7 – мавзу: хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, Ўзаро манфаатли ва амалий



Download 1,17 Mb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#258135
  1   2   3   4   5
Bog'liq
7 – МАВЗУ ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО


81
7 – МАВЗУ: ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО
ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ЧУҚУР ЎЙЛАНГАН, ЎЗАРО МАНФААТЛИ ВА АМАЛИЙ
ТАШҚИ СИЁСАТ
81
Режа:
1. Ўзбекистон Республикасининг конститутциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яҳлитлигини муҳофаза қилиш.
2. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш
3. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш.
82
Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағри-
кенгликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
2017 йил мамлакатимизда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш соҳаларидаги фаолиятни мустаҳкамлашда ҳам ўта самарали бўлди.
83
“Биз ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятимизни аввало халқимиз, Ватанимиз манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда амалга оширамиз. Бу сиёсатнинг асосини тинчликпарварлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, юзага келадиган зиддият ва қарама-қаршиликларни фақат тинч, сиёсий йўл билан ҳал этиш ташкил этади. Биз бундан буён ҳам узоқ-яқиндаги барча хори- жий мамлакатлар, жаҳон ҳамжамияти билан самарали ҳамкорлигимизни давом эттирамиз. Бу борада очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат олиб бориш тамойилига содиқ қоламиз“.
Ш.М. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
“Армия ва халқ бирлиги” тамойилига таяниб, республика мактабларидан тортиб олий ҳарбий таълим муассасаларигача ўзига хос ноёб ‒ узлуксиз ҳарбий-ватанпарварлик таълимининг яхлит тизими яратилди.
Янги Қуролли Кучлар Академияси шакллантирилди, ҳарбий билим юртлари фаолияти такомил- лаштирилди, айрим лицей ва коллежларда йигитларни олий ҳарбий билим муассасаларига тайёрлаш бўйича ихтисослик жорий қилинди, Қуролли Кучлар тизимида Ёшлар иттифоқи бирламчи бўлинмалари тузилди.
Миллий мудофаа-саноат мажмуаси шакллантирилди. Бу ишда биринчи қадам сифатида республи- канинг барча ихтисослаштирилган корхоналарини бирлаштирган Мудофаа саноати давлат қўмитаси тузилди. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ҳарбий ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган саноат қувватлари яратиш чоралари кўрилди.
Ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ва Қуролли Кучлар пенсионерларининг ижтимой ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилди. Уй-жой қурилиши дастури доирасида 1 200 нафар ҳарбий хизматчи оила- лари учун 56 та уй бунёд этилди.
Давлат чегарасини муҳофаза қилиш ва қуриқлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс ташкилий-амалий чоралар амалга оширилди.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish