Мамлакатдаги ишчи кучи умумий таклифини қуйдаги омиллар белгилаб беради:
Мамлакат аҳолисини сони;
Аҳолининг умумий сонида меҳнатга яроқли бўлганлар салмоғи;
Аҳолининг жинсий ва ёш таркиби.
Меҳнатнинг соф рақобатли бозорида иш ҳақи даражасининг шаклланиши қуйидаги хусусиятларига эга бўлади:
иш ҳақи даражаси алоҳида меҳнат турига ялпи талаб ва унинг ялпи таклифи таъсирида шаклланади;
алоҳида ишга ёлланувчилар ва ишга ёлловчилар иш ҳақи даражасига таъсир кўрсата олмайди;
меҳнатга умумий талаб ёки унинг умумий таклифидаги анча катта ўзгаришлар иш ҳақи даражасида ўзгариш бўлишига олиб келади.
Монопсония шароитида иш ҳақи даражаси қуйидагича аниқланади:
ишга ёлловчилар иш ҳақи даражасини белгилашда нисбий ҳукмронликка эга бўлади;
алоҳида меҳнат тури таклифининг чекланиши иш ҳақи ўртача даражасининг кўтарилишига олиб келади;
меҳнат турига талаб камайганда иш ҳақи даражаси пасаяди.
Ишчи кучи бозорида иш ҳақи даражаси (W) ва банд бўлганлар сони (Л) талаб (Д) ва таклиф (С) нинг ўзаро таъсири натижасида аниқланади.
Мазкур бозорда мувозанатлик барча тадбиркорлар W0 даражасида иш ҳақи тўлашга розилигини, етарли миқдорда бўш қўллар мавжудлигини ва ишчи кучига талаби тўлиқ қондирилганлигини англатади.
Бозор мувозанати ҳолатда барча ходимлар тўлиқ иш билан таъминланган ва иш ҳақининг W0 даражасида ўзларининг меҳнатини тавсия қилишига тайёр бўлади. Шу сабабли э нуқта тўлиқ бандлик ҳолатини кўрсатади. Бошқа ҳар қандай шароитда иш ҳақи W0 даражадан фарқ қилиб ишчи кучи бозоридаги мувозанатлик бузилади. Реал иш ҳақи мувозанатлик W0 дан W1 даражага ортганда иш кучи бозорида таклиф (0 С1) талаб (0 Д1)дан Д1 С1 миқдорга ортади. Бундай шароитда тўлиқ бандликдан фойдаланиш рўй беради, иш ўринлари барча хохловчиларнинг иш ҳақининг W1 даражасида ишчи кучини сотиши учун этарли бўлмайди. Ётиқ ўқда Д1 С1 кесма билан аниқланадиган ишчи кучи таклифи ортиқчалиги вужудга келади. Реал иш ҳақи мувозанатлик даражага нисбатан пасайганда ишчи кучига талаб унинг таклифидан С11 Д11 миқдорга ортади. Ҳар икки вазиятда (ишсизлик ва банд бўлмаган иш ўринлари мавжуд бўлган) соф рақобат бозор шароитлари барқарор бўлиши мумкин эмас. Ҳақиқатда, агар ишчи кучи таклифи унга бўлган талабдан ортса, ишсизлик вужудга келади, ишлаб чиқаришда банд бўлганлар, иш ўринларини йўқотиб қўймаслик учун, ўзларининг меҳнат қилиш лаёқатини анча паст иш ҳақи даражасида ҳам тақдим қилишга тайёр туради.
Тадбиркорлар ҳам иш ҳақи пасайиб бориши шароитида кўпроқ ходимларни ишга ёллашга харакат қилади. Шундай қилиб, иш ҳақининг пасайиш тамойили ишчи кучи таклифи ва унга бўлган талаб соҳасида ҳам қарор топади.
Иш ҳақи мувозанатили даражага нисбатан пасайган шароитда ишчи кучига талаб унинг таклифидан ортса иш берувчилар бўш иш ўринларини тўлдириш учун иш ҳақини оширишга тайёр бўлади. Иш ҳақининг бундай ортиши туфайли ишчи кучини таклиф қилишга тайёр ходимлар доираси кенгаяди. Ҳам биринчи, ҳам иккинчи ҳолатда ишчи кучи бозорида мувозанатлилик тикланди ва тўлиқ бандлик ҳолатига келади.
Ишчи кучи таклифининг яна бир хусусияти шундаки, у кишиларнинг шахсий эрки ва афзал кўришига боғлиқ бўлади. Ходим қанча вақт ишлашини, ҳамда вақтнинг қанча қисмини дам олиш ва бошқа муқобил ишларга ажратишини ўзи ҳал қилади.
Ишчи кучи бозорига тадбиқан ўрнини босиш самараси шунда номоён бўладики ходим томонидан бўш вақтнинг ҳар бир соати йўқотилган наф сифатида қаралади.
Шундан келиб чиқиб, у бўш вақтини қўшимча иш билан тўлдиришга ҳаракат қилади ва демак иш ҳақининг ўсган қисмига бошқа товар (хизмат) ларни ҳам сотиб олиш мумкин бўлади.
w Д Сw С
w1
w0 Е
w2 Д
С Дw
0 С11 Д1 Л0 С1 Д11 Л
Do'stlaringiz bilan baham: |