7- маъруза: Эмоционал хотира ва спорт фаолияти Режа



Download 26,54 Kb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi26,54 Kb.
#51981
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
согломлаштирувчи югуришнинг психологик характеристикаси. эмоционал хотира ва спорт фаолияти


7- Маъруза: Эмоционал хотира ва спорт фаолияти
Режа:
1.Эмоционал хотира ҳақида умумий тушунча
2. Стресс ҳолати унинг инсон хотирасига таъсири.
3. Кўриш, эшитиш хотираси ваунинг спорт фаолиятидаги аҳамияти.

Инсон ҳис қилган барча нарса ва ҳодисалар изсиз ёўқолмайди. Улар маълум миқдорда хотирада сақлаб қолинади, мустаҳкамланиб ва керак бўлганда қайта эсга туширилади. Одамда тасаввурларнинг мавжудлиги бизнинг идрокимиз мия пўцлоқида қандайдир излар қолдирилишидан, улар маълум вақт давомида мияда сақланиб туришидан далолат беради. Ўтмиш тажрибамизда нимаики ҳодиса юз берган бўлса, шуни эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва кейинчалик эсга тушириши ёки таниш хотира деб айтилади. Агар одамлар ўзларининг ўтишиш тажрибаларини эсда сақлай олмаса ва қайта тиклаш қобилиятига эга бўлмаса билимларни эгаллашнинг ҳар қандай имкониятидан маҳрум этилган ва уларнинг ақли даражасида қолаверган бўлар эди. Шу сабабдан ҳам ҳар бир одамнинг вазифаси ўз хотирасини бойитишдан иборатдир. Эсда олиб қолиш жараёнида одамда бир нарса ёки ҳодиса билан бошқа нарса ёки ҳодиса ўртасида ўзаро алоқа боқланади. Масалан, биз янги топишган кишининг исмини эсда қолдиришда бу исимни ҳамма мазкур киши билан унинг ташқи қиёфаси ва бошқа хусусиятлари билан боқлаймиз. Маълум бир тарихий фактни ўзлаштиришда уни бошқа тарихий ҳодисалар билан боқлаймиз, унинг маълум бир даврга тааллуқли эканини аниқлаймиз. Шундай қилиб эсда қолдириш - бирон бир янги нарсани илгаридан одам онгида мавжуд бўлган бошқа нарса билан боқлашдан иборат.


Хотирани тажриба асосида психология асосида тадқиқ этиш, Х1Х асрнинг 80-йилларига тўқри келади. 1885 йилда немис психологи Эббингоус хотирлаб қолиш жараёнлари ҳақида китобини яратади.
ХХ асрнинг 30-йилларида Россия психологлари Л.С.Вигодский, А.Н.Леонтъев, А.Н.Занков, Т.И.Зинчинко кабилар хотиранинг турли жиҳатларини ўрганадилар.
Сеченов И.Н. хотирани ҳайвон ва инсон тузилишини энг муҳим мўъжизаси деб бежиз айтмаган. Ташқи ва ички кузгатувчиларларнинг таъсири туфайли мияда қўзқалишлар вужудга келади. Уларнинг излар ёўқолиб кетмайди. Натижада нерв қўзқалишлар осон ва тез боради. Қўзқолишлар такрорланиб турилса нерв боқланишлар сақланади. Акс ҳолда нерв боқланишлар узилади. Материаллар унитилади. Ярим шарлар пўцлоқида боқланишларнинг тез ҳосил бўлиши, пухта боқланиш миянинг таъсирига реакция қилиш ҳамда илгари юз берган қўзқалишлар “узларини сақлаб қолиш қобилиятига боқлиқдир. 4. Хотира қуйидаги психик жараёнлардан иборат: эсда олиб қолиши, эсда сақлаб қолиши, таниш, эсга туширишдан хотира жараёни эсда олиб қолишдан бошланади. Бунинг физиологик асоси катта ярим шарлардаги вужудга келган вазиятли нерв боқлиқликдир. Биз кўп нарсаларни ихтиёрсиз ҳолда эсда олиб қоламиз. Бу ихтиёрсиз эсда олиб қолиш дейилади. Кишининг ҳис – туйқулари билан боқлиқ бўлган ҳодисалар ҳам яхши эсда олиб қолинади. Эсда олиб қолишнинг ихтиёрий тури ҳам бўлиб, киши эсда олиб қолишга ўзини - узи мажбур қилади. Бунингсиз мия кўпгина ва малакага эришиб бўлмайди. Эсда олиб қолишнинг механик ва маъносига тушуниб эсда олиб қолиш хиллари бор. Маъносиз тушуниб эсда олиб қолишда тафаккур протсессларнинг аҳамияти катта. Илгари эсда олиб қолинган ташқи билан материал билан янги материал боқланади. Мисол, теоремани исботини эсда олиб қолиш мумкин. Фақат такрорлаш билан эсда қолиш механик эсда олиб қолиш дейилади.
Бунда ноаниқ бўлган билан материал қуруқ ёд олинади. Бунда ўзгарган материал тез унитилади. Маъносига тушуниб эсда олиб қолиш механик равишда эсда олиб қолишга нисбатан анча пухтадир.
Хотира жараёнларига эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унитиш жараёнлари киради.
Эсда олиб қолиш - қабул қилинаётган предмет ва ҳодисаларни тасаввурлар сифатида қобул қилишдир. Эсда олиб қолиш – хотира материали бўлиб, қайта эсга тушириш хотира мазмунидир. Эсда олиб қолиш механик ва мантиқий, ихтиёрий, ихтиёрсиз бўлади.
Эсда олиб қолинган материални сақлаш – хотира жараёни бўлиб унда онг харакати юзага келади. Хотирада инсон томонидан қабул қилинган барча нарса қолади ва маълум миқдори эсдан чиқади.
Қайта эсга тушириш эсда олиб қолинган материални актуаллаштириш бўлиб, у узоқ муддатли хотирадан оператив хотирага ўтади. Эсга тушириш таниш ёки хотирлаш, ихтиёрий ёки ихтиёрсиз бўлиши мумкин.
Таниш – бу қайта кўрганда эсга тушириш бўлиб, у қайта объектни идрок этиш натижасида юзага келади.
Хотирлаш - қайта идрок этишсиз эсга туширишдир. У ихтиёрсиз (ассоциациялар асосида) ва ихтиёрий бўлади.
Эсдан чиқариш - қайта эсга туширишдаги қийинчиликлар бўлиб, у таъсир изларини ёўқотиш натижасида юз беради.
Эсдан чиқариш тўла, қисман, узоқ муддатли ва қисқа муддатли бўлади.
Эсда чиқаришда тормозланиш юзага келиши мумкин ва икки хил кўринишга эга:
Проактив тормозланиш – олдинги фаолиятни кейинги ёд олиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши.
Ретроактив тормозланиш – вақт боқлиқлигини юзага келиш туфайли хотирада тормозланиш юзага келади (Масалан: тарих дарсидан сўнг, адабиёт дарси таъсирида).
Ўзлаштирилган материал хотирасида сақланиши учун уни такрорлаб туриш керак. Эсда сақлаш жараёнида ижтимоий ҳодисалар кузатилиши мумкин. Материал орадан оз вақт ўтиши билан эмас, балки бир қанча вақтдан кейин эсга тушади, бу вақтда материал мия пўцлоқида мустаҳкамланади. Кейинги бажарилган ва аввалгидан ишдан мураккаб, киши актив ҳаракат қилса олдинги вазифалар мия пўци изларини ёўқолади. Биз ҳеч нарсани унутмасак миямиз кераксиз информатсиялар билан тўлади, янги алоқа ва боқланишлар содир бўлмай қолади.
Унутиш биз учун қимматли бўлган нарсаларни сақлаш имконини беради. Биз эсда олиб қолган барча нарсалар беихтиёрий ҳолда эсга тушади. Бу ихтиёрсиз эсга туширилиши дейилади. Биз баъзи нарсаларни қийинчилик билан эсга туширамиз, бу ихтиёрий эсга тушириш дейилади. Таниб олиш эсга туширишнинг алоҳида формасидир. Мисол: кўчада кетаяпмиз, қаршимиздан келаётган одамни қаердадир кўрганмиз, у сўрашганидан кейин, уни овозидан таниймиз. Таниб олиш ҳам ихтиёрий ва ихтиёрсиз бўлади. Таниб олиш эсга туширишга нисбатан осонроқ кечади. Чунки таниб олиш такрор идрок қилишга асосланади. Шунинг учун эсга туширишда таниб олишдан фойдаланамиз. Мисол: бизга керакли бўлган исмини эслаш учун бир қанча исмларни хаёлимиздан ўтказамиз ва топиб оламиз.

Download 26,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish