7 Ma'ruza: Axborot ma'lumot xizmati sifatini oshirishda so‘rov metodlaridan foydalangan xolda amaliy tadqiqot o‘tkazish Режа



Download 26 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi26 Kb.
#228068
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Exf4EDTlpoaOtewcuaXLFN1FAGijp-yw


7 Ma'ruza: Axborot ma'lumot xizmati sifatini oshirishda so‘rov metodlaridan foydalangan xolda amaliy tadqiqot o‘tkazish
Режа:
1.Маълумот ахборот хизматини оширишда сўровлар.
2.Фойдаланувчи қизиқишини босқичма босқич ўрганиб бориш ахамияти. 3.Фойдаланувчиларнинг статистикасини ўрганиш.
4. Кутубхона ичида ўтказилувчи сўровлар. Телефон воситасида ўтказилувчи сўровлар.
5.Почта орқали ўтказилувчи сўровлар. Электрон почта/онлайн сўровномалар, сўровлар, кузатувлар, тўғридан-тўғри кузатув, яширин кузатув методлари.
Калит сўзлар: cўровлар, онлайн сўровлар, кузатув методлари, эмперик тадқиқотлар, фойдаланувчилар статистикаси
Маълумот ахборот хизматини оширишда сўровлар. Ахборот етказиш жараёнидаги сўров жанри фан эмас, балки ўзига хос санъаттури ҳисобланади. Шу боис у мавжуд малакани ишга солишнигина эмас, балки вазиятни ҳамда фойдаланувчининг эҳтиёжларини ҳам инобатга олишни талаб қилувчи доимий тарзда ўзгариб борувчи амалиётдир. Кутубхоначилар сўровнинг сифатини таъминловчи жиҳатларни ўрганиш билан бир қаторда, мазкур қадамлар ҳар қандай вазиятни ҳал қила олиш учун мослаштирилган бўлишини ҳам тан олишлари даркор. Ҳар бир фойдаланувчи ва ҳар бир савол ўзига хос бўлгани каби, маълумот етказиб берувчи сўров ҳам ҳар сафар турлича бўлади. Бу жараённинг умумий тузилиши уч босқични қамраб олади: «фойдаланувчи билан мулоқот ўрнатиш, фойдаланувчининг эҳтиёжи нимадан иборат эканини аниқлаш ва берилган жавоб қидирилган саволнинг жавоби эканини тасдиқлаш» (Росс, Нильсен ва Дьюдни, 2002:5). Мана шу тузилма доирасида кутубхоначилар худди мусиқачилар каби импровизация қилишни ўрганишлари даркор.
Кутубхоначилар учун фойдаланувчининг саволига тўғри жавоб бериш маълумот етказиш жараёнида ўрнатилувчи мулоқотнинг энг муҳим қисми- дир. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, фойдаланувчилар маълумот етказиб бериш жараёнидаги сўровнинг қандай кечишини назорат қилиб, кутуб- хоначининг мазкур мулоқот чоғидаги хатти-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратади. Фойдаланувчилар ўз эҳтиёжининг нақадар тўлиқ қондирилгани- дан қатъи назар, ўзига нисбатан ҳурмат-эътибор кўрсатган ва самимий му- носабатда бўлган кутубхона ходимининг хизматидан фойдаланиш учун ун- га қайта-қайта мурожаат қилишни маъқул кўради.
Кутубхоначилар сифатли сўровнинг муҳим жиҳатларини яхши эгаллаш- лари муҳимдир. Ҳар бир фойдаланувчи ва ҳар бир савол турлича бўлгани боис ҳар бир сўров ҳам шунга яраша турлича кечади. Шу боис кутубхоначи- лар сўровнинг элементларинн вазиятга мослаштириши лозим булади. Сўровнинг қай йўсинда ўтказилиши унинг мазмун-моҳияти каби муҳимдир.
Фойдаланувчилар томонидан бериладиган айрим саволлар шу қадар жўнки, баъзан кутубхоначилар «Сўров ўтказиш керакми ёки йўқ?» деган саволни ҳам ўртага ташлайди. Лекин мулоқот чоғида фойдаланувчинннг биринчи сўрови, аслида у қидираётган маълумотни топишда деярли аҳамият касб этмаслиги маълум бўлади. Фойдаланувчилар биргина қисқа саволга жавоб олиш улар қидираётган маълумотларни мустакил равишда топиш учун етарли бўлади, деб ўйлайди. Бундай вазиятларда саволнинг иккиламчи маънога эга экани вазиятнинг чигаллашишига олиб келади. Масалан, бир фойдаланувчи юлдузлар ҳақидаги китобларни топиб беришни сурайди. Лекин пировардида, унга экватордан жанубда кузатиш мумкин бўлган юлдузлар туркуми ёки бўлмаса, кино юлдузларининг адреслари кўрсатилган маълумотлар керак бўлгани маълум бўлади. Фалсафада сўзларнинг турли маъноларни англатиши натижасида келиб чиқувчи хатолар «тасниф хатолари», деб юритилиб, бу — бир сўз билан ифодаланувчи турли тамойиллар тўпламини билдиради. Бу кабихатоларнинг оқибатлари кутубхона оламида жиддий муаммоларни келтириб чиқармаса-да, улар ҳам фойдаланувчи, ҳам кутубхона ходимларининг анчагина вақтини олади. Фойдаланувчидан қўшимча, аниқлаштирувчи саволларни сўраш орқали ку- тубхоначи ана шундай муаммоларнинг олдини олиши ва асосий эътиборни фойдаланувчи аслида қидираётган маълумотларнитопишга қаратиши лозим.

Download 26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish