6-мавзу: режалаштириш ва прогнозлаш


Прогнозлаштириш усулларини танлаш



Download 198,5 Kb.
bet7/7
Sana21.02.2022
Hajmi198,5 Kb.
#59018
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-мавзу

4.Прогнозлаштириш усулларини танлаш

Башоратларни ишлаб чиқишда қуйидаги босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин: башоратлаш бўйича материалларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тузатиш; маҳсулот сифатини оширишнинг мавжуд тенденциялари ва муаммоларини таҳлил қилиш; таклиф қилинган мажмуали дастурлар доирасида башоратларни ишлаб чиқиш.


Башорат тузилмаси у ишлаб чиқиладиган муддат билан, шунингдек, энг аввало, уларни олдинги даврда ишлаб чиқилган даврдаги тенденцияларининг “ҳаётийлик муддати”га боғлиқ бўлган илмий-техник ривожланишнинг асосий йўналишлари билан шартлашган. Бу тенденциялар қанчалик барқарор тавсифга эга бўлса, башоратлаштириш горизонти ҳам шунчалик кенг бўлиши мумкин. Турли такрор ишлаб чиқиш жараёнлари оқимнинг турли тезлигига ва турли вақт жараёнига эга. Демак, асбобларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёни станок ва бошқа ускуналарни такрор ишлаб чиқариш циклидан қисқароқ, машинасозлик маҳсулотларининг тикланиш муддати қайсидир маънода меҳнат қуролларининг техник даражаси динамикаси ва бошқалар билан аниқланади. Башорат режадан илгариги хужжат ҳисобланади, шунинг учун ҳам уни амалиётга жорий этиш сифат кўрсаткичларини башоратлаш вариантларидан фойдаланиш асосида маҳсулот сифати ва самарадорлиги оширишнинг илмий асосланган мақбул режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш харажатларини билдиради.
Энг машҳур башорат қилиш усуллари қуйидагилар ҳисобланади:
1. Эксперт баҳолаш усуллари. У ёки бу соҳадаги мутахассис-экспертларнинг фикр ва мулоҳазаларини қайта ишлашга асосланади. Башорат қилишнинг эксперт баҳолаш усули интуитив ва таҳлилий усулларни ўз ичига олади. Интуитив усулга экспертларни жалб қилишга, амалда башорат қилиш объектини ривожлантириш жараёнларини аниқлаш хамда шахсий эрудиция ва туйғу воситасида келгусидаги ўзгаришни баҳолашга асосланган усуллар киради. Таҳлилий усулларга башорат қилиш объектини тадқиқ қилиш жараёни моделини мантиқан тахлил қилишга асосланган усуллари киради.
2. Экстрополяция усуллари. Экстрополяция усуллари турли кўрсаткичлар ва хусусиятларни башорат қилишда қўлланилади. Экстрополяция формалар ёки жараёнларнинг келгусидаги холати қонунлари, назариялари ҳамда тажрибасини кенг ёйишни тақозо қилади, яъни бу холда экстрополяция башорат қилиш амалга оширилаётган объектнинг илгариги ривожлантириш тенденцияларига таянади.
3.Иқтисодий башорат қилиш усули. Ушбу усулининг мазмуни шундан иборатки, корхонада юз берадиган ҳар қандай иқтисодий жараён ёки ҳодиса қисмларга ажратилади, ушбу қисмларда жараённинг бориши ва ривожланишига, шунингдек уларнинг бир-бирига таъсири ва ўзаро боғлиқлиги аниқланади. Таҳлил ёрдамида бундай жараённинг моҳиятини очиш, шунингдек келажакда унинг ўзгариши объектив қонуниятларга асосланганлигини аниқлаб олиш, мақсадларга эришиш йўлларини ҳар томонлама баҳолаш мумкин. Иқтисодий таҳлил прогнозлашни мантиқан ажралмас қисми ва элементларидан бири бўлганлиги сабабли уни макро ва микро даражада амалга ошиши керак. Бу усул корхонада ишлаб чиқаришни режалаштиришда фойдаланилади.
4.Баланс усули. Ушбу усул баланслар ишлаб чиқишга асосланган кўрсаткичлар тизимини ифодалаб, биринчи қисми ресурсларни келиш манбалари бўйича тавсифланади, иккинчи қисми уларнинг барча йўналишдаги харажатлари бўйича тақсимланишини акс эттиради. Баланс усули ёрдамида башоратларни ишлаб чиқишда қўлланиладиган ўзида мутаносиблик ва мувозанатни мужассамлаштирган тамойил вужудга келади. Унинг моҳияти корхонанинг ҳар хил турдаги хом ашё, моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятлари ва ресурслар манбалари билан боғлашдан иборат.
5.Норматив усули. Бу усул асосий башорат қилиш усулларидан бири бўлиб, унинг моҳияти нормативлар ва меъёрлардан фойдаланган ҳолда башорат қилишни техник-иқтисодий асослашдан иборат. Бу ресурсларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек улардан фойдаланиш кўрсаткичларини ҳисоблашда қўлланилади.
6.Моделлаштириш усуллари. Моделлардан фойдаланиш асосида башорат қилиш ўз ичига уни ишлаб чиқиш, экспериментал таҳлил қилиш, дастлабки башорат ҳисоб-китоблар натижаларини жараён ёки объект ҳолати тўғрисидаги ҳақиқатдаги маълумотлари билан таққослаш, моделга тузатишлар ва аниқликлар киритишни олади.
Download 198,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish