Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти 87
Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат Халқаро ҳамкорлик 2017 йил Ўзбекистон учун халқаро ҳамкорлик борасида ўзига хос самарали йил бўлди.
“Марказий Осиё – ташқи сиёсатимизнинг бош устувор йўналиши” тамойили сўзда эмас, амалда ҳаётга татбиқ этилишига эришилди. Фақатгина сўнгги бир йил давомида Ўзбекистон Республикаси Пре- зиденти Шавкат Мирзиёев томонидан минтақадаги давлат раҳбарлари билан қарийб 20 та учрашув ва музокаралар ўтказилди, юқори доирада 9 та давлатга 14 та ташрифлар уюштирилди. Хусусан:
Туркманистонбилан стратегик шериклик ўрнатилди, икки давлат ўртасида Амударёдан ўтувчи автомобиль ва темир йўл кўприклари фойдаланишга топширилди, қишлоқ хўжалиги техникаларини ет- казиб бериш соҳасида ўзаро алоқалар мустаҳкамланмоқда.
Қозоғистон билан муносабатларимиз сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Икки давлат ўртасидаги чегара ўтказиш пунктлари (М-39) фаолияти қайта тикланди. “Тошкент-Олмаота”, “Самарқанд-Остона-Нурли Жол” йўналиши бўйича темир йўл қатновлари йўлга қўйилди. 2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ ҳажмдаги савдо ва сармоявий битимлар имзоланди, ҳудудлараро алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Қирғизистонбилан муносабатларда кўплаб баҳсли масалалар ҳал этилди. Давлат чегараси тўғри- сида шартнома, Чегара ҳудудида ишонч чоралари тўғрисида битим ва Стратегик шериклик тўғрисида декларация имзоланди. Ўзбек-қирғиз давлат чегарасидаги қатор ўтказиш пунктлари очилди.
Тожикистон билан ўзаро муносабатлар ижобий суръатларда ривожланиб бормоқда, савдо-иқти- содий алоқалар кенгаймоқда. Тошкент ва Душанбе ўртасида авиа қатнови йўлга қўйилди, икки мамла- катда маданият кунлари ўтказилди.
Шу йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида ўтказилган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор тараққиёт масалаларига бағишланган халқаро конференция минтақамиз учун муҳим воқеа бўлди. Унда қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари, Россия, Хитой, АҚШ ва Европа Иттифоқидан юқори мартабали вакиллар иштирок этди.
Учрашув якунлари бўйича БМТ Бош Ассамблеясига минтақавий ҳамкорлик ва хавфсизликни қўл- лаб-қувватлаш бўйича махсус резолюция ишлаб чиқиш ҳақидаги ташаббус юзасидан мурожаатнома қабул қилинди. Минтақа давлатлари раҳбарлари даражасида мунтазам маслаҳатлашувлар ташкил этиш ҳақида келишувга эришилди.
Қўшни давлатлар билан ўзаро ҳамкорликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида минтақада мутлақо янги, дўстона сиёсий муҳит шаклланди, халқлар ўртасида ўзаро ишонч ва дўстлик алоқалари тобора мустаҳкамланмоқда.
Ўтган йили дунёнинг асосий йирик давлатлари билан давлатимизнинг муносабатлари сезиларли даражада мустаҳкамланди.
88
89
Ўзбекистоннинг БМТ Бош Ассамблеяси сессияси, ШҲТ, ИҲТ, МДҲ саммитлари ва Хитойда бўлиб ўтган “Бир макон – бир йўл” форумида халқаро хавфсизлик ва минтақавий ривожланишнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш юзасидан илгари сурган янгича ёндашув ҳамда ташаббуслари халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватланди.
Хорижлик шериклар билан бирга БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси, БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” ҳақида махсус резолюциясини ишлаб чиқиш, ўсиб келаётган ёш авлодни турли террорчилик ва радикал тузилмаларга қўшилиб кетишининг олдини олиш бўйича биргаликдаги ишлар бошлаб юборилди.