7 – мавзу: хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, Ўзаро манфаатли ва амалий


Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат



Download 1,17 Mb.
bet2/5
Sana25.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#258135
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 – МАВЗУ ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат
Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқ эканлиги, уларнинг ҳаётий эҳтиёжлари ва интилишларини ҳисобга олган ҳолда, жуда қисқа муддатда мавжуд вазият танқидий таҳлил қилиб чиқилди, замон талаб- ларидан келиб чиққан ҳолда янги истиқболли йўналишлар белгилаб олинди.
85
Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат
Экологик муаммоларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш масалалари Ҳукуматнинг эътибор марказида бўлди.
Минтақа аҳолиси яшаш шароитлари ва турмуш тарзини яхшилашга қаратилган 2017-2021 йил- ларда Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича Давлат дастури ишлаб чиқилди ва изчил амалга оширилмоқда. Ушбу дастурнинг ижросини таъминлаш учун 8.4 триллион сўм маблағ жалб этиш режалаштирилди.
Дастурда кўзда тутилган тадбирларни кафолатли ва барқарор молиялаштириш мақсадида Молия вазирлиги қошида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш фонди ташкил этилди.
Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген характердаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тизимини янада яхшилаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолияти такомиллаштирилди ва бугунги кунда фавқулодда ҳолатларнинг барвақт олдини олиш, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда зарур ёрдам кўрсатишга йўналтирилган замонавий профессионал хизматга айланди.
Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, Интернет тармоғидаги миллий контентни ривожлантириш ҳамда киберхавфсизлик борасидаги таҳдидларга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди.
Телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар республика- даги аҳоли пунктларини замонавий мобил алоқа хизмати билан қамраб олишга, Интернетга кириш нархини пасайтиришга ва ундан фойдаланувчилар сонини 19 миллион нафаргача етказишга имкон яратди.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги шакли ва “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси ишга туширилди, ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўллаб-қув- ватлаш бўйича Инновация маркази ташкил этилди. Натижада аҳоли ва тадбиркорларга “ягона дар- ча” тамойили асосида электрон хизматлардан фойдаланиш учун қулай шарт-шароит яратилди, миллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш йўлга қўйилди.
Ер усти рақамли телевидениеси тармоғини кенгайтириш ишлари якунланди. Бу эса, барча аҳоли пунктларини тўлиқ юқори сифатли рақамли телеузатиш билан қамраб олиш имконини берди.
Туну кун узлуксиз ишлайдиган “O’zbekiston 24” янгиликлар телерадиоканали, шунингдек, Хал- қаро пресс-клуб фаолияти йўлга қўйилди. Буларнинг барчаси юртдошларимиз ва чет элликларни Ўз- бекистон ҳақида холис ахборот билан тезкор равишда таъминлаш учун зарур шароитни яратиб берди.
86
Миллий интернет журналистикаси ва ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланишига эришилди. Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб,
бундай бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолган ёшлар билан ишлашга алоҳида урғу берилди. Экстре- мизм ғоялари таъсирига тушиб қолган 16 мингдан зиёд фуқароларни реабилитация қилиш ҳақидаги қарор бугунги куннинг талабига амалий жавоб бўлди. Ҳозирда улар одатий ҳаёт тарзига қайтиб, мамла- кат ривожига ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Ўзбек халқининг бой илмий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида Самарқандда Имом ал-Бухорий халқаро тадқиқот маркази ҳамда Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилди. Шунингдек, “O‘zbekiston” телерадиоканалида “Ҳидоят сари” студияси ва Тошкент ислом универ- ситетининг “Зиё медиа маркази” фаолияти йўлга қўйилди.
“Жамиятимизда ҳукм сураётган ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада ривожлантириш, қайси мил-
лат, дин ва эътиқодга мансублигидан қатъи назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқларни таъминлаш эътиборимиз марказида бўлади. Уларнинг ўртасига нифоқ соладиган экстремистик ва радикал ғояларни тарқатишга Ўзбекистонда мутлақо йўл қўйилмайди“.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish