6-мавзу: режалаштириш ва прогнозлаш



Download 198,5 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi198,5 Kb.
#59018
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-мавзу

Мажмуали ёндашувни қўллаш режалаштириш ҳисобида режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг техник, иқтисодий, экологик, ташкилий, ижтимоий, психологик ва бошқа жиҳатларини акс эттиради. Агар қандайдир объект қолиб кетса, унда режанинг амалга оширилиш эҳтимоли паст бўлади.
Интеграцион ёндашув агар ҳисобга олинса, режалар сифатини ошириши мумкин: режалаштирилаётган объектнинг ҳаётийлик циклининг барча босқичлари ва ташкилот менежменти тизимининг тизимчалари бўйича, шунингдек, вертикал ва горизантал бўйича интеграцион алоқалар бўйича натижалар ва харажатлар.
Режалаштиришга динамик ёндашувни қўллашда объект диалектик ривожланишда кўриб чиқилади, сабаб-оқибат алоқалари, биргаликда тобелик таҳлили, ўхшаш объектлар ва уларнинг ривожланишини башорат қилишнинг ретроспектив таҳлили ўтказилади.
Жараёнли ёндашув менежмент функциясини ўзаро алоқадорлик сифатида кўриб чиқади. Режалаштириш босқичи стратегик маркетинг босқичини босиб ўтади. Стратегик маркетинг босқичининг мақсади режа даврида режалаштирилган объектларнинг рақобатбардошлиги меъёрларини ишлаб чиқиш ва бозорни тадқиқ этиш асосида ташкилот стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат. Режалаштириш босқичида бу меъёрлар ресурсларга, ижрочиларга, муддатларга, самарадорликка ва бошқаларга “боғланади”.
Режалаштиришда мақбуллаштириш ёндашувини қўллаган ҳолда режани ишлаб чиқарувчи инжинерлик ҳисоб-китобларига, математик ва статистик услубларга, эксперт баҳоларига, баллар тизими ва бошқаларга таяниши лозим. Режа кўрсаткичлари сифатли эмас (“яхшилаш”, “ошириш” тоифасида), миқдорли (масалан, кўрсаткични 15% яхшилаш) бўлиши лозим.
Режа жамоавий ишлаб чиқилиши, персоналли тарзда тасдиқланиши, жамоавий амалга оширилиш, унинг бажарилиши устидан жавобгарлик эса персонал тарзда бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам режалаштириш асосида мажбурлаш услуби ётадиган директив ёндашувни ва асосида огоғлантириш ва ишонтириш услублари ётадиган интизомли ёндашувни қўллаш лозим.
Режалаштиришга вазиятли ёндашув шунга асосланадики, унда режалаштиришнинг турли услублари ва режа кўрсаткичларининг яроқлилиги аниқ стратегик (режалаштиришда) ёки тактик (режани амалга оширишда) вазиятлар билан аниқланади. Ташқи ва ички муҳит динамикдир. Шунинг учун ҳам режа кўрсаткичлари мумкин бўлган вазиятларга боғлиқ ҳолда ривожланишнинг бир неча вариантларига эга бўлиши лозим.
Формула (3.1.) билан аниқланадиган режа бажарилишининг сифат мезонлари кўрсаткичларнинг зўриқиши даражасини ҳисоб-китоб ва таҳлил қилиш учун қўлланилади. Режалар сифат критериялари сифатида, логистика бўйича дарсликда режаларнинг ҳақиқийлиги ва зўриқишини, унинг мақбуллигини, балансланганлигини ва асосланганлигини, шунингдек, таваккалчилик даражасини тавсифлайдиган кўрсаткичларни қўллаш тавсия этилади. Бу, шубҳасиз, яхши мезондир. Бундан ташқари, нимани нима билан қиёслаш мумкин. Режалаштириш босқичида нисбий мезонлар белгилари қандай аниқланади. Алоҳида режали кўрсаткичларнинг фақат зўриқишини (бутун режани эмас) формула (3.1.) билан аниқлаш мумкин. Умуман олганда, режа сифати режалаштиришнинг илмий ёндашувлари ва тамойилларини қўллаш даражаси ва миқдори билан аниқланади.
Режалаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш услублари. Режалаштириш бўйича ишларни ташкил қилишнинг кенг тарқалган услублари тармоқ услублари ва операграммаларни қуриш ҳисобланади. Бу услубларни қисқача кўриб чиқамиз.
Тармоқли режалаштириш ва бошқариш – ҳар қандай тизимни яратиш (лойиҳалаштириш) жараёнларини бошқаришнинг граф-аналитик услуби. Тармоқ графиги – бир топшириқни бажаришга йўналтирилган ишлар мажмуасининг тўлиқ график моделидир, унда (моделлар) мантиқий ўзаро алоқадорликлар ва ишларнинг натижавийлиги аниқланади. Тармоқ графигининг асосий элементлари ишлар (стрелка билан кўрсатилади) ва ходисалар (доира билан кўрсатилади)дир.



Download 198,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish