7-Мавзу: Таълим ва педагогиканинг қадимий Греция ва антик
даврлардаги ривожланиш тарихи
Режа:
Қадимги Юнонистон ва Рим даврларида таълим-тарбия.
Қадимги Юнонистонда педагогик назарияларнинг туғилиши
Тарихий тараққиётнинг кейинги даврларига келиб, ибтидоий жамоа тузуми ўрнини янги ижтимоий формация қулдорлик тузуми эгаллади. қадимий Шарқда биринчи синфий жамиятлар пайдо бўлди ҳамда моддий ва маънавий маданиятга асос солинди. Айниқса, қадимги Юнонистон ва Рим халқлари бу маданиятни ривожлантиришда ўзларини катта ҳиссасини Қўшдилар.
Дарҳақиқат, тарихий тараққиёт давомида турли мамлакатлар ва халқлар жаҳон маданиятига турлича ёндашдилар ва ривожлантирдилар. Масалан, Хитойда қоғоз ихтиро Қилинди, Ҳиндистонда ҳисоблашнинг ўнлик тизими кашф этилди, Месопотамияда эса ер куррасини градусларга, суткани соатлар, минутлар ва дақиқаларга бўлиш ўйлаб топилди.
Эрамиз бошланишидан олдин Ўрта Осининг жанубий чеккасига яқин бўлган жойда Ўрта денгиз билан Ҳиндистонни бирлаштирувчи карвон йўли қурилди. Сўнгра Ўрта Осиё орқали Хитой дан Ўрта денгизга томон «Буюк ипак йўли» очилди. Натижада Ўрта Осиё халқаро савдо-сотиқ марказига айланди. Бу эса ўз навбатида Ўрта Осиё воҳаларида маданиятнинг ривожланишига таъсир этди, ёзувнинг тарқалишига ёрдам берди.
Айниқса, Қадимги Юнонистонда маданият, мактаб ва дастлабки педагогик фикрлар бошқа мамлакатларга нисбатан жуда эрта ривожланди.
Юнонистон унча катта бўлмаган бир қанча қулдорлик давлатларидан ташкил топган. Унинг мўътабар шаҳарлари Лакония (бош шаҳри Спарта) ва Аттика (бош шаҳри Афина)дир. Буларнинг ҳар қайсисида тарбиянинг алоҳида тизимлари вужудга келиб, Спарта усулидаги тарбия ва Афина усулидаги тарбия деб аталадиган бўлди. Аммо иккала давлатда ҳам қулдорлик тузуми ҳукмрон эди.
Юнонистонда қулларни «гапирадиган иш қуроли» деб ҳисоблар эдилар. қуллар оддий инсоний ҳуқуқлардан ҳам маҳрум эдилар.
Лакония (Спарта)да кемалар тўхтайдиган қулай гаванлар бўлмаганлиги туфайли қуллар меҳнатига асосланган деҳқончилик ҳукмрон эди. 9 минг оиладан иборат бўлган Қулдорлар 250 мингдан кўпроқ аҳолига ҳукмронлик қиларди.
Тарбия ишлари эса давлат ихтиёрида бўлиб, унинг асосий маҚсади спарталикларнинг болаларини баҚувват, жисмоний соғлом, бардошли, чиниҚҚан жангчилар қилиб тарбиялаш ва бўлажак қулдорларни етказишдан иборат эди.
Спарталикларнинг болалари 7 ёшгача уйда яшар, кейин «агелла» деб аталувчи давлат муассасасида 18 ёшга етгунча тарбияланар эди. Улар «педоном» раҳбарлигида жисмоний соғлом бўлиш учун турли машқлар билан чиниҚтирилар, совуққа, очликка ва чанқоқликка чидашга, оғриққа бардош беришга ўргатилар эди. Таълимнинг асосий қисмини ҳарбий гимнастика машҚлари эгаллар эди.
Қадимги юнон тарихчиси, файласуф олим Плутарх Спарта мактабларидаги таълим-тарбия ҳақида гапириб, шундай дейди:
«Ўқиш ва ёзишга келганда болаларга фаҚат уларнинг энг зарури ўргатилар эди, тарбиянинг қолган қисми эса битта мақсад: ҳеч сўзсиз итоат Қилдиришни, чидамли бўлишни ва енгиш илмини ўргатишни кўзда тутар эди».
Спартада таълим-тарбиянинг яна бир муҳим вазифаси ёшларни қулларга нисбатан шафҚатсиз, уларни менсимайдиган қилиб тарбиялашдан иборат эди. Шу мақсадда ёшлар «Крептиялар»да, яъни кечалари қулларни тутиш машқларида қатнашар, шубҳали бўлиб кўринган ҳар қандай иллатни (қулни) ўлдирар эдилар.
Ёшларга ахлоқий тарбия беришда давлат раҳбарлари махсус суҳбатлар ўтказиб, шу йўл билан уларга ахлоқий ва сиёсий тарбия берар эдилар. Шунингдек, болаларни савол-жавоб жараёнида аниқ, қисқа ва лўнда қилиб жавоб беришга ўргатиб борилган.
Спартада 18—20 ёшга етганда йигитлар «Эфеблар» ўспиринлар гуруҳида ҳарбий хизматни ўтаганлар.
Спартада қизлар тарбиясига ҳам алоҳида эътибор берилган. Уларни ҳарбий ва жисмоний тарбия малакалари билан қуроллантириб борилган. Чунки эркаклар жангга кетганларида улар шаҳарни қўриқлаб, Қулларни итоат сақлашини таъминлар, улар ҳатто жангда ҳам қатнашар эдилар.
Афинада эса ҳаёт, тартиб, интизом, мактаб тизими ва ундаги таълим-тарбия спартаникидан бутунлай фарқ қилар эди. қуллар хусусий мулк ҳисобланар эди. Афинада эрамиздан илгариги V—IV асрларда маданият барқ уриб ўсди. Фан, меъморчилик ва ҳайкалтарошлик тараққий қилди.
Афинада энг кўркам ва баркамол инсон деб ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан етук кишини ўзларирнинг «идеали» деб ҳисоблар эдилар. Бу идеал фаҚатгина юқори табақали қулдорларга хос эди. Жисмоний меҳнат эса фақат қулларнинг қисмати деб ҳисобланар эди.
Афинада болалар 7 ёшга етгунча уйда тарбияланар, ўғил болалар 7 ёшдан бошлаб мактабга Қатнар, Қизлар эса оилада она кўмагида уй-рўзғор ишларига ўргатилар эди. Афинада хотин-қизларнинг ҳаёти уй доирасидан чиҚмас, асосан ичкарида ўтар эди.
Афинада болалар дастлаб 7 ёшдан 13—14 ёшгача «грамматист» (савод ўргатиш маъносида), «кифарист» (грекча мусиҚа ўҚитувчиси маъносида) мактабларда таҳсил олганлар. Бу мактаблар хусусий бўлиб, ўқиш пуллик эди. шунинг учун фуқароларнинг болалари бу мактабларда таълим ололмас эдилар.
Бу мактабларда «дидаскол» деб аталган ўқитувчилар машғулот олиб борар эдилар. (мен ўқитаман, деган маънодаги «дидаско» сўзидан кейинроҚ «дидактика» — таълим назарияси келиб чиққан).
Ўғил болаларни мактабга қуллардан бири бошлаб борар эди, бундай қул педагог деб аталар эди («пайс» - бола, «агогейн» - етаклаб бориш деган сўзлардан олинган). Грамматист мактабида ўқиш, ёзиш ва ҳисоблаш ўргатилар эди. Ўқишда ҳарфларни ҳижжалаб ўҚитиш усули, сўнг қўшиб ўқиш усулидан фойдаланганлар. Ёзувни ўргатишда мум сурилган ялтироҚ тахтачалардан фойдаланганлар. Улар ингичка чўп ёрдамида ёзганлар. Сонлар бармоқлар, сопол тошлар, саноҚ тахтаси ёрдами билан ҳисоблаганлар. Кифарист мактабида ўғил болаларга адабий билим ва эстетик тарбия берилар, музика, ашула, декломациялар ўргатилар эди.
Ўғил болалар 13—14 ёшга етганларидан кейин палестра («кураш мактаби») деб аталган ўқув юртига ўтар эдилар. Бу ўқув юртида улар икки—уч йил давомида жисмоний машҚлар билан шуғулланар эдилар. Масалан, сакраш, югуриш, кураш тушиш, диск ва найза ирғитиш, сувда сузиш кабилар ўргатиларди. Палестрада ўқиш текин эди, шунинг учун ҳам ёшларнинг кўпчилик қисми палестрада ўқиш билан чекланиб қолар эди.
Ёшларнинг бадавлатроҚ оиладан бўлган Қисми палестрани тугатгач гимнасийга (жисмоний, ижтимоий тарбия) кирар эди. Уларга фалсафа, сиёсат, адабиёт фанлари ўргатилган. Бу мактабни тугатган ёшлар давлатни бошқаришда қатнашишлари мумкин эди.
Ниҳоят, Спартада бўлгани каби, Афинада ҳам 18 дан 20 ёшгача бўлган ёшлар Эфеблар қаторига ўтиб, ҳарбий хизматга тайёрланар ва ўзларини сиёсий билимларини оширишни давом эттирар эдилар.
Аҳолининг кўпчилик қисми болаларни мактабларда ўқита олмаганлиги сабабли уларга касб-ҳунар ўргатиш одат тусига кирган эди. Айрим хат-саводи бор оталар болаларига ўқишни ўзлари ўргатар эдилар. Бу каби тартиб давлат томонидан қонунлаштирилиб қўйилиб бечораҳол табақага мансуб ота-оналар ўз болаларига бирор касбни ўргатишга мажбур эдилар. Акс ҳолда уларнинг болалари келгусида кексайиб қолган ота-оналари тўғрисида моддий ғамхўрлик Қилишдан озод этилар эди. қулдор зодагонлар меҳнат билан шуғулланувчи билан эркин аҳолига нафрат қарарди. қулларни эса «гапирадиган иш қуроли»
деб ҳисоблар эдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |