ҳеч қандай аҳамияти қолмаган.
1165-модда. Қатъий нормаларни қўллаш
Ушбу бўлим қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқининг тегишли муносабатларни, қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқдан қатъи назар, тартибга солувчи қатъий нормалари амал қилишига дахлдор эмас.