7- мавзу. Иш хакини аниклаш
2 5337258788183345771
Ма н б а: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатно-маси. «Халқ сўзи», 2018 йил 29 декабрь. 1.2. Аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган тўловлар, компенсация ва ишланма-ган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек, унинг таркибида жисмоний шахсларнинг даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) мунтазам ортиб бормоқда (1-жадвал). 1-жадвалдан кўринадики, 2014–2018 йиллар мобайнида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи миқдори 1366,9 минг сўмдан 2245,3 минг сўмга ёки 64,3 фоизга ортган. Бу даврда иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг юқори ўсиш суръати молиявий ва суғурта фаолияти – 2,46 марта , санъ-ат, кўнгил очиш ва дам олишда – 96,9 фоиз, ахборот ва алоқада – 76,9 фоизга ўсиши кузатилган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори миқдори молиявий ва суғурта фаолиятида, ахборот ва алоқада, саноат ва савдода кўзга ташланади. Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини мамлакатимиз ҳу-дудлари бўйича кўрадиган бўлсак, унинг юқори миқдори Тошкент шаҳрида, Навоий ва Тошкент вилоятларида кузатилади, Наманган ва Самарқанд вилоятлари бошқа ҳудудларга нисбатан бу борада паст қўрсаткичга эга. Педагог ходимларнинг иш ҳақи сўнгги 10 йилда биринчи марта 50 фоизгача кў-пайтирилди1 (2-расм). 2-расмдан кўринадики, таълим фаолияти бўйича ўртача иш ҳақи миқдори 2010 йилда 399 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 1351,3 минг сўмга етган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги «Ёшларни маъ-навий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим- тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3907-сонли қарори билан ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилган. 2-жадвал.Умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари
Ма н б а: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3907-сонли қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 07/18/3907/1706-сон. Энг аввало, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари икки марта индексация қилишди. (2-жадвал).2-жадвалдан кўринадики, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари 2018 йил 1 сентябрдан ва 2019 йил 1 январдан индексация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3655-сонли қарорига мувофиқ олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг базавий лавозим маошлари миқдори табақалаштирилган ҳолда оширилади (2-расм.)
2018 йил 1 сентябрдан 2019 йил 1 январдан 2019 йил 1 июлдан 2-расм. Олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг базавий лавозим маошлари миқдорларининг ўсиши. Ма н б а: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3655-сон қарори // www.lex.uz. Аҳоли фаровонлигини оширишда «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар – келажа-гимиз» каби давлат дастурларининг ўрни катта бўлмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила-тад-биркор» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги»ги ПҚ-3777-сонли қарорига асосан мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало олис ва табиий-иқлим ша-роити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни амалга оширишни таъ-минлашга қаратилган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури амалга оширилмоқда. Дастурнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: – тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажра-тиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш; – тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тегишли фаолият турини ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатиш; – тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам бериш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш; – касаначилик ва кичик ҳажмда ишлаб чиқарувчи субъектларни (микрофирмаларни) ташкил этиш учун молиявий ёрдам бериш орқали аҳолига қўшимча даромад ишлаб топиш имкониятини яратиш; – қишлоқ ва маҳаллаларнинг ихтисослашувини (ҳунармандчилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда мазкур соҳада ижобий натижаларга эришган, ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш — мини-кластерлар ташкил этиш; – жойларда оилавий тадбиркорликка кўрсатиладиган хизматлар кўламини тубдан кенгайтириш, тадбиркор оилаларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари савдосини ташкил қилувчи бозор инфратузилмаси объектлари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларини барпо этиш; – қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш орқали аҳоли учун қўшимча иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш; – вақтинчалик молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ҳамда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаб, улар фаолиятини тиклаш ва қонунийлаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.
Аҳоли пул даромадлари иш ҳақи, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия шаклидаги барча пул тушумларини, мулкдан фоиз, дивиденд, рента шаклда олинадиган даромадларни, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмларини сотишдан ва ҳар хил хизматлар кўрсатишидан келиб тушадиган даромадларни ўз ичига олади. Натурал даромад меҳнат ҳақи ҳисобига олинадиган ва уй хўжаликларининг ўз истеъмоллари учун ишлаб чиқарган маҳсулотларидан иборат бўлади. Аҳоли турмуш даражаси тушунчасини уларнинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши ҳамда кишилар эҳтиёжининг бу неъматлар билан қондирилиши даражаси сифатида аниқлаш мумкин. Фаровонликнинг энг қуйи чегарасини оила даромадининг шундай чегараси билан белгилаш мумкинки, даромаднинг бундан паст даражасида ишчи кучини такрор ҳосил қилишни таъминлаб бўлмайди. Бу даража моддий таъминланганлик минимуми ёки кун кечириш даражаси (қашшоқликнинг бошланиши) сифатида чиқади. Дунёдаги барча мамлакатлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадлар даражаси билан бир-биридан кескин фарқланади. Бу турли мамлакатлар аҳолисининг даромадлари даражаси ўртасида тенгсизлик мавжудлигини билдиради. Давлатнинг ижтимоий сиёсати тегишли марказлашган даромадларни табақалашган солиқ солиш йўли билан шакллантириш ва уни бюджет орқали аҳоли турли гуруҳлари ўртасида қайта тақсимлашдан иборат. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари тизимидаги энг асосий йўналиш – бу нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориш ҳисобланади. Асосий таянч тушунчалар: Аҳоли даромадлари – аҳолининг маълум вақт давомида пул ва натурал шаклда олган даромадлари миқдори. Номинал даромад – аҳоли томонидан пул шаклида олинган даромадлари суммаси. Ихтиёрида бўлган даромад – барча солиқлар тўлангандан кейин қолган даромад, яъни шахсий истеъмол ва жамғарма мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган даромад. Реал даромад – нарх даражаси ўзгаришини ҳисобга олиб аҳоли ихтиёридаги даромаднинг зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни сотиб олишга етадиган қувватидир. Қисқа қилиб айтганда аҳоли даромадининг харид қувватидир. Лоренц эгри чизиғи – даромадлар тенгсизлиги даражасини миқдорий аниқлашни характерлайди. Ижтимоий тўловлар – кам таъминланганларга пул ёки натурал шаклда ёрдам кўрсатишга қаратилган турли хил тўловлар. Ижтимоий сиёсат – бу давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни иқтисодиёт қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилган сиёсат. Такрорлаш учун савол ва топшириқлар: Давлатнинг аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсати деганда нимани тушунасиз? Ижтимоий адолатни таъминлашда бу сиёсатнинг роли қандай? Аҳоли даромадлари тушунчасини ва унинг даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни санаб кўрсатинг. Турмуш даражаси ва унинг тушунчасига изоҳ беринг. Турмуш даражасини қандай кўрсаткичлар характерлаб беради? Даромадлар тенгсизлигининг асосий сабабларини санаб кўрсатинг ва уларга тушунтириш беринг. Ўзбекистонда давлат ёрдам дастурлари тизимини ислоҳ қилиш ва уни ҳозирги даврдаги асосий йўналишларига ўз фикрингизни билдиринг. 1 Economics : principles, problems, and policies / Campbell R. McConnell, Stanley L. Brue.– 17th ed. 245 b 2 Economics : principles, problems, and policies / Campbell R. McConnell, Stanley L. Brue.– 17th ed. 247 b 3 Economics : principles, problems, and policies / Campbell R. McConnell, Stanley L. Brue.– 17th ed. 248 b 4 Borisov E.F. Ekonomicheskaya teoriya: ucheb. – 2-e izd., pererab. i dop. - M.: TK Velbi, Izd-vo Prospekt, 2005. – 544 s.; Shishkin A. F. «Ekonomicheskaya teoriya», uchebnik, kniga 2, M. izd-va «Vlados», 1996, 154 s. 5 Economics : principles, problems, and policies / Campbell R. McConnell, Stanley L. Brue.– 17th ed. 250 b 6 Qaralsin: Makkonnell K.R., Bryu S.L. Ekonomiks: Printsipi, problemi i politika. T.2. – M.: Respublika, 1992, 156-b.; Ekonomicheskaya teoriya: Ucheb. dlya stud. vissh. ucheb. zavedeniy/ Pod red. V.D.Kamaeva. M.: Gumanitar. izd. tsentr VLADOS, 2004, 175-b. 7 Qaralsin: Kurs ekonomicheskoy teorii. Ucheb. posob. pod red. Chepurina M.N., Kiselevoy E.A. Kirov, izd-vo «ASA», 1995, 233-b.; Tojiboeva D. Iqtisodiyot nazariyasi: Oliy o’quv yurtlari talabalari uchun o’quv qo’llanma. – T.: «O’qituvchi». 2002, 227-b. 8 Economics : principles, problems, and policies / Campbell R. McConnell, Stanley L. Brue.– 17th ed. 255 b 9 Экономическая теория: Учебник. - Изд., испр. и доп. / Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина, А.И.Добрынина, Г.П.Журавлевой, Л.С.Тарасевича. – М.: ИНФРА-М, 2005, 584-бет. 11 Каримов И.А. Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишидаги маърузаси. «Халқ сўзи», 2000 йил 2 февраль. 11 Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. - Т.: Ўзбекистон, 1995, 119-138 бетлар. Download 245,69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |