Ўзбекистонда 10000 га яқин ўзини ўзи бошқариш органи фаолият кўрсатмоқда, шундан 8275 та маҳалла, 1301 та қишлоқ, 154 та шаҳарча ва 155 та овул фуқаролар йиғинидир. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фаоллари қонунчилик белгилаб берган ваколатлардан келиб чиқиб, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тузилган комиссиялар ёрдамида аҳолини ижтимоий-сиёсий ҳаётга жалб қилиш, маънавий-ахлоқий тарбияни кучайтириш, оилаларда қулай муҳитни сақлаб қолиш, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронларга моддий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқда, бошқа бир қанча тадбирларни ташкил этмоқда. - Ўзбекистонда 10000 га яқин ўзини ўзи бошқариш органи фаолият кўрсатмоқда, шундан 8275 та маҳалла, 1301 та қишлоқ, 154 та шаҳарча ва 155 та овул фуқаролар йиғинидир. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фаоллари қонунчилик белгилаб берган ваколатлардан келиб чиқиб, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тузилган комиссиялар ёрдамида аҳолини ижтимоий-сиёсий ҳаётга жалб қилиш, маънавий-ахлоқий тарбияни кучайтириш, оилаларда қулай муҳитни сақлаб қолиш, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронларга моддий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқда, бошқа бир қанча тадбирларни ташкил этмоқда.
Ўтган давр мобайнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари таркибида бир қатор тузилмавий ўзгартишлар киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллабқувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида 2004 йилнинг 1 июлидан бошлаб фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 апрелдаги қарори асосида фуқаролар йиғинларида “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари фаолиятининг йўлга қўйилиши ҳудудларда осойишталикни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда катта аҳамият касб этмоқда. Хусусан, ҳозирда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларида ташкил этилган ушбу жамоатчилик тузилмалари сафига 50 мингдан ортиқ посбонлар жалб этилган. - Ўтган давр мобайнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари таркибида бир қатор тузилмавий ўзгартишлар киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллабқувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида 2004 йилнинг 1 июлидан бошлаб фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 апрелдаги қарори асосида фуқаролар йиғинларида “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари фаолиятининг йўлга қўйилиши ҳудудларда осойишталикни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда катта аҳамият касб этмоқда. Хусусан, ҳозирда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларида ташкил этилган ушбу жамоатчилик тузилмалари сафига 50 мингдан ортиқ посбонлар жалб этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |