6-мавзу:Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси – миллий тарақҚиёт асоси режа


Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш



Download 51,21 Kb.
bet12/13
Sana22.02.2022
Hajmi51,21 Kb.
#104782
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
6 мавзу мг 3к

4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш:
жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб этиш;
ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш;
ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёш оилалар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, таълим муассасалари, ёшлар ва бошқа ташкилотларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш.
V.Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар.
5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар:
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб қаршилик кўрсатиш;
фуқаролик, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш;
давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш;
атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш;
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш.
5.2. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар:
давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрни ва ролини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига холис ахборот етказиш;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал этиш.
Ҳаётбахш ислоҳотларнинг янги босқичида ижтимоий соҳа ва иқтисодий ислоҳотларни янада ривожлантириш давлатимиз раҳбарининг доимий диққат марказида бўлиб келаётган йўналишлардан бири саналади.
Бу ўринда “Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилаётгани келажакда ушбу йўналишлардаги ишларга талаб кескин ортиши, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид ислоҳотлар бардавом бўлишидан далолатдир.
Айниқса, аҳолини иш билан таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, иқтисодиёт ва саноқт тармоқларида муқим янги иш ўринлари яратиш, шу орқали аҳолининг реал даромадлари ва фаровонлигини босқичма босқич ошириш, арзон уй-жойлар қуриш, соғлиқни сақлаш, таълим ва фан тизимларини тубдан такомиллаштириш борасидаги аниқ мақсад-вазифалар белгилаб берилмоқда.
Концептуал характерга эга бўлган мазкур ҳужжатнинг иккинчи йўналиши, яъни қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.
Бунда фуқаролик жамиятида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этадиган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатишни такомиллаштиришга йўналтирилган қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш вазифаси акс этган. Гап шундаки, бу йўналишда белгиланган тадбирларнинг аксарияти қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш тарзида ижро этилиб, маҳаллий ҳокимият органлари, жумладан, ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини такомиллаштиришга ҳамда бугунги кунгача ҳам ишлаб чиқилмаган давлат хизматчилари фаолиятини тартибга солувчи махсус қонун қабул қилишдек давлат хизмати ўташнинг ҳуқуқий асосларини яратишни назарда тутади. Демак, бу қонун ижодкорлиги билан боғлиқ. Бу вазифани амалга ошириш Парламент аъзоларидан катта масъулият талаб этади.
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар миллий ва умуминсоний негизига асосланган бўлиб, уларда миллий ғоянинг асосий тамойиллари билан муштаракликни кузатиш мумкин.
Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи йўналишида давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлис ролини кучайтириш, қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан яхшилаш, сиёсий партиялар ролини оширишга доир устувор вазифалар кўзда тутилгани фуқаролар манфаатларини таъминлашга қаратилган қонунлар қабул қилинишида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу тарихий ҳужжат орқали давлат хизматини ислоҳ қилиш, иқтисодиётда давлат бошқарувини камайтириш, давлат ва хусусий секторлар ҳамкорлиги замонавий шаклларини, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш бўйича ҳам муҳим чора-тадбирлар рўёбга чиқарилишини алоҳида эътироф этиш жоиз. Булар пировардида давлат идоралари ҳамда халқимиз ўртасида мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилади ва юртдошларимизга муносиб турмуш шароити яратилишини кафолатлайди ҳамда ушбу устувор йўналишда белгиланган вазифаларнинг миллий ғоянинг эл юрт манфаатларининг ҳамма нарсадан устуворлиги тамойили билан уйғунлигини амалда исботлайди.
Ҳаракатлар стратегиясида суд-ҳуқуқ ислоҳотларини бугунги кун талаби даражасида чуқурлаштириш билан боғлиқ вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилгани диққатга сазовор. Унга кўра, қарорлар қабул қилишда судлар мустақиллигини таъминлайдиган Олий суд кенгаши тузилади ҳамда профессионал судьялар корпусини шакллантириш, судьялар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялашга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.
Маъмурий судларни, хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судларини тузиш, судья ёрдамчиси лавозимини таъсис этиш орқали судларни келгусида ихтисослаштириш ҳамда уларнинг девонини мустаҳкамлаш чоралари ҳам кўрилади.
Бундан ташқари, процессуал қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, қуйи инстанция судларининг камчиликларини мустақил бартараф этиш ва узил-кесил қарор қабул қилиш юзасидан юқори суд инстанцияларининг ваколатларини кенгайтириш режалаштирилганки, бу сансалорликларга ҳамда ишларнинг кўриб чиқилиши судлар томонидан асоссиз чўзиб юборилишига барҳам беради.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича ички ишлар органларининг фаолиятини тубдан такомиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Download 51,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish