6-МАВЗУ: РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ПРОГНОЗЛАШ Режа:
1.Ишлаб чиқаришни режалаштириш услубияти.
2.Режалаштириш турлари.
3. Прогнозлаштириш ва унинг моҳияти.
4.Прогнозлаштириш усулларини танлаш.
1.Ишлаб чиқаришни режалаштириш услубияти
Режалаштириш энг аввало келажакни белгилаш унинг самарадорлигини оширишнинг истиқболли йўналишларини танлашдир. Режалаштириш – бошқарувнинг умумий функцияси бўлиб, қуйидаги ишлар мажмуасини ўз ичига олади:
Режалар мазмунига кўра муаммоли, мажмуали ёки локал; стратегик, тактик (қоидага кўра, йиллик) ёки тезкор бўлиши мумкин.
Иқтисодиёт ривожланишининг энг мураккаб йўналишларидан бири катта ноаниқлик билан тавсифланадиган инновацион фаолиятни фаоллаштириш асосидаги ривожланиш ҳисобланади. Шунга мувофиқ ҳолда, режалаштириш бу шароитлар учун анча мураккаб бўлиши мумкин, режалаштириш масаласини эса амалга оширилиши мураккаб. Ишлаб чиқариш тизими (фирма)нинг фаолияти режаларининг асосий масалалари қуйидагилар:
стратегик маркетинг муқобил вариантларини башоратлаш асосида истиқболда фирманинг мақбул стратегиясини танлаш;
фирма фаолият юритиши ва ривожланишининг барқарорлигини таъминлаш;
инновациялар портфелини номенклатура ва турлари бўйича мақбул илмий ёндашувларини қўллаган ҳолда шакллантириш;
инновацион фаолият мақсадларини тизимлаштириш;
режалар бажарилишини мажмуали таъминлаш;
режалар бажарилишини таъминлайдиган ташкилий-техник ва ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирларни шакллантириш;
топшириқлар, ижрочилар, ресурслар, муддатлар, иш жойи ва сифати бўйича режалар бажарилишини мувофиқлаштириш;
режалар бажарилишини рағбатлантириш.
Режалаштиришнинг асосий тамойилларига қуйидагилар киради:
а) стратегик ва тактик режаларнинг кетма-кетлиги;
б) режанинг ижтимоий йўналтирилганлиги;
в) режалаштириш объектларининг уларнинг муҳимлиги бўйича тартибланиши;
г) режа кўрсаткичларининг ўхшашлиги;
д) режаларнинг бошқарув тизими ташқи муҳити параметрлари билан мос келиши;
е) режанинг вариантлилиги;
ж) режанинг баланслаштирилганлиги (муҳим кўрсаткичлар бўйича заҳиранинг таъминланганлиги шароитида);
з) режанинг иқтисодий асосланганлиги;
и) режалаштириш тизимининг автоматлаштирилганлиги;
к) режалаштириш тизими айланма алоқасининг таъминланганлиги.