7-Мавзу: шахснинг билиш жараёнлари: сезги, диқҚАТ, идрок, хотира, тафаккур, нутқ, хаёл



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,68 Mb.
#83525
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   60
Bog'liq
Маъруза матни

Кўргазмали-образли тафаккур тури ҳам психологик адабиѐтларда 
турлича талқин қилинади. “Психологик луғат”да таърифланишича у конкрет 
тафаккурнинг бевосита идрок қилинаѐтган нарса ва ҳодисалар ҳақида 
фикрлашдан иборат бўлган тури. Профессор Э.Ғозиев фикрича, бевосита 
идрок қилинаѐтган предметлар эмас, балки фақат тасаввур қилинаѐтган нарса 
ва ҳодисалар ҳақида фикрлашдан иборат тафаккур тури кўргазмали-образли 
тафаккур деб аталади. В.Каримова томонидан кўргазмали-образли тафаккур 
эса кўрган кечирган нарсалар ва ҳодисаларнинг аниқ образлари кўз 
8
David G. Mаyers Psychology,© 2010 by Worth Publishers 407 бет 


52 
олдимизда гавдаланган чоғда уларнинг моҳияти умумлаштирилиб билвосита 
акс эттиришимиздир, деб талқин қилинади. Тафаккурнинг мазкур кўриниши 
4-7 ѐшгача бўлган болаларда намоѐн бўлади. Боғча ѐшидаги болаларда 
кўргазмали-образли тафаккур босқичига ўтгандан сўнг ҳам сақланиб қолади, 
лекин у ўзининг етакчи ролини йўқота бошлайди. 
Кўргазмали-образли тафаккур содда шаклда кўпинча боғча ѐшидаги 
болаларда, яъни 4-7 ѐшгача бўлган болаларда пайдо бўлади. Бу ѐшдаги 
болаларда тафаккурнинг амалий ҳаракатлар билан алоқаси аввалгидек тўғри 
ва бевосита бўлмайди. Боғча ѐшидаги болалар фақат кўргазмали образлар 
билан фикр юритадилар ва унча тушунчага эга бўлмайдилар. Боғча ѐшидаги 
болаларда тушунчаларнинг йўқлиги швейцариялик психолог Ж.Пиаженинг 
қуйидаги тажрибасида жуда яққол намоѐн бўлади. 7 ѐшга яқин болаларга 
хамирдан қилинган мутлақо бир хил, ҳажми жиҳатидан тенг 2 та соққа 
кўрсатилади. Болалар уни тенг деб ҳисоблайди. Болаларнинг кўз олдида 
битта соққа эзиб нон шаклига келтирилади. Энди болалар нон шаклидаги 
соққада хамир кўп деб ҳисоблайдилар. Болаларнинг кўргазмали-образли 
тафаккурлари ҳали уларнинг идрокларига бевосита тўла бўйсунадиган 
бўлади. Уларнинг кўргазмали-образли шаклда ўтадиган тафаккурлари 
болаларни соққага қараганда нон шаклидаги хамир кўпроқ деган хулосага 
олиб келади.
Шунинг учун улар нарса ва ҳодисаларнинг, жисм ва предметларнинг 
кўзга яққол ташланиб турувчи аломатига, хусусиятига, ташқи белгисига 
эътибор қиладилар. Лекин уларнинг ички боғланишлари ўзаро 
муносабатларини билдириб келадиган муҳим асосий сифатларига аҳамият 
бермайдилар. Объектларни фазода жойлашган ўрни ташқи, номуҳим белгиси 
уларнинг кўргазмали-образли тафаккурини вужудга келтиради. Масалан, 
уларнинг назарида одамлар бўйининг баланд ва пастлиги уларнинг ѐшини 
белгилайди. 
Тафаккур фаоллигига қараб ихтиѐрсиз (интуитив) ва ихтиѐрий 
(аналитик) тафаккур турларига ажратилади. Интуиция деб мантиқий 
тафаккур ѐрдамида кўп вақтлар давомида ҳал қилинмаган ақлий 
вазифаларнинг тўсатдан, кутилмаганда ҳал қилиниб қолиши жараѐнига 
айтилади. 
Кўпинча ихтиѐрий тафаккур жараѐни мулоҳаза, муҳокама, исботлаш, 
гипотеза каби шаклларда намоѐн бўлади. Масалан, математика, физика, кимѐ, 
психология ва бошқа фанлардаги мисол ва муаммоларни ечиш жараѐни. 
Бундан ташқари, ихтиѐрий тафаккурга мантиқий ѐки назорат (контрол) 
тафаккури ҳам киради. Моддий борлиқни адекват акс эттириш, фикр 
юритиш, танқидий ва синчков бўлишни тақозо этади. Бинобарин, нарса ва 
ҳодисаларни атрофлича билиш учун объектив баҳо бериш зарурати туғилади, 
бу эса ўз навбатида фикр юритиш кўлами кенг, аналитик-синтетик фаолият 
доираси мустаҳкам бўлишини талаб қилади. 
Тафаккур жараѐни ихтиѐрсиз юз бериши ҳам мумкин. Лекин бу ҳолда 
улар ихтиѐрий тафаккурга суянган тарзда вужудга келади. Жумладан, 


53 
одамнинг амалий, маиший ва ҳоказо фаолиятларида ихтиѐрсиз равишда 
қатор саволлар пайдо бўлиши ва уларга беихтиѐрий жавоблар ахтариш 
ҳоллари учраб туради. Бундай пайтларда инсон фикр юритяптими ѐки йўқми 
буни билиш қийин, ваҳоланки, у ўзича гўѐ саволларга жавоб топадигандай, 
ширин ҳис-туйғуларни бошдан кечираѐтгандай бўлади, шунинг учун кўпинча 
“тилимнинг учида турибди” дейилади. Одамлар қандайдир матн ѐки муаммо, 
масала устида бош қотириб, ўтирганларида фикр юритиш мутлақо беихтиѐр 
рўй бериб қолади ва улар асосий топшириқни бажаришдан узоқлаштиради. 
Инсоният тарихий тараққиѐти тарихидан шу нарсалар маълумки, 
йирик илмий кашфиѐтлар кўпинча худди шундай беихтиѐр фикр қилиб 
турган маҳалда тўсатдан очилган. Жумладан, юнон олими Архимед 
солиштирма оғирлик қонунини зўр бериб, ақлий меҳнат қилиш пайтида эмас, 
балки, ҳеч кутилмаган жараѐнда, ваннада чўмилиб турган пайтида кашф 
этган. Улуғ рус олими Д.И.Менделеевнинг ҳикоя қилишича, у элементлар 
даврий тизими жадвалини тузиш вақтида уч кеча-ю, уч кундуз бетиним 
меҳнат қилган, аммо бу вазифани ниҳоясига етказа олмаган. Ундан сўнг 
чарчаган олим иш столи устида уйқуга кетган ва тушида бу элементлар 
тартибли жойлаштирилган жадвални кўрган. Шунда Д.И.Менделеев уйқудан, 
уйғониб, бир парча қоғозга тушида аѐн бўлган жадвални кўчириб қўйган. 
Кўпинча 
психолог 
ва 
физиологларнинг 
таъкидлашларича, 
муаммонинг бундай осон равишда ечимини ҳеч кутилмаганда юқоридаги 
каби беихтиѐр ҳал қилиниши шу кашфиѐтлар олам юзини кўрганича бўлган 
давр ичида ойлаб, йиллаб қилинган меҳнатнинг якуни, яъни тугалланмай 
қолган тафаккур жараѐнларининг ниҳоясига етишидир деб баҳоламоқда. 
Йирик физиолог ҳамда психолог В.М.Бехтеревнинг изоҳлашича, 
бундай кутилмаган жараѐнларнинг рўй беришига асосий сабаб бу 
ўрганилаѐтган масала тўғрисида ухлашдан олдин зўр бериб бош қотириш, 
ўйлаш (фикр юритиш) ва бутун зеҳни шунинг билан бирга диққат-
эътиборининг тортилиши, кашф қилиниши зарур масалага тўла-тўкис 
йўналишидан иборат мақсадга мувофиқлаштирилган мураккаб барқарор 
психик ҳолатининг ҳукм суришидир. 


54 
Фикр 
юритилиши 
лозим 
бўлган нарса-ҳодисаларни идрок ѐки 
тасаввур қилиш мумкин бўлса, 
бундай тафаккур конкрет тафаккур 
деб аталади. У ўз навбатида яққол-
предметли 
ва 
яққол-образли 
тафаккур турларига ажратилади. 
Агар 
фикр 
юритиш 
объекти 
бевосита идрок қилинса, бундай 
тафаккур 

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish