149
воситалари ва капиталистнинг ишчиларга иш ҳақи сифатидаги ҳаражатларни
тушунган. У капитални натура ҳолда ва тарихдан ташқари тушунган. Унингча,
ибтидоий овчи ва балиқчи капитал эгаси бўлган (бу албатта хато фикр).
Рикардо ер рентасини таҳлил қилишда муҳим ютуқларга эришди. У рента
назариясини қийматнинг меҳнат назариясига асосланиб текширди. Рентанинг
манбаи ернинг қандайдир сахийлиги эмас, балки маълум мулкий муносабатлар
шароитида ерга қилинадиган меҳнатдир, деб ҳисоблади. Ер
ресурслари
чекланган бўлиб, унумдорлиги ва жойлашуви турлича бўлган ерлар ишланиши
туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қиймати ёмон участкалардаги
меҳнат сарфлари билан аниқланади. Бундай ерлар сохибкорга ўртача фойда
беради ва рента бермайди. Нисбатан яхши ерларда фойда ўртача нормадан
юқори бўлади, ана шу ортиқча фойда рента
сифатида ер эгаси томонидан
олинади. Ёмонроқ ерлар хўжалик ҳисобига жалб этилиши орқали ер
эгаларининг оладиган рентаси ўз-ўзидан ортади, ваҳоланки улар бирор иш
қилмайди, сарф-ҳаражат ҳам қилмайди.
Рикардо бу ерда дифференциал рента ҳосил бўлишини кўрсатиб берди. У
хусусий мулкчилик шароитида ёмон ерлар ҳам маълум рента келтириши
мумкинлигини инкор этди. Лекин шундай рента бор, у абсолют рента бўлиб,
уни Маркс ва бошқа олимлар атрофлича ўрганганлар.
Рикардо пул ва пул муомаласи масалаларига катта эътибор қилди. У
дастлабки асарларида пулни ички қийматга эга бўлган товар деб қараган. Пул
қиймати унга сарф қилинган меҳнат билан аниқланган.
Рикардо пулнинг
хусусияти шуки, у алохида товар, бошқа товарларнинг қиймат ўлчови ва
муомала воситаси сифатида ҳаракат қилади, дейди. У қоғоз пулларнинг
миқдорида муомалада бўлган товар массаси қийматига мос (яъни
пропорционал) бўлиши керак, ортиқчаси банк томонидан истеъмолдан
чиқарилиши зарур, дейди.
Аммо у ўзининг бош асарида бу концепциядан чекинади, аввал пулларнинг
ички қиймати бор, деб гапирган бўлса, кейинроқ у
пулни техник восита деб
изоҳлади ва пулнинг миқдорий назариясини ишлаб чиқа бошлади. Унинг
фикрича, муомаладаги пулнинг миқдори турлича ва эркин бўлиши мумкин,
пулнинг қиймати эса муомала соҳасида белгиланади ва унинг миқдорига
боғлиқ бўлади. Рикардо эркин савдо тарафдори бўлган, у меркантилистлардан
фарқли равишда товар ишлаб чиқариш товар киритишдан ортиқ, яъни экспорт
кам ва импорт кўп бўлишидан, мамлакатдан олтин чиқиб кетишидан
ҳавфсирашга ҳожат йўқ, дейди, чунки эркин импорт автоматик равишда олтин
муомаласи ва баҳо ўзгаришини тартибга солади, шунинг учун иқтисодий
танглик таъминланишига ёрдам беришига Рикардонинг ишончи комил эди.
Do'stlaringiz bilan baham: