11- Маъруза: Сизот сувлари, уларнинг режими, баланси ва критик чуқурлиги.
Режа:
Тупроқ сувлари: сизот, ер ости сувлар (босимли ва босимсиз) артезиан сувлари. Сизот сувлар режими ва унга таъсир этувчи шароитлар. Сизот сувларининг тупроқнинг сув ва туз режимига ва экинлар ҳосилдорлигига таъсири.
Сизот сувларининг мақбул чуқурликлари ва уларни белгиловчи омиллар. Сизот сувларнинг критик чуқурликларини белгиловчи омиллар.
Сизот сувлар мувозанати (баланси) ва уни ҳисоблаш формуласи.
Сизот сувлари ва туз мувозанати, уларни ҳисоблаш формуласи, унинг натижаларининг (ижобий, салбий, тенглик) аҳамияти.
Таянч иборалар: сизот, ер ости сувлар (босимли ва босимсиз) артезиан сувлари, сув ва туз режими, туз мувозанати, критик чуқурликлар
СИЗОТ ВА ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Сизот сув ва ер ости (артезиан) сувларидан сув таъминоги, суғориш ва шўр ювиш мақсадида фойдаланишнинг катта сув хўжалик ҳамда мелиоратив аҳамияти бор. Юқорида айтилган сувлардан фойдаланишнинг сув хўжалига жиҳатидан қуйидаги афзалликлари бор: сув ресурслари ҳамда суғориладиган ер майдонлари ҳам кўпаяди; бу сувлардан фойдаланишда магистрал, тақсимлаш ва кенг тармоқли суғориш шохобчалари ҳамда кўплаб гидротехник иншоотлар қуриш талаб қилинмайди. Суғориш тармоқларининг салт қисми унча узун бўлмаганлигидан ундан сувнинг фильтрацияга исроф бўлиши кам, фойдали иш коэффициенти ва суғориш қобилияти катта бўлади; сувда муаллақ заррачалар жуда кам ва минераллашганлигидан каналларни деярли лойқа босмайди ва ёввойи ўтлар жуда кам ўсади, натижада уларни эксплуатация қилиш харажатлари камаяди.
Мелиоратив жиҳатдан ҳам сувлардан фойдаланишнинг яхши томонлари кўп: дарёдан ирригация системаларига сув олиш камаяди, натижада сувнинг фильтрацияга сарфланиши камаяди ва сизот сув сатҳи пасаяди; зовур сувидан фойдаланилганда коллектор ва зовурдаги сув сатҳи пасаяди, натижада уларнинг иш чуқурлига ва самарали таъсири зўраяди.
Муайян минераллашган ва муайян тупроқ-мелиоратив шароитларида бу сувлар кўпинча тупроққа ва экинларга ҳеч қандай зарар етказмайди.
Тузга чидамли экинлар (оқ жўхори, лавлаги), тузга унча чидамли бўлмаган экинлар (беда, нўхат, маккажўхори ва бошқалар) анча минераллашган сувлар билан суғорилганда ҳам зарар етказмаслиги мумкин. Сувда қанча кўп туз бўлса, у суғориш учун шунча яроқсиз бўлади. Айниқса, таркибида заҳарли хлор ионлари тузлари бўлган сув билан экин суғормаслик керак. Сувнинг таркибида Na катиони кўп бўлганда ҳам ундан фойдаланиш тавсия этилмайди, чунки унинг таъсирида тупроқ шўртобли бўлиб қолиши мумкин. Сода билан шўрланган сувлар суғоришга яроқсиз ҳисобланади.
Сувда тузларнинг рухсат этиладиган миқдори тузларнииг сув-физик хоссасига ва суғориладиган майдоннинг мелиоратив шароитига ҳам боғлиқ. Агар тупроқ анча сув ўтказувчан ва яхши зовурлаштирилган сизот сув сатҳи ва сув тўсар қатлам жуда чуқур жойлашган бўлса, анча минераллашган сув билан ҳам экин суғориш мумкин.
Суғориш нормаси тупроқ ҳисобий қатламидаги намлик дефицитидан ошмаслиги керак, чунки тупроқнинг илдиз тарқалган зонасида аста-секин шўр йиғила бошлаши ва тупроқ анча шўрланиб қолиши мумкин.
А.Н.Костяков маълумотларига кўра ўсимлик ва тупроқ учун рухсат этиладиган суғориш сувидаги эрувчан тузларнинг миқдори 0,10 дан 0,15% (ёки 1,0 дан 1,5 г/л гача) дир. Шундай концентрациядаги сув билан суғорганда ҳам эҳтиёт бўлиш керак, чунки 1 литр сувда 1 грамм туз бўлганидан ҳар 1000 м3 сув билан 1000 кг туз тупроққа қўшилади. Сувда эрувчи тузлар 0,15 дан 0,3% (3 г/л) гача бўлганда, тузнинг химиявий таркибини анализ қилиш керак, чунки турли тузлар тупроқ ва ўсимликларга турлича таъсир қилади.
Шундай қилиб, чучук ариқ суви етишмаганда ғўза ва бошқа экинларни минераллашган сув билан суғорилса ҳам бўлади. Экинлардан юқори ҳосил олиш ва тупроқнинг шўрланиб қолмаслиги назарда тутилса бас. Мавжуд далиллардан ва юқорида айтиб ўтилган талабларни ҳисобга олганда қуйидагича минераллашган сув билан ғўзани суғориш (25-30 ц/га ҳосил олиш мўлжалланганда) мумкин (36-жадвал).
Агар сувнинг таркибидаги тузлар рухсат этиладиган даражадан кўп бўлса, унда ариқ сувини чучук сув қўшиш йўли билан яроқли ҳолга келтириш мумкин.
Кўпгина районларда экин суғориш учун сув омборлари ва кўллардан кўп сув олиш мумкин. Шунингдек, коллектор-зовур сувларидан кенг кўламда фойдаланиш имкониятлари ҳам бор.
Сизот сувлар қўшимча муҳим суғориш манбаи ҳисобланади. Бу сунлар очиқ траншеялардан, қудуқлардан тортиш йўли билан, шунингдек, булоқ ва коризлардан олиниши мумкин.
Кориз - сизот сувни йиғиб ер юзига чиқариш учун қилинган ер ости галереясидир. Кориз: а) бир ёки бир неча сув йиғиш галереяси; б) магистрал канал; в) кузатиш-шамоллатиш қудуқлари; г) чиқариш қисми ёки лабдан иборат, ер усти сувлари етишмайдиган районларда, Масалан, Туркманистон ва Озарбайжоннинг ғарбий районларида кориздан кенг фойдаланилади.
Сизот суви чучук ёки кучсиз минераллашган ерларда муайян шароитларда суғориш даврида коллектор зовурларни бўғиб қўйиш йўли билан тупроқни остидан суғориш (субирригация) мумкин. Коллектор-зовурлар бўғиб қўйилганда сув сатҳи ўсимлик илдизларигача кўтарилади.
Артезиан сувларидан сув таъминоти ва суғоришда фойдаланиш мумкин. Муайян шароитда шўрланган ерларни ювишда минераллашган сувлардан фойдаланса бўлади. Чунки ҳар қандай шўр ювишда, шу жумладан, фақат чучук (ариқ) сувидан фойдаланганда ҳам маълум даражада чучук сув ёки унча минераллашмаган сув билан ювилсада, пастки қатламлари турли концентрацияли тузли эритмаларда ювилади.
36-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |