6-мавзу:Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси – миллий тарақҚиёт асоси режа



Download 51,21 Kb.
bet13/13
Sana22.02.2022
Hajmi51,21 Kb.
#104782
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
6 мавзу мг 3к

Қолаверса, 2018 - 2021 йилларда жиноят ҳамда жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилади.
Бу саъй-ҳаракатлар судларнинг чинакамига мустақиллигини таъминлаш, умуман, ҳуқуқ-тартибот органларини такомиллаштириш орқали инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш имконини беради. Ўз ўрнида мазкур устувор йўналишда кўзда тутилган мақсадлар миллий ғоянинг қонун устуворлигини таъминлаш тамойилидан кўзда тутиладиган мақсадлар билан нақадар муштараклигини кўриш мумкин.
Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни янада ривожлантириш ҳамда либераллаштиришга оид белгиланган чора-тадбирлар рўёбга чиқарилиши, ўз навбатида, мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, пировардида аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим ўрин тутади. Чунончи, иқтисодиётнинг очиқлиги ва рақобатдошлигини ошириш, иқтисодий мустақилликни кучайтириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш, молия-банк соҳасини тубдан ислоҳ этиш, ташқи иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга эътибор қаратилгани диққатга молик.
Бутун халқимиз, айниқса, унинг энг фаол қатламига айланиб бораётган тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш борасида белгиланган вазифалар, шубҳасиз, оилалар фаровонлигини таъминлаш билан бирга, юртимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, ушбу ҳужжатда маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш, хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ҳамда механизмларини жорий қилиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш билан боғлиқ вазифалар акс этгани муҳим жиҳатлардан бири бўлиб, унинг ижросини таъминлаш ҳар биримиздан катта масъулият талаб қилади. Албатта, бунда ижтимоий шериклик муносабатларидан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Булар мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш орқали миллий ғоянинг асосий тушунчаларидан бири бўлган халқ фаровонлигини амалда таъминлаш имконини беради ҳамда халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб, бахтли-саодатли умр кечириши учун мустаҳкам замин яратади.
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ижтимоий соҳани ривожлантиришга оид чора-тадбирлар аҳоли бандлигини кафолатлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини сақлаш, аҳолининг муҳтож қатламига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам сифатини яхшилаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини оширишда муҳим ўрин тутади.
Шунингдек, оналик ҳамда болаликни муҳофаза этиш, кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, аҳолига тиббий ҳамда ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган дастлабки бўғин –тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилади. Аҳоли ҳамда тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш каби ҳаётий зарур масалаларга ечим топиладики, бу халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда айни муддаодир.
Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли, айниқса, аёллар, ёшлар бандлигини таъминлаш, шу мақсадда тадбиркорлик, оилавий бизнес ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш, аёллар ва қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида жисмоний тарбия ҳамда спортни оммалаштириш, шунингдек, кексалар, ўзгалар парваришига муҳтож, уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ долзарб чора-тадбирлар ҳам қамраб олинган. Ўз навбатида, биз, халқ вакиллари Стратегияда кўзда тутилган мақсад ҳамда вазифаларни аҳоли кенг қатламига етказишимиз, унинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтиришимиз зарур.
Download 51,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish