даврида бактериялар озиқ муҳитга мослашади. Озиқ муҳитнинг рН и ёки
унинг таркиби организм учун қулай бўлмаса, унда лаг-фаза узоқ давом
этади. Булардан ташқари, бактериялар ҳужайраси бўлинишга тайёр
бўлмаслиги ёки захира озиқ моддалар етарли бўлмаслиги,
энергия
етишмаслиги натижасида ҳам лаг-фаза даври чўзилиб кетади. Қулай
шароитда лаг-фаза жуда тез ўтади:
1. Лаг-фаза даврида ҳужайраларда нуклеин кислоталар миқдори
кўпаяди, бу эса кўплаб оқсил синтезланишига олиб келади. Ҳужайралар
сувга тўйинади, ферментларнипг активлиги ортади, буни И. Л.
Работнова ва бошқалар аниклаганлар.
2. Лаг-фазадан сўнг экспоненциал фаза бошланади, бу фазада ҳали
моддалар алмашинувида заҳарли моддалар ҳосил бўлмаган бўлиб,
бактериялар тезлик билан кўпаяди.
3. Ўсишни секинлаштирувчи фаза. Бу фазада энди озиқ моддалар
камаяди ва моддадар алмашинуви натижасида заҳарли моддалар
тўпланади, бу эса ҳужайраларнинг кўпайишига тўсқинлик қила
бошлайди ва ҳатто ҳужайралар нобуд бўлади.
4. Стационар фаза. Бу фазада янги ҳосил бўлаётган ва
нобуд
бўлаётган ҳужайралар сони тенг бўлади.
5. Ҳужайраларнинг нобуд бўлиш фазаси. Бу фазада ферментлар
нобуд бўлган ҳужайраларни эритиб юборади.
Вақт, соат
Микроорганизмларнинг ривожланиш фазалари
Ҳ
уж
ай
ра
ла
р
сон
ин
ин
г
лог
ари
ф
м
и
Микробиологиянинг ривожланиши кейинги вақтда бу фазаларнинг
янада аниқлаштирди (Мишустин, 1987) ва қуйидаги ривожланиш
фазаларига бўлиб ўрганила бошланди (29-расм).
1.Бошланғич (стационар) фаза – микроорганизмнинг озиқ муҳитга
тушгандан бошлаб, 1-2 соат давом этади. Бу фазада ҳужайра сони
ортмайди.
2. Лаг фаза – кўпайишнинг тутилиши (тормозланиши). Бу фазада
бактериялар интенсив ўсади, аммо уларнинг бўлиниши жуда кам бўлади.
Бу икки фазани бактерия популяцияси ривожланишининг муҳитга
мослашув фазаси деса бўлади.
3.Логарифмик фаза – экспоненциал кўпайиш фазаси. Кўпайиш
катта
тезликда кетади, ҳужайралар сони геометрик прогрессия бўйича
ортади.
4.Манфий тезланиш фазаси – ҳужайралар камроқ фаол бўлади,
генерация вақти чўзилади, чунки озиқа камаяди, заҳарли моддалар ҳосил
бўлади, натижада кўпайиш сусаяди, баъзи ҳужайралар ўлади ҳам.
5.Стационар
фаза – ҳосил бўладиган ҳужайралар сони
ўладиганлари сони билан тенглашади. Шунинг учун тирик ҳужайралар
сони маълум вақт давомида бир хил даражада туради. Тирик ва ўлган
ҳужайралар сони секин - аста кўпаяди. Бу фаза яна бошқача "максимал
стационар" фаза деб ҳам аталади, чунки ҳужайралар сони максимумга
етади.
6 - фазада ўлган ҳужайралар сони кўпаяди,
7- фаза - ҳужайраларнинг логарифмик ўлим фазаси деб номланиб,
ўлиш доимий тезликда давом этади.
6–8-ўлим фазаси. Бу фазаларда ўлувчи ҳужайралар сони кўпаювчи
ҳужайралар сонидан кўп бўлади. 6-фазада ўлган ҳужайралар сони ошади.
7-фаза ҳужайраларнинг логарифмик ўлиши бўлиб, бунда ҳужайралар
доимий тезликда ўлиб туради.
8 - фазада ҳужайраларнинг ўлиши аста-секин камаяди. Бактерия
популяциясининг охирги уч фазасида (6-8 фазалар) ўлиши озиқа
муҳитининг физик-кимёвий хусусиятларини ва бошқа
сабабларни
бактерия ҳужайраси учун ноқулай томонга ўзгариши билан боғлиқ.
Бактерия учун ноқулай шароит юзага келади. Ҳужайралар шундай
тезликда ўладики охири ҳаммаси қирилиб кетади.
Микроорганизмларни биз кўриб ўтган ёпиқ идишда кўпайишида
микроорганизмлар доимо ўзгариб турувчи шароитда бўладилар (яъни
озиқа муҳити узлуксиз оқиб турмайди, балки ёпиқ идишда бўлади).
Бактерияларнинг ривожланиш циклида бир неча босқични кўриш
мумкин. Масалан, пичан таёқчаси Bac.subtilis ёш вақтида перетрихиал
типда хивчинланган ва серҳаракат бўлса,
кейин хивчинларини ташлаб,
тез кўпая бошлайди ва узун занжирга айланади. Занжирдаги ҳужайралар
колониясини шилимшиқ «зооглея» ўраб туради. Сўнгра ҳар бир ҳужайра
ичида споралар ҳосил бўла бошлайди, кейин ҳужайра пўсти эрийди ва
споралар очилиб қолади. Спора қулай шароитга тушиб қолса, қайтадан
ҳаракатчан бацилла ўсиб чиқади. Бундан ташқари бундай ривожланиш
шаклини ипсимон бактерия — Сladotrix dichotoma да ҳам
кузатиш
мумкин.
Бундан ташқари бактерияларни кўпайтиришнинг озиқа мухитини
Do'stlaringiz bilan baham: