7- мавзу. Иш хакини аниклаш



Download 245,69 Kb.
bet1/19
Sana24.02.2022
Hajmi245,69 Kb.
#188091
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2 5337258788183345771


7- Мавзу. Иш хакини аниклаш.
Режа.
1.Иш хаки ва унга таъсир этувчи омиллар.
2.Талаб ва таклифдаги узгаришлар ва ишчи кучи бозорида талаб ва таклиф узгаришига таъсир этувчи омиллар
3. Касаба уюшмаси фаолияти ва унга таъсир этувчи омиллар


1.Иш хаки ва унга таъсир этувчи омиллар.

Ҳар куни қарийб 143 миллионга яқин Америкаликлар ишга борадилар. Биз минглаб турли ҳил корхоналарда турлича касбларда фаолият кўрсатамиз ва турли миқдордаги иш- ҳақи оламиз. Бизнинг соатбай ёки ойлик маошларимизни қандай белгиланади? Нима сабабдан етакчи олий лигадаги бейсбол ўйинчиси йилига $15 миллион ёки ундан кўпроқ пул топади-ю, ваҳоланки, оддий мактаб ўқитувчисининг йиллик даромати атиги $50000 ни ташкил этади. Нима учун муҳандислик ва бухгалтерия ҳисоб йўналишини тамомлаган талабаларнинг бошланғич ойлик маошлари журналистика ва жамиятшунослик йўналишини тамомларникидан юқорироқ?


Ишчи кучига бўлган талабни белгиловчи асосий омиллар намоён бўлгач, энди бу саволларга жавоб бериш мақсадида ишчи кучига бўлган таклифни муҳокама қиламиз. Умуман олганда, ҳар бир касбда йиллик ёки ойлик маошларни белгилашда ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўзаро таъсирга эга ҳисобланади. Биргаликда, ўша ишчи ва хизматчиларга тўланадиган иш-ҳақилар Америка ресурс таъминотчиларига тўланадиган барча дароматларнинг 71 фоизини ташкил этади.
Белгиланган тартибдаги иш ҳақлар корхона ёки бирор муассаса бошлиқларига ишчи кучи учун белгилаган нархлар ҳисобланади. Иш ҳақлар нафақат бевосита нақд пул тўловлари, ойлик маошлар, мукофотлар, воситачилик ҳақи ва муаллифлик гонорарини ўз ичига олади, балки пуллик таътиллар, соғлиқни сақлаш суғурталари ва нафақалар каби қўшимча имтиёзларни ҳам қамраб олади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, иш ҳақи ибораси соатбай асосда ҳисобланиши мумкин бўлган барча тўлов ва фойдаларни англатади.
Бу бизга тариф ставкаси меҳнат хизматларининг ҳар бир соати учун тўланадиган нарх ҳисобланишини ёдга солади. Шунингдек, келинг энди тариф ставкаси билан меҳнат даромади орасидаги фарқни аниқлаб олайлик. Меҳнат даромади ишланган соат миқдорини соатбай тариф ставкасига кўпайтириш орқали топилади. Яна, бундан ташқари, номинал иш ҳақи билан реал иш ҳақи орасидаги тафавутнини аниқлаб олиш зарур. Номинал иш ҳақи бир йил, бир соат ёки бир кунда олинадиган пул маглағи миқдори ҳисобланади. Реал иш ҳақи эса ишчи номинал иш ҳақига сотиб олиниши мумкин бўлган товар ва хизмат турларининг миқдори ҳисобланади; реал иш ҳақи номинал иш ҳақининг “сотиб олиш имконият”ини кўрсатади.
Сизнинг реал иш ҳақингиз номинал иш ҳақи ва сиз ҳарид қиладиган товар ва хизматларнинг нархларига боғлиқдир. Айтайлик, маълум йил мобайнида номинал иш ҳақингиз 5 фоизга кўтарилди, аммо айни шу йили нархлар даражаси 3 фоизга ошди. Унда сизнинг реал иш ҳақингиз 2 (=5%-3%) фоизга кўтарилган ҳисобланади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, нархларнинг умумий даражаси ўзгармай қолаверади. Яъни, биз фақат реал иш ҳақиларни муҳокама қиламиз1.
Иш ҳақининг мазмунини тўғри тушуниб олиш учун энг аввало яратилган миллий маҳсулотнинг тақсимланиш тартиби тўғрисида тасаввурга эга бўлиш лозим. Мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (товар ва хизматларнинг) тақсимланиш тамойиллари бўйича турлича назариялар мавжуд. Бозор иқтисодиётига доир адабиётларнинг кўпчилигида «уч омил» деб номланувчи назария кенг тарқалган. Бу назариянинг асосчиларидан бири франтсуз олими Ж.Б.Сей «ишлаб чиқаришнинг уч омили» деган ғояни илгари суриб, унда товарларни ишлаб чиқаришда меҳнат, эр ва капитал баб-баравар қатнашади, улар ҳамма даромадлар манбаидир ва бинобарин даромадлар ҳам шу омиллар ўртасида тақсимланади, деб кўрсатади. Унинг бу ғояси америкалик иқтисодчи олим Ж.Б.Кларкнинг қўшилган омил (сўнгги қўшилган капитал ёки ишчи кучи) унумдорлиги деган ғоясига асос бўлиб хизмат қилади. Кларк ўзининг «Бойликларнинг тақсимланиши» номли асарида яратилган бойлик учала омил ўртасида уларнинг ҳар бири яратган маҳсулот миқдорига (яъни унумдорлигига) қараб тақсимланади, деб кўрсатди.
Сей ва Кларклардан ташқари айрим оқимлар, масалан лассалчилар меҳнат ҳамма бойликнинг ва маданиятнинг манбаидир, шунинг учун ҳамма даромад жамият аъзолари ўртасида тенг тақсимланиши зарур, деб кўрсатадилар. Лассалчилар, биринчидан, бойлик фақатгина меҳнатнинг натижаси бўлмасдан, уни яратишда эр (табиат ресурслари) ва капитал ҳам қатнашишини, яъни унинг нафлилиги ҳар учала омил натижаси эканлигини унутдилар. Иккинчидан, уларнинг яратилган маҳсулотни барча жамият аъзолари ўртасида тенг тақсимлаш зарур деган ғоялари мутлақо нотўғри бўлиб, бундай ҳолатда маҳсулотни кўпайтиришга ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳеч қандай қизиқиш бўлмаслиги ўз-ўзидан тушунарлидир. Кейинчалик собиқ сотсиалистик мамлакатларда, жумладан собиқ Иттифоқда маҳсулот ва даромадлар давлат қўлида бўлиб, меҳнатнинг миқдори ва сифатига қараб тақсимланади деган ғоя ҳукмрон бўлди. Лекин унинг талаблари бажарилмади. Давлат, партия ва хўжалик раҳбарлари яратилган маҳсулотнинг кўпчилик қисмини ўз хоҳишларича давлат фойдасига тақсимладилар ва турли йўллар билан ўзлаштириб, ундан фойдаландилар, шу вақтнинг ўзида меҳнаткашлар ўз меҳнатининг миқдори, сифати ва унумдорлигига яраша ҳақ ола олмадилар.
Мана шу юқоридаги айтилган назарий фикрлар ва амалий тажрибаларни ҳамда ҳозирги даврда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар талабларини ҳисобга олиб, яратилган маҳсулотни тақсимлашнинг қуйидаги асосий йўналишларини кўрсатишга ҳаракат қиламиз:
а) умуман олганда маҳсулотни, бинобарин даромадларни тақсимлаш ҳам доим бир хил бўлмай, балки шу даврда амал қилиб турган иқтисодий муносабатлар тизимига, жумладан мулкчилик муносабатларига боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқаришнинг моддий шарт-шароитлари, яъни капиталга мулкчиликнинг турли шакллари, эрга эса давлат мулки мавжуд бўлган шароитда яратилган миллий маҳсулот мулк эгалари (давлат, жамоа, хусусий, шахсий) ва ишчи кучининг эгаси бўлган ишчи-хизматчилар ўртасида тақсимланади. Бунда даромадларнинг бир қисми албатта умумжамият манфаатларини кўзлаб иш олиб борувчи давлат ихтиёрига келиб тушади;
б) миллий маҳсулотдан энг аввало шу маҳсулотни яратишда қатнашган ишлаб чиқариш воситаларининг қиймати, аниқроғи, амортизатсия суммаси ажратиб қўйилади, чунки бу сумма асосий ишлаб чиқариш воситаларини (асосий капитални) қайта тиклаш учун зарурдир;
в) ундан кейин турли хил табиий офат ва фавқулодда ҳодисаларнинг таъсирини бартараф қилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни бир маромда тўхтовсиз амалга оширишни кафолатлаш учун суғурта фондлари, қариялар, болалар, ногиронлар ва турли бошқа кам таъминланган оилаларни ҳимоя қилиш учун нафақа ҳамда ижтимоий ҳимоя фондларига ажратилади;
г) давлатни бошқариш, мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш, аҳолининг тинч ҳаётини ва меҳнатини қўриқлаш, мамлакат миқёсида фан-маданиятни, таълим тизимини, соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун фондлар ажратилади (бу ажратмалар кўпдан-кўп давлат солиқлари тарзида амалга оширилади).
Ялпи ички маҳсулотнинг юқорида айтилганлардан қолган қисми ҳозирги замон бозор иқтисодиёти шароитида капитал, эр эгалари ва ишчи кучи эгалари ўртасида тақсимланади ва жамият аъзоларининг ихтиёрига келиб тушади. Чунки бу жараён натижасида ишлаб чиқаришда қатнашган ишчи кучи эгаси ва бошқа омиллар эгалари – мулкдорларнинг маҳсулотдаги улуши аниқланади ҳамда уларнинг омилли даромадлари сифатида шаклланади. Бу иш ҳақи, фоиз, рента ва фойда шаклидаги даромад турлари кўринишини олади.
Иш ҳақлар мамлакатлар, ҳудудлар, касблар ва якка тартибдаги жисмоний шахслар орасида турли ҳил даражада белгиланади. АҚШда тариф ставкалари Хитой ёки Ҳиндистондагидан анча кўпроқ. Тариф ставкаси АҚШнинг жанубига қараганда шимолий ва шарқий қисмида ҳам бироз юқорироқ ҳисобланади. Сувсозларга АҚШ Миллий Футбол Лигаси (АМФЛ) ўйинчиларига қараганда кам иш ҳақи тўланади. Бир доктор бошқасига қараганда айни бир соатда бажарган иши учун турлича иш ҳақи олиши мумкин. Тариф ставкалари, шунингдек, жинс, ирқ ва этник келиб чиқиш орасида ҳам фарқ қилиши мумкин.
Ўртача олганда иш ҳақининг умумий даражалари турли даражадаги тариф ставкаларини ўз ичига олади. Бу шунингдек, банк ишчилари, сартарошлар, ғишт терувчилар, ва жарроҳларнинг иш ҳақларини ҳам ташкил этади. Бундай иш ҳақларини ўрта ҳисобда кўрсатган ҳолда мамлакатлар ва ҳудудлар орасидаги иш ҳақларини осонгина таққослаш имкониятига эга бўламиз2.



Download 245,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish