6.4. Раҳбарга қўйиладиган талаблар. Раҳбар маданияти
Раҳбар бир қатор талабларга жавоб бериши керак. "Раҳбарлик қилиш" деган сўзга изоҳли луғатларда бошқариш, маслаҳат бериш, кузатиш, йўналтириш, кўрсатма бериш деган турли маълумотлар берилган. Бундан кўриниб турибдики, ҳозирги даврда менежер (раҳбар)лар қондириши зарур бўлган талаблар жуда кўпдир. Уларни қуйидаги бешта йирик гуруҳга бўлиш мумкин (8-жадвал).
8-жадвал. Раҳбарга қўйиладиган талаблар
№
|
Талаблар
|
Изоҳ
|
|
Маънавий етуклик
|
сиёсиетуклик;
ҳуқуқиетуклик;
ахлоқий етуклик;
юқори савия ва онг;
маърифатчилик;
маданиятлилик;
ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қодирлик; топширилган иш учун шахсий жавобгарликни ҳис қилиш, ҳалоллик, виждонлилик;
шахсий манфаатларни жамоа манфаатларига бўйсундиришга қодирлик;
кишиларга нисбатан меҳрибон ва эътиборли бўлиш; ташаббус ва илғорликни қўллаб-қувватлаш қобилияти; принципиаллик; танқидга чидамли бўлиш, ўз-ўзини танқид қила билиш.
|
|
Интизом ва меҳнатга бўлган муносабат
|
меҳнацеварлик;
жамоа ўртасида интизомни йўлга қўя билиш;
атрофдагиларга меҳнацеварликни тарбиялай билиш;
Бир ношуд раҳбарнинг беғамлиги юзлаб, минглаб кишилар тақдирининг бедахл қирраларига таъсир этиши мумкин. Боқибеғам бу тоифа раҳбарларнинг иш услуби билан муроса қилиб бўлмайди.
|
|
Билим даражаси
|
иқтисодиётни билиш;
техника ва технологияни билиш;
бошқариш илмини, функция ва структурасини билиш; истиқболни билишга қодирлиги ва ҳк.
Раҳбар аниқ, чуқур ва кенг билимга эга бўлиши, уни доимо тўлдириб ва янгилаб бориш керак. Акс ҳолда у обрў қозона олмайди, ходимларнинг ишончига сазовор бўла олмайди.
|
|
Ташкилот
чилик қобилияти
|
ходимларни танлай билиш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлай олиш;
қўл остидагиларни меҳнатга ўргатиш ва тарбиялашни билиш; жипслашган жамоани вужудга келтира олиш; мақсад сари интилувчанлик;
кутилмаган вазиятларда бошқариш қобилиятини йўқотмаслик.
"Ёмон корхона ёки ташкилот йўқ, лекин ёмон раҳбарлар бор". Бу ибора шуни билдирадики, ёмон ишлаб турган корхонага жамоани яхши бошқарадиган, ташкилотчилик қобилияти юқори, меҳнатсевар, талабчан, билимдон раҳбар қўйилса, у корхонани тезда яхши корхона сафига қўшади.
Агар ишлаб турган корхонага тасодифан ташкилотчилик қобилияти паст раҳбар келиб қолса, у корхона аста-секин таназзулга юз тутади.
|
|
Бошқариш самарадор
лигини таъминлай олиш
|
бошқаришни коллегиал тарзда ташкил қила олиш қобилияти;
иш ҳақида қисқа ва аниқ гапириш қобилияти;
ишга оид хат, буйруқ, фармойишлар ёза билиш турли манбаалардан иш учун зарур ахборотларни олиш қобилияти;
раҳбарларни ва қўл остидагиларни тинглай билиш қобилияти;
асосланган қарорларни мустақил ва тез қабул қила билиш қобилияти;
режаларни бажаришдан ходимларнинг моддий ва маънавий манфаатдорлигини таъминлаш қобилияти;
бошқарув органи қарорларини бажариш устидан назоратни таъминлай билиш;
бошқариш структурасини такомиллаштириб бориш қобилияти ва ҳк.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |