6-Мавзу. Молиявий назорат



Download 157 Kb.
Sana31.03.2022
Hajmi157 Kb.
#522000
Bog'liq
6 1 Молиявий назорат мазмуни, соҳалари, объекти,предмети, тизими




6-Мавзу. МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ

6.1. Молиявий назорат: мазмуни, соҳалари, объекти, предмети, тизими, вазифалари, принциплари

Молиявий назорат иқтисодий категория сифатида молияга объектив хос бўлган назорат хусусиятининг амалда намоён бўлишидир. Одатда, молиявий назорат қуйидаги икки йўналишда (аспектда) қаралади:



  • барча иқтисодий субъектларнинг молиявий қонунчилик ва молиявий интизомга риоя қилиши устидан махсус ташкил этилган назорат органларининг қатъий тартиб асосида ташкил этилган фаолияти;

  • молиявий операцияларнинг самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида макро- ва микродаражада молия ҳамда пул оқимларини бошқаришнинг ажралмас элементи.

Молиявий назоратнинг ҳар икки йўналиши (аспекти) бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлса-да, назоратнинг мақсади, методи ва субъектларига мувофиқ равишда фарқланади ҳам. Агар биринчи ҳолда назоратнинг ҳуқуқий ва миқдорий томонлари устунлик қилса, иккинчи ҳолда молиявий назоратнинг аналитик томонига жуда катта эътибор берилади.
Барча иқтисодий субъектларнинг (давлат, корхона ва ташкилотларнинг) молиявий фаолияти устидан қонунчилик ва ижроия ҳокимияти органларининг турли даражалари, шунингдек махсус ташкил этилган муассасалар томонидан амалга ошириладиган назоратга молиявий назорат дейилади. Бу назорат, энг аввало, пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнида молиявий-иқтисодий қонунчиликка риоя этилиши, молиявий-хўжалик операцияларининг самарадорлигини баҳолаш ва амалга оширилган харажатларнинг мақсадга мувофиқлиги устидан назоратни ўз ичига олади. Бошқача сўзлар билан айтганда, молиявий назорат у ёки бу молиявий ҳаракат содир бўлишининг баҳолашни ўз ичига олиш билан чекланмасдан, балки у ўзининг аналитик йўналишига (аспектига) эгадир.
Молиявий назорат қиймат шаклида амалга ошириладиган назорат бўлганлиги учун ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг барча соҳаларида амалга оширилади ва пул фондлари ҳаракатининг барча жара-ёнларида, шу жумладан, молиявий натижаларни идрок этиш жараёнида ҳам кузатилади.
Молиявий назорат назорат қилувчи фаолиятнинг бошқа соҳаларидан ажралиб турадиган ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, унинг объекти ва предмети, назорат субъектлари (ҳокимият ва агентлар) ва бошқариладиган субъектларнинг таркиби, мақсадлари ва вазифалари, шакллари ва усуллари мавжуд.
Молиявий назорат объектлари бўлиб иқтисодиётдаги барча субъектларнинг пул жамғармаларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек моддий, меҳнат ва бошқа ресурсларни жалб қилиш жараёнидаги пул оқимлари ёки муносабатлари ҳисобланади.
Молиявий назоратнинг предмети қуйидаги молиявий кўрсаткичлардан иборат:

  • турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари;

    • солиқ тўловларининг ҳажмлари;

    • хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадлари;

    • хўжалик юритувчи субъектларнинг муомала харажатлари;

    • таннарх ва фойда;

    • уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари ва бошқалар.

Молиявий назоратнинг предмети ҳисобланган юқоридаги кўрсаткичларнинг кўплари ҳисобли кўрсаткичлар ҳисобланади ва бу нарса, ўз навбатида, уларнинг амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ равишда ҳисобланишининг тўғрилиги ва ишончлилигини текширишни (назорат қилишни) тақозо этади.
Молиявий назорат субъектлари бўлиб ваколатли давлат
органлари, шунингдек, молиявий қонунларга риоя қилинишини текшириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган нодавлат ташкилотлар ва муассасалари ҳисобланади.
Назорат остида бўлган субъектларга давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий бошқарув органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва молиявий битимларни бажарувчи жисмоний шахслар киради.
Давлат молиявий назоратининг мақсади давлат молиявий
фаолиятининг қонунийлиги ва самарадорлигини таъминлаш сифатида белгиланиши мумкин.
Давлат молиявий назоратининг асосий мақсадини амалга ошириш (виполнения), яъни молиявий фаолиятнинг қонунийлиги ва самарадорлигини таъминлаш давлатнинг молиявий сиёсатига боғлиқ равишда муайян вазифаларни ҳал қилиш орқали амалга оширилади:

  • Давлат марказлаштирилган ва марказлашмаган пул маблағларини шакллантиришда давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;

  • Давлат даромадларини шакллантириш ва улардан оқилона фойдаланиш устидан тегишли назоратни таъминлаш;

  • назорат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш;

  • ҳокимият органларии томонидан тегишли молиявий ресурсларни тўплаш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш функсияларини бажарилишини назорат қилади;

  • ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг давлат органлари ва ташкилотлари олдидаги молиявий мажбуриятларнинг бажарилишини текшириш;

  • Бюджетдан маблағ олувчиларни бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишни текшириш;

  • корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг молиявий фаолиятини текшириш;

  • субъектлар томонидан нақд пул ҳисоб-китоблари ва касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига амал қилинишини текшириш;

  • валюта ва валюта операцияларни ўтказиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;

    • молия соҳасида жиноятларнинг олдини олиш.

Молиявий назорат молия функсияларининг амалга оширилиш шакли бўлиб хизмат қилади. У ҳам давлатнинг ва ҳам бошқа барча иқтисодий субъектларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган.
Молиявий назорат, бир томондан, ўзаро таъсирчан ва иккинчи томондан, мустақил бўлган икки соҳага бўлинади1:

  • давлат молиявий назорати;

  • нодавлат молиявий назорати.

Давлат молиявий назорати бу давлатнинг асосий қонунларига таянадиган ва ҳокимият ҳамда бошқарув конкрет органлари иқтисодий-ҳуқуқий ҳаракатининг комплексли ва мақсадга йўналтирилган тизимидир.
Давлат молиявий назоратнинг аҳамияти ва ўрнини объектив баҳоланш учун уни икки жиҳатдан кўриб чиқиш керак: тор ва кенг маънода.
Кенг маънода давлат молиявий назорати - самарали давлат молия сиёсатини амалга ошириш учун мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва давлат молиявий жараёнида давлат манфаатларга риоя этилишини таъминлайдиган тартибга солиш чора- тадбирларининг йиғинди-сидир.
Тор маънода давлат молия назорати эса мамлакатнинг самарали ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши мақсадида давлат ва маҳаллий ҳокимликларнинг давлат пул фондлари маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнининг қонуний ва мақсадга мувофиқлиги устидан давлат ҳокимият органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга ошириладиган назоратдир.
Давлат молиявий назорати давлатнинг молия сиёсатини амалга оширишга ва молиявий барқарорлик учун шароитларни яратишга қаратилган. Бу нарса, энг аввало, барча даражалардаги бюджетлар ва нобюджет фондларни ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, корхона ва ташкилотлар, банклар ва молиявий корпорацияларнинг молиявий фаолияти устидан назоратни англатади. Агар у умуммиллий иқтисодий манфаатлар билан белгиланган (аниқланган) бўлса, бу ҳолда давлат молиявий назоратчилари ҳам давлат секторида, ҳам хусусий ҳамда корпоратив бизнес секторида тафтиш ва текширишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Бироқ иқтисодиётнинг нодавлат секторида давлат томонидан амалга ошириладиган молиявий назорат фақат солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳам қўшиб олган ҳолда давлат олдидаги пул мажбуриятларининг бажарилиши соҳаларини, уларга ажратилган бюджет субсидиялари ва кредитларини сарфлашда мақсадга мувофиқлилик ва қонунийликнинг риоя қилиниши ва шунингдек, ҳукумат томонидан ўрнатилган пул ҳисоб-китобларини ташкил қилиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни юритиш қоидаларига риоя этилишини қамраб олади.
Нодавлат молиявий назорати иккига бўлинади: ички (фирма ичидаги, корпоратив) ва ташқи (аудиторлик)2.
Молиявий назоратнинг давлат ва нодавлат соҳалари (кўринишлари, турлари) назоратни амалга ошириш методларининг ўхшашлигига қарамасдан, ўзларининг пировард мақсадлари бўйича бир-биридан тубдан фарқ ҳам қилади. Давлат молиявий назоратининг бош мақсади давлат хазинасига ресурсларни тушуришни максималлаштириш ва давлат бошқарув харажатларини минималлаштириш бўлса, бунга қарама-қарши равишда нодавлат молиявий назоратнинг (айниқса, фирма ичидаги молиявий назоратнинг) бош мақсади жойлаштирилган капиталдаги фойда нормасини ошириш мақсадида давлат фойдасидаги ажратмалар ва бошқа харажатларни минималлаштиришдан иборат. Бир вақтнинг ўзида молиявий назоратнинг ҳар икки соҳаси амалдаги қонунларнинг ҳуқуқий рамкаси билан чеклаб қўйилган.
Ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар даврида молиявий назоратнинг ўрни қуйидагиларни текшириш жараёнида намоён бўлади:
биринчидан, давлат ва жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқаролар томонидан молиявий фаолият жараёнида белгиланган қонуний тартибга риоя қилинишида,
иккинчидан, қабул қилинган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ҳамда давлат вазифаларига мос келишида.
Тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат тизими, асосан, бир типда бўлиб, қуйидаги элементлардан ташкил топади:

    • бевосита мамлакатнинг парламенти ёки Президентига бўйсунувчи ҳисоб палатаси. Бу ташкилотнинг бош мақсади давлат маблағларининг сарфланиши устидан умумий назоратни ўрнатишдир;

    • асосан солиқли даромадларнинг давлат хазинасига келиб тушишини назорат қилувчи ва мамлакат президенти, ҳукумати ёки молия вазирлигига бўйсунувчи солиқ муассаси;

    • қуйи ташкилотларини текширувчи ва тафтиш қилувчи давлат ташкилотларининг таркибидаги назорат қилувчи органлар;

  • ҳисобот ҳужжатларининг ишончлилигини ва молиявий операциялар-нинг қонунийлигини тижорат асосида текширувчи нодавлат назорат хизматлари;

  • асосий вазифаси харажатларни қисқартириш, молиявий оқимларни оптималлаштириш ва фойдани ошириш бўлган ички назорат хизматлари.

Молиявий қонун билан тартибга солинадиган муносабатларда молиявий назоратнинг асосий йўналишлари (таркиби) қуйидагилар:

  • давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколатлари доирасида молиявий ресурсларни тўплаш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш функсияларини бажарилишини текшириш;

  • давлат ва ҳокимият органларининг фуқаролар ва ташкилотлар олдидаги молиявий мажбуриятларни бажарилишини текшириш;

  • ташкилот ва фуқароларнинг давлат ва маҳаллий бошқарув органлари олддидаги мажбуриятлар бажарилишини текшириш;

  • давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотла-рининг молиявий мабалағлари (бюджет маблағлари, ўз маблағлари, банк кредитлари, бюджетдан ташқарида ва бошқа маблағлари)дан фойдаланишнинг қонунийлигини ва мақсадга мувофиқлигини (самарадорлигини) текшириш;

  • корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан молиявий битимлар тузиш, ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва пул мабалғларини сақлаш қоидаларига риоя этилишини текшириш;

  • ички ишлаб чиқариш захираларини аниқлаш - иқтисодиётнинг
    рентабеллигини ошириш, меҳнат унумдор-лигини ошириш, моддий ва пул ресурсларидан янада тежамкор ва самарали фойдаланиш имконияти;

  • молиявий интизом бузилишининг олдини олиш ва бартраф этиш;
    молиявий интизом бузилиши аниқланган тақдирда белгиланган тартибда ташкилотларга, мансабдор шахсларга ва фуқароларга нисбатан чоралар қўлланилади ва давлатга, ташкилотларга ва фуқароларга этказилган моддий зарар қопланади.

Бозор хўжалиги асосларининг мустаҳкамланиб бориши билан
молиявий назоратни ташкил этиш масалалари янада ҳуқуқийроқ характерга ега бўлиб, секин-асталик билан ғарб моделига яқинлашади. Бу модел амалиётда ўзининг самарадорлигини яққол кўрсатган3.
Жаҳон ҳамжамияти кўп йиллик тажриба асосида молиявий
назоратни ташкил этишнинг асосий принципларини ишлаб чиққанки, ҳозирги пайтда уларга риоя қилишга дунёнинг ҳар бир цивилизациялашган давлати интилади. Бу принциплар ИНТОСАИ4нинг Лима декларациясида ўз аксини топган. Уларнинг таркибига қуйидагилар киради:

  • мустақиллик;

  • объективлик;

  • компетентлик (лаёқатлилик, қодирлик);

  • ошкоралик.

Молиявий назоратнинг мустақиллиги назорат органининг молиявий жиҳатдан мустақиллиги, назорат органлари раҳбарларининг ваколат муддатларининг парламент муддатларидан узоқлиги, шунингдек уларнинг конституцион характери билан таъминланиши керак. Объективлик ва компетентлик (лаёқатлилик, қодирлик) назоратчилар томонидан амалдаги қонунчиликка сўзсиз итоат этилишини, тафтиш ишларини амалга оширишнинг белгиланган (ўрнатилган) стандартларига (андозаларига) қаттиқ риоя етиш асосида назоратчилар ишининг юқори касбий даражада бўлишини тақоза этади. Ошкоралик давлат назоратчи-ларининг жамотчилик ва оммавий ахборот воситалари билан доимий алоқада бўлишини кўзда тутади.
Молиявий назоратни ташкил қилиш тизимига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи қонунлар қабул қила туриб, ҳар бир давлат, одатда, юқоридаги принципларга таянади (асосланади). Бир вақтнинг ўзида, ҳар бир давлатда назорат ҳаракатларининг ўз регламенти (тартиби ва кетма-кетлиги) мавжуд бўлиб, бу нарса пировардида молиявий назоратнинг натижаларига ўз таъсирини, албатта, кўрсатади.


1 Айрим иқтисодчи олимларнинг фикрича, молиявий назорат тизими ўз ичига қуйидагиларни олади: давлат молиявий назорати; контрагентлар билан молиявий-ҳисоб-китоб муносабатлари жараёнидаги назорат; нодавлат молиявий назорати. (Қаранг: Финанси, налоги и кредит. Учебник. Изд. 2-е, доп. и перераб. /Под ред. д.е.н., проф. И.Д.Мацкуляка. – М.: Изд-во РАГС, 2007. с.23).

2 Нодавлат молиявий назорат хусусида ушбу бобнинг 6.4-параграфида батафсилроқ тўхталанилади.

3 АҚШ Конгрессининг маълумотларига кўра, 50 йилда федерал назорат-тафтиш органларининг фаолиятидан олинган жами иқтисодий самара 500 млрд. доллардан кам бўлмаган. Қаранг: Соменков А.Д.

4 ИНТОСАИ – дунёнинг 178 мамлакати олий назорат органларининг Халқаро ташкилоти. Унинг доирасида минтақавий ташкилотлар ҳам амал қилади. Улардан бири ЭВРОСАИ бўлиб, у олий назорат органларининг Эвропа
ташкилотидир. Парламенцкий контрол за исполнением государственного бюджета. – М.: Экономика, 1998. с. 79.

Download 157 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish