7 Ma'ruza: Axborot ma'lumot xizmati sifatini oshirishda so‘rov metodlaridan foydalangan xolda amaliy tadqiqot o‘tkazish Режа


Фойдаланувчи қизиқишини босқичма босқич ўрганиб бориш ахамияти



Download 26 Kb.
bet2/5
Sana24.02.2022
Hajmi26 Kb.
#228068
1   2   3   4   5
Bog'liq
Exf4EDTlpoaOtewcuaXLFN1FAGijp-yw

Фойдаланувчи қизиқишини босқичма босқич ўрганиб бориш ахамияти. Маълумот етказиб бериш жараёнидаги алоқа масаласига бағишлаб кўплаб тадқиқотлар ўтказилган. Ўзининг «Савол муҳокамаси ва кутубхоналарда ахборот қидириш» деб номланган мақоласида Роберт С.Тейлор маълумот етказиш жараёнидаги мулоқотни саволни муҳокама қилиш нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ўрганган. Тэйлор мулоқот чоғида «савол беш босқичли ўзига хос фильтрдан ўтиб, ана шу жараёнда кутубхоначи ўзига жавобни қидириш учун қўл келиши мумкин бўлган қўшимча маълумотни тўплаб олади», деб таъкидлайди. (Тэйлпр, 1068:183). Элейн 3. Женнерич ва Эдвард В. Женнерич тадқиқот жараёнини «Ижод» ва «Санъат», деб таърифлайди (Женнерич ваЖеннерич, 1987). МэриЖо Линч эса, жамоат кутубхоналарида маълумот етказиш жараёнида олинувчи сўров масаласини тадқиқ қилиб, «Кутубхона ходимлари ўқувчи билан сўров ўтказиш кераклигини қандай аниқлаши, кутубхоначи савол бермасдан ҳам ахборот олиши мумкин бўлган каналлар ва самарали саволлар кетма-кетлиги қандай бўлиши лозим»лигига эътибор қаратган (Линч 1978).
Бренда Дервин ва Патрисия Дьюднининг «Нейтрал савол-жавоб: маълу- мот етказиш жараёнидаги сўровга янгича ёндашув» сарлавҳали мақоласида бетараф савол-жавоб усулини таклиф қилиб, у саволларга жавоб беришда асосий эътибор фойдаланувчининг эҳтиёжларини қондиришга қара- тилишини назарда тутади (Дервин ва Дьюдни, 1986). Патрисия Дьюдни ва Кэтрин Шелдрик Росс мазкур соҳадаги тадқиқотларини давом этгириб, сўров жараёнига фойдаланувчининг нуқтаи назаридан ёндашув масаласини ўрганишган (Дьюдни ва Росс). Жумладан, улар кутубхоначилик йўналиши бўйича олий ўқув юртини битираётган талабалардан кутубхонага келиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиш ва натижаси бўйича ҳисобот ёзишни сўрашган.
Талабаларнинг фақат 59,7 фоизигина кутубхона хизматидан қониққани ва унга яна боришга тайёр эканини айтиб ўтган (Дьюдни ва Росс, 1994: 22).
Мэри Рэдфорд ўзининг 1998 йилда чоп этилган «Кутубхона тенденциялари» асарида новербал мулоқотнинг ўзига хос жиҳатларига эътибор қаратади. У фойдаланувчилар томонидан айтиб ўтилган бешта омилни кўрсатиб, улар фойдаланувчининг қайси кутубхоначига мурожаат қилишини белгилаб беришини таъкидлайди. Бу омиллар қуйидагилардан иборат, яъни алоқани ўрнатиш, алоқага тайёрлик, масофа, танишлик ва жинс. Мэри Джонс Своп ва Жеффри Катцер одамлар нега ёрдам сўраб мурожаат қилишга ийманишини тадқиқ қилиб, бунга аввал кўрсатилган ёрдамдан қониқмаслик, улар излаётган маълумот ўта жўнлиги ёки кутубхона ходимини безовта қилишни маъқул кўрмаслик каби омиллар сабаб бўлишини айтиб ўтади (Своп ва Катцер, 1972).
Сўров қуйидаги бир неча қисмдан иборат бўлиб, уларнинг барчаси батафсил кўриб чиқилади:
• фойдаланувчи билан алоқа ўрнатиш;
• саволни муҳокама қилиш;
•муваффақиятли излаш учун стратегия ишлаб чиқиш ва уни фойдаланувчига етказиш;
• ахборотни топиш ва уни таҳлил қилиш;
•саволга тўлиқ жавоб берилишини таъминлаш;
• сўровни тугатиш.
Фойдаланувчи билан алоқа ўрнатиш. Фойдаланувчилар кутубхонага келиб ёки масофадан туриб (телефон, электрон почта, чат ва ҳоказо) кутубхоначи билан мулоқотта киришганда, табиийки, уларга ёрдам беришга тайёр бўлган одам билан суҳбатлашишни ният қилади. Мулоқотга киришиш жараёнини осонлаштириш учун кутубхоначилар вербал ёки новербал усуллар орқали ёрдам беришга тайёр эканлигини билдиришлари даркор. Эдвард Казлаускас «Тадқиқот: илмий кучубхоналардаги ижтимоий хизмат шахобчаларининг кинетик анализи» номли китобида «Фойдаланувчи билан илк мулоқотга киришилаётган пайтда жилмайиш,унинг кўзларига тик боқиш, унга мулойим муносабатда бўлиш мулоқотнинг ижобий ва қулай бўлишини таъминлайди», деган фикрни илгари суради. (Казлаускас, 1976). У, шунингдек, кутубхоначи билан мулоқот ўрнатишгатўсқинлик қилувчи омил- ларни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтади. Масалан, фойдаланувчини тан олмас- лик, у яқинлашиб келаётган жойидан қузғалмаслик, кўзларни қўл билан бер- китиш, фойдаланувчи яқинлашганида атайин мутолаага берилиш, оғизни қийшайтириш ва шу каби ҳолатлар бор (Казлаускас, 1976).
Энгмуҳими, вазият қандай бўлишидан қатъи назар, фойдаланувчи ку- тубхона ходими унинг саволига қизиқиш билдираётганини ҳис қилиши ло- зим. Бунга, жумладан, кутубхоначи фойдаланувчига яқинлашиб, у билан кўз контактини ушлаб туриши орқали эришиш, яъни кутубхоначи саволни ту- шуниб етганини бирон имо-ишора орқали англатиши лозим. Бунга, албатта, биргина бошни қимирлатиб қўйиш орқали ҳам эришиш мумкин. Мулоқот виртуал услубда кечган такдирда эса, кутубхоначи ўз қизиқишини намойиш қилиши ва, масалан, «саволингиз қизиқ экан, менга жуда ёқди» қабилидаги жумлаларни ёзиш орқали ўз қизиқишини намойиш этиши лозим.

Download 26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish