2. XXI аср ва янги геосиёсий вазият
Бугунги кунда халкаро муносабатларда энг долзарб ва оламшумул муаммолардан хисобланган хавфсизлик, баркарорлик ва тинчлик масалаларига эътибор тобора кучайиб бормокда. Дунё халкларининг иктисодий, сиёсий-ижтимоий тараккиёти ва ривожланиши айнан шу муаммоларнинг кай даражада ечилишига богликдир.
Собик совет тузуми парчаланиб кетиши окибатида «совук уруш» деб аталган энг дахшатли харбий ракобатга нукта куйилди. Аммо эски тузумнинг парчаланиб кетиши бошка мухим муаммоларнинг ечими учун кафолат була олмади.
XX асрнинг сунгги ун йилидаги вокеалардан кейин дунё хавфсиз була олмади, аксинча у янада кескин, баъзида шафкатсиз, айникса олдиндан билиб булмас киёфага кирди. Халкаро муносабатлардаги айнан ушбу янги боскич айрим сиёсатшунослар томонидан «совук дунё» номи билан юритилиб, у минтакавий микёсда хам, глобал микёсда хам уз тасдигини топмокда.
Марказий Осиё мамлакатлари «совук уруш» бархам топгандан кейинги даврда халкаро муносабатларнинг янгича тизими таргиб топиши жараёнига жадал кушилмокдалар. Икки мухим омил: геостратегик шароит ва табиий ресурслар Марказий Осиё минтакасининг оламшумул иктисодий ва сиёсий ахамиятини оширмокда. Уз навбатида, бу омиллар бир-бири билан ута чатишиб кетган таркибий кисмларга булиниб кетади, бунинг устига, уларнинг ривожланиши бир маромда эмаслиги кузатилмокда. Айримларининг ахамияти йукола бораётган булса, бошкалари, аксинча, энди авж олиб келмокда.
Бундай карама-каршиликлар айрим кучлар кулида уларнинг уз манфаатлари ва таъсир доираларини саклаб колиш ва химоя килиш учун ёки стратегик кучлар мувозанатини уз фойдасига узгартириш учун кудратли сиёсий таъсир воситасига айлантиришга харакат килмокдалар.
Марказий Осиё давлатлари мустакилликни кулга киритганларидан сунг, хар бири узининг сиёсий ва иктисодий, ташки ва ички сиёсатида устувор тамойилларни аниклаб олган холда уз давлатчилигини шакллантира бошлади. Давлатчиликни шакллантириш жараёни, албатта, осон кечмади. Чунки минтакадаги давлатларнинг хар бирида ички ва ташки муаммолар етарли эди.
Ҳар кандай минтаканинг хал килинмаган ва газак отиб кетган муаммолари бутун дунёда занжир реакциясини келтириб чикариши мумкин. Марказий Осиё минтакасида турли сиёсий, иктисодий, харбий, транспортга ва экологияга оид муаммолар тупланиб колган[83].
Шуни алохида таъкидлаш керакки, минтакадаги мавжуд муаммоларнинг ижобий хал этилиши минтака хавфсизлигини таъминлаш билан бевосита боглик, булади. Акс холда, бу муаммолар келажакда баркарорлик ва хавфсизликка тахдид сифатида шаклланиб бориши ва мисли курилмаган окибатларга олиб келиши аник.
Минтаканинг хавфсизлигига ва баркарор ривожланишига тахдид солаётган омилларни шартли равишда ташки ва ички омилларга булишимиз мумкин. Ички омилларга – собик совет тузумидан колган эскича режа асосида курилган иктисод, сув-энергетика, транспорт-коммуникация муаммолари, дахшатли экологик вазиятни киритиш мумкин.
Ҳар кандай жамият ва мамлакатнинг баркарор тараккиёти ва иктисодий ривожланиши иктисодий усишнинг 3 та омили билан аникланади: мехнат ресурслари, сунъий равишда яратилган ишлаб чикариш куроллари (ускуналари) ва табиий ресурслар. Иктисодиёт фани экологик муаммоларга етарли эътибор каратмаганлиги окибатида иктисодий ривожланишнинг техноген тури юзага келди. Бу турни табиатни барбод этувчи ривожланиш тури сифатида бахолаш мумкин, чунки у экологик чекланишларни хисобга олмаслик асосида яратилган сунъий ишлаб чикариш воситаларидан фойдаланишга асослангандир.
Умумбашарий, минтакавий ва махаллий (локал) экологик тахдидларнинг олдини олиш учун тараккиёт ва ривожланишнинг техноген омилидан ташкари бошка баркарор турига утиш хозирги куннинг асосий талабига айланди. Баркарор ривожланиш концепцияси нафакат иктисодиёт фанида, балки халкаро амалиётда хам тан олинди.
Курраи заминимизда баркарор иктисодий ва экологик тараккиётни таъминлашга багишланган 3-Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конференцияси 2002 йил август-сентябрь ойларида Йоханесбург (ЖАР)да булиб утганлиги купчиликка маълум. Конференциянинг энг мухим хужжати сифатида, сузсиз, "XXI асрда баркарор тараккиёт декларацияси" кабул килинганлигини алохида эътироф этмок керак. Баркарор ривожланишни кискача таърифлайдиган булсак, уз мазмун-мохиятига кура, куйидагилардан иборат:
-келгуси авлодларга кушимча харажатларни юкламайдиган тараккиёт йулини танлаш;
-доимо келажак максадларни кузлаб, мавжуд ишлаб чикариш потенциалларидан кенгрок, фойдаланишга асосланган ривожланиш;
-табиий салохиятни ва экологик яхлитликни саклаган холда, ундан окилона фойдаланишга асосланган ривожланиш ва х.к.
Аммо сунгги йилларда Ер сайёрасининг табиий - хаётий мухитида юз бераётган экологик холат инсониятни тобора ташвишга солмокда. Замонавий ишлаб-чикариш техникаси ва технологияларининг шиддатли суръатлар билан ривожланиши нафакат мамлакатнинг иктисодий усишига олиб келади, балки табиий ресурсларнинг камайиб бориши ва атроф-мухитга салбий таъсири каби салбий жихатлари хам кузатилади. Натижада, куплаб экологик муаммолар содир булади. хозирги экологик ахвол ва ер юзининг турли жойларида кузатилаётган табиий ва иклимий узгариш фикримиз исботидир. Иктисодиётнинг аграр йуналишидаги ривожланиш ва сувдан окилона фойдаланмаслик окибатида Орол денгизига куйиладиган Амударё хамда Сирдарёнинг сув хажмлари камайиб кетди. Орол денгизи муаммоси нафакат минтакавий, балки сайёравий фожеага айланди. Минтакада ерларнинг шурланиши сабабли пахта хосилдорлиги камайишидан курилган иктисодий зарар бир неча ун миллиард сумни ташкил этди. 3 миллиондан ортик Орол буйи ахолиси учун ижтимоий-иктисодий ва экологик муаммолар вужудга келди.
Сув таъминоти ва чегараолди сув ресурсларидан хамкорликда фойдаланиш муаммоси Марказий Осиё давлатлари ривожини оксоклантираётган омиллардан бири хисобланади. Сув муаммоси - Марказий Осиё мамлакатларида давлат курилишидаги яхлит жараёнга таъсир курсатувчи, миллий хавфсизлик манфаатларига бевосита дахлдор булган мавзу. Чунки сув доимо тараккиётнинг энг мухим геоикдисодий ва стратегик peсурси булиб келган ва шундай булиб колади, уни назорат килган холда, нафакат уз иктисодиётини ва ижтимоий сохани узгартириш, шунингдек, умуман, Марказий Осиёдаги вазиятни хам назорат килиш мумкин.
Минтаканинг чекланган сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш натижасида келгусида уларнинг камайиб кетиши Марказий Осиёда геосиёсий ва ижтимоий-иктисодий бекарорлик жараёнини кучайтириши мумкин. Шунинг учун хам ушбу муаммонинг самарали равишда хал этилиши келгусида минтакада баркарор ривожланиш жараёнида мухим ахамият касб этади.
Марказий Осиё мамлакатларининг келгусидаги ривожи сув таъминоти муаммосининг муваффакиятли равишда хал этилишига богликдир.
Марказий Осиё мамлакатлари мустакиликка эришганидан сунг, минтакадаги сув масалаларида жиддий узгаришлар руй берди. Янгидан ташкил топган бешта мустакил давлат уз йулини бозор иктисодиётига кадам ташлаш билан бошлади, бу эса бекарор экологик вазият шароитларида минтаканинг айрим худудларида сув ресурсларини бошкариш ва ундан фойдаланиш масалаларига ёндошув жихатларини кайта куриб чикишни талаб килди. Минтаканинг хар бир давлати атроф-мухит муаммоларига муносабатни узгартирган холда хамда халкаро сув хукуки тамойилларига мувофиклаштириш заруратини англаган холда, узининг миллий ижтимоий-иктисодий тараккиёт манфаатларини белгилади.
XX асрнинг охири хамда XXI асрнинг бошида Марказий Осиё минтакасида сув муаммоси янада долзарб булиб бормокда. Сув муаммолари XXI асрга келиб инсоният олдида турган энг асосий муаммолардан бири булиб колди. Бугунги кунга келиб шу нарса аник булмокдаки, алохида давлатлар уртасидаги хукукий асосни таъминламай туриб, сув муаммоларини хал килишга эришиш мумкин эмас. Шунинг учун хам хозирги кунда хукукуий асос уни амалга оширишнинг асосий воситаси деб хисобланмокда. Бундай шароитда, умумий хавфсизликни таъминлаш ва мувозанатга эришиш манфаатлари ва шу билан бирга миллий хавфсизлик ва баркарорлик нуктаи назаридан келиб чикиб Ўзбекистоннинг ушбу жараёнда жахон хамжамиятининг тент хукукли аъзоси сифатида иштирок этиши долзарб масалалардан биридир.
Географик макон жихатидан Марказий Осиё минтакасининг геосиёсий холатида транспорт-коммуникация муаммоси алохида урин эгаллайди. Яъни давлатларнинг дунё денгиз алока йулларига чикиш имконияти йуклигидир. Шунинг учун хам Ўзбекистон шахсий экспорт юкларини халкаро савдо-иктисодий йуллар оркали олиб утишга мажбур. Бу эса уз навбатида минтака давлатлари уртасидаги муносабатларда бир канча кийинчиликлар тугдиради. Шу нуктаи назардан минтака давлатларининг узаро хамкорлиги бу сохадаги муаммоларни бартараф этишга асос булади. Бу сохада сиёсий-хукукий асосни яратиш мухим йуналиш хисобланади. Шунинг учун хам минтака давлатлари миллий манфаатларининг узаро уйгунлигига эришиш ва уларни мувофиклаштириш эхтиёжи сезилади. Давлат рахбарлари томонидан бир канча амалий ишлар амалга оширилди, аммо, бу сохада хали килиниши лозим булган ишлар талайгина.
Мазкур муаммоларнинг узаро хамкорликда бартараф этилиши бугунги кунда устувор вазифалар сирасига киради. Марказий Осиёда транспорт-коммуникация, сув-энергетика, экологик муаммоларнинг ижобий хал этилиши окибатида минтаканинг иктисодий баркарорлигига эришиш имкониятлари кенгаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |