3. Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлигини
кафолатларининг миллий институтлари
Виждон эркинлиги масаласига халқаро муносабатларда ҳам тобора кенг
аҳамият берилмоқда. Виждон эркинлигини ҳимоя этишга қаратилган кўплаб
Декларация, хартия ва битимлар қабул қилинган бўлиб, уларда инсон ва
унинг ҳақ-ҳуқуқларини қандай қилиб ҳимоя қилиш қоидалари, меъёрлари
мустаҳкамланган.
Тоталитар
тузум
ҳукмронлик
қилган-йилларда
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига тегишли бўлган халқаро ҳужжатлар ҳақида
деярли ҳеч нарса дейилмас эди.
Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат қурилишига ўтиш муносабати билан,
биринчи навбатда виждон эркинлиги масаласига алоҳида эътибор берилиб,
бу масала омма орасида кенг кўламда ўрганила бошланди. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримов, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари
ва эркинликларининг устунлигидан келиб чиқадиган халқаро миқёсда қабул
қилинган янги юридик тамойил вужудга келтирилганлигини ва унинг
аҳамиятини алоҳида қайд қилган эди. Бугунги қонунларимиз ана шу
тамойил, ривожланган мамлакатлар тажрибалари асосида халқаро ҳуқуқ
қоидалари талабига жавоб берадиган даражада қабул қилинмоқда. Шунинг
учун ҳам бугунги кунда виждон эркинлиги меъёрларининг пайдо бўлиши ва
ривожланиши тарихини ўрганиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Виждон эркинлигининг умумбашарий аҳамиятга молик масала
эканлигани асослашга доир ҳужжатлар дастлаб АҚШ Мустақиллик
Декларацияси (1776-йил) ва Франция Инсон ва фуқаролик Ҳуқуқлари
Декларацияси (1789-йил)да ўзининг аниқ ифодасини топган. Бу
Декларацияларда инсоннинг эркин фикр юритиши, виждон эркинлиги,
ихтиёрий равишда тинч йиғилишларда, уюшмаларда, давлат ишларида
иштирок этиши ва шахсга нисбатан зўрлик қилиш, тазйиқлар ўтказилишини
ман этиш каби ҳуқуқлар дунёда биринчи марта давлат сиёсати даражасида
ошкора эълон қилинди.
Виждон эркинлигига доир қонунлар ва уларнинг меъёрлари
такомиллашиб, дунёнинг кўпчилик мамлакатларида ҳукуматлар томонидан
адолатли ижтимоий сиёсат амалга оширила бошланди. Масалан, диний
эътиқодидан қатъий назар ишсизларга ёрдам кўрсатиш, касалларга,
ногиронларга тиббий хизмат кўрсатиш, кўп болали оилаларга ва кексаларга
нафақа тайинлаш шулар жумласидандир.
Виждон эркинлиги ва уни ҳимоя қилишга доир ишлар Иккинчи жаҳон
урушидан кейин кенг кўламда ривож топди. Олмония нацистлари томонидан
инсонга қарши олиб борилган қирғин уруши барча тинчликсевар инсонлар
томонидан кескин қораланди. Айбдор генераллар эса, халқаро суд томонидан
жазоландилар. Бу дунёда биринчи бор инсон ҳуқуқларини поймол
қилганларга қарши қонуннинг қўлланилиши эди. Кейинчалик Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти тузилишининг асосий сабабларидан бири ҳам инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қараталган ишларнинг яна бир амалдаги
натижаси бўлган эди. Бу ишда айниқса Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон
Декларациясининг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Декларация
барча давлатларга тегишли бўлган сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқи: яшаш
ҳуқуқи, эркинлик ва шахсий дахлсизлик (3-модда), қулчиликни тақиқлаш (4-
модда), одил судлов (6-10-модда), сиёсий бошпана ҳуқуқи (14-модда), мулк
ҳуқуқи (17-модда), эркин фикрлаш ҳуқуқи ва виждон эркинлиги (18-модда)
ва бошқа шулар сингари муҳим ҳуқуқларни қатъий қилиб белгилаб қўйди.
Оврупо мамлакатларида кейинчалик ҳар бир давлатда инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилишга доир алоҳида миллий институтлар ташкил топди. Улар турли
мамлакатларда турлича номланган. Аммо уларнинг мақсади, вазифаси
одамларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда беғараз ёрдам кўрсатишдир.
Миллий институтлар шакл жиҳатидан турлича кўринишда мавжуд
бўлади. Масалан, Омбудсман институти Данияда Парламент томонидан
сайланади, Франция ва Ирландияда президент томонидан тайинланади,
Нидер-ландияда эса парламентнинг қуйи палатаси томонидан сайланади,
Норвегияда парламент, Португалия, Испания, Шветсия, Ўзбекистонда ҳам
парламент томонидан сайланади. Бундан ташқари Белъгия, Канада, Дания,
Финляндия, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари марказлари ва комиссиялари
фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ташкил этилиш вақти ва номланиши турлича
бўлишига қарамасдан ҳаммасининг олдида ягона бир мақсад - инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш туради. Бундай марказ ва комиссиялар ўз
давлатлари парламентлари доирасида унинг ишига таклиф ва мулоҳазалар
тайёрлайдилар.
Демократик ҳуқуқий давлатлар Конституциялари ва жорий қонунларида
инсоннинг қадри, ҳуқуқи ва эркинлигини ҳимоя қилишга доир алоҳида боб
ва моддалар мавжуддир. Инсон ҳуқуқини таъминлаш, ҳимоя қилиш учун
давлатлар ўртасида битимлар, келишувлар, Декларациялар амал қилмоқда.
Халқаро майдонда БМТ ташкил этилиб унинг муассасалари, институтлари
фаолият кўрсатмоқда. Ва, ниҳоят, ҳар бир мамлакатда инсон ҳуқуқлари
масалалари билан шуғулланувчи миллий институтлар ташкил этилган бўлиб,
улар мамлакатда инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши муаммоларини
ўрганиш билан машғулдирлар.
Инсон ҳуқуқлари миллий институтларининг зарурлиги асосан
қуйидагилар билан белгиланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |