6-мавзу: Ўзбекистон республикасида виждон эркинлигининг ташкилий кафолатлари



Download 364,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana24.02.2022
Hajmi364,36 Kb.
#226838
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-мавзу

Бешинчидан, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар жамиятда 
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятининг шаклланиши ҳамда 
ривожланишида муҳим рол ўйнайди. 
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ишларининг самарали 
бўлиши, биринчи навбатда, уларнинг мустақил иш юритишларига боғлиқ 
бўлади. Инсон ҳуқуқи бўйича миллий институтларнинг мустақиллиги уларга 
бошқа давлат идораларидан фарқли ўлароқ кенг жамоатчилик орасига кириб 
бориш имкониятларини беради. Бироқ бу имкониятлар уларнинг мутлоқ 
мустақиллигини эмас, балки нисбий мустақиллигини билдиради. Чунки 


инсон ҳуқуқлари институтлари ҳам бошқа барча давлат ва ноҳукумат 
ташкилотлар сингари Конституция ва қонунлар доирасида ҳаракат қилади, 
парламент ёки ижро ҳокимиятига ҳисоб беради, маърузалар тайёрлайди 
ҳамда молиявий ҳисоб беради. Бу йерда муҳими уларни ҳуқуқий ва сиёсий 
жиҳатдан мустақиллигини таъминлаш хусусида доимо ғамхўрлик қилиш 
керак. 
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ишларини амалга 
ошириш омилларидан яна бири - бу ишлаётган мутахассисларга уларнинг 
малакаси, обрў-эътиборларига ва иш услубларига боғлиқ бўлади. 
Миллий институтлар ўзларининг мустаҳкам ишланган ҳуқуқий асос-
ларига эга бўлишлари керак. Юридик меъёрларда ва уларнинг низомларида 
инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг фаолиятига тегишли ҳуқуқ 
ва бурчлар аниқ белгилаб қўйилган бўлиши керак. Жаҳон тажрибаси шуни 
кўрсатмоқдаки, улар жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини қабул 
қилиш ва шу аризалар асосида тушунтириш ишларини олиб бориш 
ҳуқуқларидан фойдаланадилар. 
Миллий институтлар кўпроқ ҳуқуққа эга бўлишлари керак. Кейинги-
йилларда Ўзбекистонда ташкил этилган инсон ҳуқуқларлари бўйича 
институтлар Латвиядаги инсон ҳуқуқлари бюроси, Австралия ва Ҳин-
дистондаги миллий комиссияларнинг ҳуқуқлари анча кенгайтирилди. 
Институт марказ, комиссия ва бюролар ҳамда фуқаролардан тушган 
аризаларни кўришдан ташқари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи 
ҳокимиятларга инсон ҳуқуқининг бузилиш ҳолларини тугатиш йўлларини 
кўрсатувчи таклифлар бермоқда. Улар мамлакатда инсон ҳуқуқларининг 
бузилмаслиги учун зарур бўлган тадбирий дастурларни ишлаб чиқадилар ва 
уларни тегишли давлат идоргаларига тақдим этадилар. 
Бундан ташқари, улар жамоатчилик асосида суруштирув ишларини ҳам 
олиб бормоқдалар. Хусусан, ёш болалар, уйсиз қолганлар, руҳий касаллар, 
жисмонан соғлом бўлмаган ногиронлар кўпроқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя 
этувчи миллий институтлар ёрдамига муҳтождирлар. 
Албатта, турли давлатларда у ёки бу сабабларга кўра инсон ҳуқуқлари 
бўйича миллий институтларнинг фаолиятлари турлича бўлади. Уларнинг 
ҳаммаси бир хилда фаолият кўрсатиши ёки бирдай ишлашларини талаб 
қилиш мумкин эмас. Улар фаолиятларининг турлича бўлиши давлатларнинг 
сиёсий тизимига, мамлакатда олиб борилаётган сиёсатга, иқтисодиётга ва 
бошқа омилларга боғлиқ. Инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши миллий 
институтларнинг мамлакатда сон жиҳатдан кўплиги билан эмас, балки 
уларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги фаолиятининг амалий 
натижалари билан белгиланади. 
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиялари, институтлари 
ўзларининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларига эга бўлишлари керак. Масалан, 
Ўзбекистонда, Австралияда, Ҳиндистонда, Латвияда ташкил этилган 
институтлар ўзларининг пухта ишланган ҳуқуқий асосларига эгадирлар. Улар 
конкрет қонунлар ва фармонлар асосида ташкил этилган бўлиб, бу 
қонунларда уларнинг вазифалари, ҳуқуқлари аниқ қилиб белгилаб қўйилган. 


Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятининг энг муҳим 
томонларидан яна бири, институт эшикларининг мурожаат қилаётган ҳар бир 
шахс учун доимо очиқ бўлишидир. Бошқача қилиб айтганда, ҳуқуқи поймол 
этилган шахс учун мурожаат қилиш осон бўлмоғи керак. Бундай институтлар 
халққа давлат идораларидан ҳам яқинроқ бўлиши, одамларнинг шикоятлари, 
аризаларини синчиклаб ўрганиши ва энг муҳими уларга ёрдам бериши лозим. 
Миллий институтларда ишни шундай ташкил этиш керакки, сансалорлик 
ҳоллари учрамасин. Уларнинг жойларда ўз вакиллари бўлиб, қишлоқ ва 
шаҳар аҳолиси билан жуда яқиндан алоқа қилиши зарур. Институтлар 
фаолиятида почта, телеграф, факс, электрон почталар хизмати имкониятлари 
ҳам катта аҳамиятга эга. 
Собиқ Иттифоқ тарқаб кетганидан кейин ҳозирги МДҲ давлатларида, шу 
жумладан, Ўзбекистонда ҳам инсон ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилишга 
катта эътибор берилмоқда. “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар 
бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, 
ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи 
назар, қонун олдида тенгдирлар" (Конституция, 18-модда). Конституция 
Ўзбекистон фуқароларининг сиёсий, иқтисодий ҳуқуқлари, эркинликлари ва 
бурчларини белгилаб берди. 
Кейинги-йилларда жаҳондаги кўплаб илғор мамлакатлар сингари 
мамлакатимизда ҳам инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланувчи 
миллий институтлар ташкил топди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис 
Вакили (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари Миллий Маркази шулар 
жумласидандир. Уларнинг барчасининг вазифаси инсон ҳуқуқ на 
эркинликларини ҳимоялашга қаратилган. 

Download 364,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish